маънавий асос – инсонлар ўз қадр-қимматига, жамиятнинг асосий қадриятлари ҳимоясига тура оладиган зарурият туғилганда улар учун кураша оладиган бўлишлари, виждон эркинлиги, аҳлоқий нормаларга риоя қилиш, ягона мафкура дунѐқарашнинг якка ҳокимлигининг мавжуд эмаслиги, ижтимоий жараѐнларни демократлаштиришда бевосита ва билвосита иштирок этишлари,фуқаролик позицясига эга эканлиги.
Ўзбекистонда янги жамиятни ривожлантириш ислоҳотлари жараѐнида жаҳондаги турли мамлакатларда фуқаролик жамияти асосларининг яратилиши турли даражада ва даврларда амалга оширилганлигининг назарий ва амалий жиҳатларини, тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, фуқаролик жамиятининг бупрогрессив жиҳатлари (тамойиллари ва белгиларини) синалган тажриба сифатида ўтиш даврини ўз бошидан кечираѐтган мамлакатларда фуқаролик жамияти қуришда эътиборга олишга имкон беради. Шу нуқтаи назардан фуқаролик жамияти фанини олий таълим тизимида ўқитиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик жамияти фанини ўқитиш асносида мамлакатда ―Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари‖ тамойили асосида ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга доир тажрибалар ва бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар билимлари ѐрдамида нафақат янги жамиятда яшайдиган, балки бу жамиятни ривожлантиришда бевосита фаол иштирок эта оладиган ѐш авлодни шакллантиришга қаратилган билимлар бериш назарда тутилади.
Аслини олганда ―фуқаролик жамияти‖ атамаси турли хорижий адабиѐтларда алоҳида мазмун касб этган тушунча бўлиб, у ҳозирги давр талқинда жамиятнинг муайян шакли (ҳолати ва хусусияти)ни, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва ҳуқуқий табиатини, ривожланиш даражасини ифодалайди. Фуқаролик жамиятини шакллантириш масалалари доимо давлатни такомиллаштириш, ҳуқуқ ва қонуннинг ролини юксалтириш муаммолари ҳал этиш билан чамбарчас тарзда ўзаро боғликдир.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараѐни ҳисобланади. Бу жараѐн ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг ―Ўзбек модели‖га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараѐнидан иборатдир.
Фанни ўқитишдан мақсад- талаба ѐшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳистуйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир. Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоѐн бўлади:
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
-талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
-фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ѐрдамлашиш;
-талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараѐнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;
талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш;
тараққиѐтнинг ―ўзбек модели‖ ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;
талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш;
фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;
фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;
талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;
―Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари‖ тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;
фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;
ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;
сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;
жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш;
фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиѐсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш;
оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ѐритиб бериш;
жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ѐритиш;
ижтимоий шериклик тўғрисида билимлар бериш ва ѐшларда фаол фуқаролик позицияларини шакллантириш механизмларига доир билимлар бериш.
Фуқаролик жамияти фанини ўзлаштириш жараѐнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талабаларда қуйидаги билим, кўникма шакллантирилади:
Фуқаролик жамияти тўғрисида назарий билимлар ва уларнинг Ўзбекистон ва жахон тажрибасида намоѐн бўлишининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида; талабаларда фуқаролик жамияти тўғрисидаги назарий билимлар ва кўникмалар; жаҳонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш тажрибалари; фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисида; ўтмиш, бугун ва келажак воқеаларини баҳолашда билишнинг турли услубларидан фойдаланиш; фуқаролик жамиятида давлат бошқарув органларини демократлаштириш ва модернизациялаш жараѐнлари; давлат ҳокимияти органлари тизими ва фуқаролик жамиятида давлат бошқаруви тузилмасини билиш; фуқаролик жамияти қуришнинг мазмунмоҳияти ҳақида муайян билимларга эга бўлиши;
фуқаролик жамият қуришнинг миллий ва умуминсоний демократик тамойилларини; хорижий мамлакатларнинг фуқаролик жамият қуриш бўйича илғор тажриба ва усулларини; ривожланган мамлакатларда мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялашнинг асосий тамойиллари ҳамда уларнинг ―Ўзбек модели‖ тамойиллари билан қиѐсий таҳлилини; демократик давлат ва фуқаролик жамиятини қуришнинг ҳуқуқий асосларини; тараққиѐтнинг ―Ўзбек модели‖ тамойиллари моҳиятинибилиши ва улардан фойдалана олиши;
марказлашган режали иқтисодиѐт ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтининг фарқли томонларини аниқлаш; мамлакатни демократлаштириш ва бозор иқтисодиѐтига ўтишининг инқилобий ва тадрижий (эволюцион) йўлларининг ютуқ ва камчиликларини баҳолаш; мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва бозор иқтисодиѐтига босқичмабосқич ўтишнинг моҳияти ва босқичлари; мамлакат иқтисодиѐтини модернизациялаш ва диверсификациялаш, ижтимоий ҳаѐтни янгилаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
мамлакатда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар моҳиятини англаган ҳолда улардан ўз касбида фойдаланиш; ―Ўзбек модели‖ эришаѐтган натижаларидан ўз ишларида фойдаланиш; мамлакатни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини қуриш бўйича ўз хулосаларини бера олиш; мамлакатимизнинг жаҳон бўйича эришаѐтган ютуқларини таҳлил қилиш малакаларига эга бўлиши керак.