“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


* * * Мавзуга доир материал



Download 1,72 Mb.
bet28/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

* * *


Мавзуга доир материал


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига


Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!


Мен Сиз ва Сизнинг иқтисодий жамоангиз Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли моддий фаровонлигини юксалтириш йўлида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида мамлакат иқтисодиётини ислоҳ этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни астойдил маъқуллайман. Шуни ишонтириб айтаманки, Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирларини биз техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. 
Сизнинг вакилларингиз ва Халқаро валюта жамғармаси ходимлари яқин вақтларда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш мақсадида бошқа йўналишларда ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар орқали валюта тизимини эркинлаштиришни қўллаб-қувватлашга доир кенг кўламли масалаларни, жумладан, иқтисодий статистикани яхшилаш чора-тадбирларини муҳокама этишига ишонаман. Бу ҳукумат ва инвесторларга асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради. 
Жаноб Президент, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон улкан натижаларни қўлга киритишига қатъий ишонаман ва биз Сизни бу борада ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлайман.
Самимият билан,
Кристин ЛАГАРД, 
Халқаро валюта жамғармаси
ижрочи директори.
17 июль, 2017.


* * *

Ҳаракатлар Стратегиясида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини жадал давом эттириш, унинг миқёсини кенгайтириш, хусусийлаштириш механизмини соддалаштириш, бу борадаги ортиқча қоғозбозлик ва расмиятчиликларга барҳам бериш масалаларига жиддий эътибор берилган. Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат улушини камайтириш, хусусийлаштирилган объектлар ҳисобига тадбиркорликни ривожлантиришга жиддий эътибор бериш вазифалари қўйилади. Иқтисодиётни эркинлаштириш, унга давлатнинг иштирокини қисқартириб бориш вазифаси долзарб қилиб қўйилган. Шуни айтиш керакки, 2015-2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилган эди. Ушбу дастур асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Дастурда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган:



  • тўла қувват билан ишламаётган 660 тадан кўпроқ давлат корхонасини тугатиш ва очиқ савдо орқали янги хусусий мулкдорлар тасарруфига ўтказиш;

– стратегик аҳамиятга эга бўлмаган 360 та корхонадаги давлат улушини тўлиқ равишда сотиш;

  • фойдаланилмаётган 400 тадан ортиқ давлат мулки объектини «ноль» қиймати бўйича сотиш. Бу, ўз навбатида, қисқа муддатларда стратегик хорижий инвесторлар ва замонавий технологияларни жалб этиш имконини беради;

  • хусусий инвесторларга 450 миллиард сўмлик қўшимча акцияларни фонд бозорида сотиш орқали ишлаб турган 203 та корхонадаги давлат улушини 51 фоизгача қисқартириш.

Шунингдек, давлат мулкидаги объектлар ва активларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шу жумладан, хусусий инвесторларга сотиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган таъсирчан механизмлар ишлаб чиқилиб, давлат мулкини
хусусийлаштириш ва бошқариш соҳасида катор қулайликлар яратилди. Жумладан:
– нашрларда давлат активларини «ноль» харид кийматида сотиш бўйича савдолар тўғрисидаги эълон чоп этилган санадан бошлаб то улар ўтказиладиган санагача бўлган муддат икки ойдан 30 кунгача қисқартирилди;

  • савдоларда давлат активларига 2 ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, уларнинг нархини 50 фоизигача, хар 15 кунда 10 фоиздан пасайтириш механизми жорий этилди;

  • объектлар нархи 50 фоизигача пасайтирилгандан сўнг 1 ой мобайнида сотилмаса, улар инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотилиши белгиланди;

  • давлат активларига бир ой давомида инвестор харид тўловларини тўлаган тақдирда, унга харид суммасидан шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг қайта молиялаш йиллик ставкаси миқдорида чегирма берилди;

  • давлат объектларини қисмларга бўлиб сотиш мумкинлиги белгиланди, бу билан тадбиркорларга ўз имконияти ва зарурияти доирасида объектларни сотиб олиш имкони берилди;

  • давлат активлари бўйича харид тўловларини харидорлар томонидан 24 ойгача бўлган муддатда амалга ошириш юзасидан имтиёз берилди;

  • давлат объектининг ижарачиларига ижара объекти сотилишида устунлик берилиши белгиланди;

  • хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига берилган давлат улушларини сотишдан тушган маблағлар корхоналарни модернизациялашга йўналтирилиши мумкинлиги белгиланди;

  • давлат корхоналари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тузилиши мумкинлиги ўрнатилди;

  • хусусийлаштирилган корхоналарда хусусийлаштириш вақтида аниқланмаган давлат активлари ёки фойдаланишга берилган корхона худудида жойлашган кўчар ва кўчмас мулк мазкур корхонанинг мулки ҳисобланиши аниқ белгиланди.1 Ҳаракатлар Стратегиясида инвестиция муҳитини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларига хорижий инсвестицияларни тўғридан-тўғри жалб этиш, бу борадаги фаолият самарадорлигини ошириш ва жадаллаштириш ишига катта эътибор берилган. Жумладан, 2017 йилнинг охирида хорижий сармоядорларни кўпроқ жалб этиш мақсадида ва инвестиция самарадорлигини оширишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган инвестиция фаолиятини тартибга соладиган қонунчилик базасини мустаҳкамлаш таъкидланади. Ушбу вазифадан келиб чиқиб “Хорижий инвестициялар тўғрисида”ги, “Хорижий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонунларни қайтадан кўриб чиқиб, жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқиб, уни янги таҳрирда қабул қилиш назарда тутилган. “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва уни Олий Мажлис кун тартибига киритиш белгилаб берилган. Жаҳон иқтисодий форуми кузатишларига кўра Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олган. Бу, албатта, мамлакатимиздаги иқтисодий ислоҳотларнинг катта самара билан олиб борилаётганидан далолат беради. Жаҳон иқтисодий форуми рейтинги Жаҳон Банкининг “Глобал иқтисодий истиқболлар” ҳужжатида тасдиқланган маълумотлар асосида тузилган. Демак, ушбу халқаро хулоса Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг залворли одимларидан далолат беради ва унинг жаҳон хамжамиятидаги мавқеини белгилайди. Ҳаракатлар Стратегиясида ана шу тарихий ютуқлар ва тажрибаларни мустаҳкамлаш ҳамда жадал тараққиёт йўналишлари белгилаб берилган. Жумладан, унда “Ижтимоий–иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал–хом–ашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш” кўрсатиб ўтилган.


Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish