“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Демократиянинг тамойилларини аниқланг?



Download 1,72 Mb.
bet27/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

7.Демократиянинг тамойилларини аниқланг?

  1. Ҳалқнинг эркин хоҳиш иродаси ва ҳокимият тармоқларининг тақсимланганлиги

  2. Фуқароларнинг тенг ҳуқуқли ва инсон ҳуқуқларининг устиворлиги

  3. Ҳокимият органларининг сайлаб қуйилиши ва уларининг сайловчиларга буйсуниши ҳамда тайинлаш йўли билан шаклланадиган давлат органларининг сайлаб қўйиладиган органлар олдида ҳисоб беришга бурчлилиги,

  4. А ва Б жавоблар тўғри



8.Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Олий Мажлис депутатлигига сайланадиган номзодлар қандай сайланади?



  1. Эко ҳаракат Марказий Кенгаши қарори билан,

  2. Эко ҳаракат Қурилтойи қарори билан,

  3. Эко ҳаракат М. К. ва жойлардан сайланган 25 нафар делегат орасидан яширин овоз бериш йўли билан,

  4. Олий Мажлиси Қуйи палатасм қарори билан.



9.Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланган қонун қанча вақт ичида Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланади?



  1. 2 ой ичида,

  2. 30 кун ичида,

  3. 14 кун ичида, D.45 кун ичида.



10.Ўзбекистонда Ҳокимиятни бўлиниш принципи асосида ҳокимиятни қандай шакллантирилган ва у Конституциянинг нечанчи моддасида кўрсатилган?

  1. Қонун чиқарувчи, Ижро этувчи ва Суд ҳокимиятларига бўлинган. (11- модда)

  2. Ижро этувчи ва Бош Вазир. (30-модда)

  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Суд ҳокимияти. (21-модда)

  4. Вилоят ва туман ҳокимликларега. (53-модда)

5- мавзу . Иқтисодни либераллаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 5 мавзу.ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Маълумки, иқтисодий ислоҳотлар жамият тараққиётининг муҳим омили. Ҳаракатлар Стратегиясида ушбу масалага алоҳида эътибор берилади. Жумладан, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш масаласи ҳозирги кун ва истиқбол эҳтиёжлари нуқтаи назаридан долзарб қилиб қўйилади. Чунончи, Ўзбекистон мустақиллик йиллари мобайнида узоқ йиллардан буён ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоиздан туширмаяпти. У дунёнинг энг тез ривожланаётган давлатларининг биринчи бешталиги таркибида турибди. Ана шу тарихий ютуқни янада ривожлантириш ва иқтисодий жиҳатдан қудратли давлат мақомини сақлаб қолиш Ҳаракатлар Стратегиясининг асосий мазмунидир.


Таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини таъминлаш жаҳон бозорида мавқеи ва салмоғини ошириш чораларини кўришни илгари суради. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва уни жадал ривожлантириш, бевосита деҳқончиликни бошқаришнинг янги усул ва услубларини тарғиб этиш, бу борадаги жаҳон тажрибасини ўзлаштиришни, ҳаётга тадбиқ этишни тақозо қилади. Тупроқ унумдорлигини мева-сабзовот, полиз, гўшт, сут маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш давр талаби бўлиб қолмоқда. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни ривожлантиришда янгидан янги, серунум маҳсулотларни етиштириш, бу борада энг замонавий технологияларни жорий этиш зарур. Бу масалаларни Президент Ш.М.Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлганида алоҳида таъкидлади ва аниқ кўрсатмалар берди. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ҳусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, унинг устувор мавқеини янада ошириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни рағбатлантиришга қаратилган институтционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш масаласи алоҳида ўрин тутади. Ҳар бир фуқаронинг яратувчилик, бунёдкорлик қобилиятини ва яшаб турган жойидаги табиий шароитни ҳисобга олиб, тадбиркорликнинг янги шакл ва усулларини жорий этишни тақозо этмоқда. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш, Ҳаракатлар Стратегиясидан келиб чиқадиган муҳим вазифадир. Бунда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарнинг табиий-географик имкониятлари, ер ва сув шароити, аҳолининг турмуш тарзи, эҳтиёжлари, ижтимоий муаммолари ва психологиясидан келиб чиқиб, деҳқончилик, чорвачилик, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликнинг, уларга мос шаклларини, усулларини жорий этиш зарур. Ана шунда ҳар бир фуқаро ўз қобилияти, дунёқараши ва турмуш эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўз яратувчилик қобилиятини ривожлантиради. Натижада бутун мамлакат аҳолиси орасида ялпи сафарбарлик, яратувчилик руҳияти кучаяди.
Ҳаракатлар Стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, жамият тараққиётининг ҳозирги эҳтиёжлари нуқтаи назаридан уни ривожлантириш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини ҳозирги даражасидан яна ҳам юқори кўрсаткичларга олиб чиқиш алоҳида белгилаб берилган.
Президент Ш.М.Мирзиёев иқтисодиётни ривожлантириш ва уни либераллаштиришнинг устивор йўналишлари хусусида гапирар экан, “Тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни амалга ошириш ва замонавий давлат барпо этиш борасидаги стратегик тамойилларга биз ўз ишимизда доимо суянамиз бу тамойиллар Ўзбекистонда бундан буён ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади”, – деди. Бу бевосита мамлакатда иқтисодий ривожланишнинг изчиллигини, тадрижийлигини ва барқарор ривожланиш тамойилини асослаб беради.
Ҳаракатлар Стратегиясида макроиқтисодий барқарорлик ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг қатор вазифалари белгилаб берилган. Жумладан:

  • Макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институтционал ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобидан ялпи ички маҳсулотни барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

  • Харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;

  • Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш;

  • Илғор ҳалқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда, пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, шунингдек, валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш;

  • Банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш;

  • Суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини кўпайтириш, уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобидан кенгайтириш, шунингдек, капитални жалб қилиш, корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш;

  • Халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш ва бошқалар.1

Кўриниб турибдики, Ҳаракатлар Стратегияси макроиқтисодиётни ривожлантриш ва уни эркинлаштириш борасида амалга оширилган ишлар кўламини ва йўналишларини аниқ равшан ифода этган. Бу кейинги беш йилда мамлакат иқтисодий тараққиёти ва унинг молиявий қудратини янада мустаҳкамлашнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади. Давлатнинг иқтисодий сиёсати мамлакатимиз ишлаб чиқариш имконияти ҳалқимизнинг катта интеллектуал, бунёдкорлик ва яратувчилик салоҳияти асосида дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибаларини уйғунлаштирган ҳолда иқтисодий ривожланишнинг янги даврини бошлаб берди.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish