“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet25/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Биринчидан, қабул қилинаѐтган қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар адолат принципига, инсон ҳуқуқи ва манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.
Иккинчидан, барча қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талаби барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан қатъий бажарилиши шарт1.
Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва қонунларга мос бўлиши шарт.
Демак, демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаѐтган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир.


Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати

Истиқлол туфайли мамлакатимиз ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида юз берган кенг қамровли ўзгаришлар юртимизда янги демократик қадриятлар илдиз отганини, инсон ҳуқуқлари ва унинг эркини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар шакллангани билан характерланади.


Албатта, эркин ва адолатли жамият қуриш учун қонунга таянишимиз ва қонун устуворлигига эришишимиз лозимдир. Чунки ҳар қандай давлатнинг қудратли ва мустаҳкам бўлиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаѐти амалдаги қонунларнинг устуворлигига боғлиқдир.
Шундай қилиб, ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ѐки рухсат этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқатвор қоидалари тизимидир. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан бўладиган мунтазам алоқадорлигини таъминлайди.
Эркинлик – инсонга қонун билан рухсат этилган у ѐки бу ҳаракатни амалга ошириши ва ҳаѐт учун зарур бўлган неъматлардан фойдаланишда ижтимоий тўсиқларнинг бўлмаслиги тушунилади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи ва юртимиз тараққиѐтининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ѐрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси ҳисобланади. Конституциянинг Х боб 43-46 моддалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бағишланган бўлиб, давлат фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаши, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги қарори асосида тасдиқланган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом бу борадаги фаолиятни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади. Авваламбор одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти шакллантиришда инсонларга ўзларининг ҳуқуқ ва бурчларини, ўзлари яшаб турган жойда ўрнатилган қонунларга асосан уларнинг шахсий ва фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари кафолатлаб қўйилган асосий қонун, яъни конституция ва унинг нормалари таништирилиши керак.
Буни мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасидан то охирги моддасигача инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ватан равнақи ҳамда жамият тараққиѐтига хизмат қилиб келаѐтган умумбашарий ғоялар сингдирилганида ҳам кўриш мумкин. Асосий қонунимизда буюк неъматлар орасида энг улуғи - ―инсон учун‖ деган ғоя илгари сурилиб, уни улуғлаш, унинг эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ўз аксини топган. Бошқача айтганда, ―фуқаро - жамият - давлат‖ ўртасидаги изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими асослаб берилган.
Демократик давлатда жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати доимий ҳаракатдаги механизмга ўхшаши лозим. Конституциянинг 19-моддасида ―ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум этишга ѐки уларни чеклаб қўйишга ҳақли эмас‖лиги белгилаб қўйилганки, бу қоида ҳуқуқбузар ким бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортиш мумкинлигини билдиради. Кафолат тизимида иқтисодий омилга кенг ўрин берилган. Чунки иқтисодий ҳаѐт қанчалик фаровон бўлса, ҳуқуқнинг амалдаги кафолат даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади.
Бугунги Асосий қонунимизда эса давлат ҳам, жамият ҳам, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминловчи ва кафолатловчи давлат органлари тизими ташкил этилиб, ихтисослашган нодавлат ташкилотларининг пайдо бўлишига кўмаклашмоқда. Ҳозирги пайтда инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кафолатлари тўғрисида қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Инсон ҳуқуқлари ғояси миллий парламентимиз фаолиятида доимий ўрин эгаллаши даркор. Ҳар қандай қонун ишлаб чиқилаѐтган ва муҳокама этилаѐтган пайтда инсоннинг асосий ҳуқуқларига қанчалик мос келишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ана шу принципларга оғишмай риоя этилган тақдирдагина чинакам фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш мумкин.
Шунингдек, Геллап Институти (АҚШ) ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» бўйича «Сиз ўзингиз яшаѐтган шаҳар ѐки тумандаги маҳаллий полицияга ишонасизми?», «Сиз ўзингиз яшаѐтган шаҳар ѐки туманда кечаси хавфхатардан қўрқмасдан ѐлғиз юра оласизми?» ва «Охирги ўн икки ойда сиз ва оила аъзоларингизнинг пул ва мол-мулки ўғирланган ҳолат содир бўлганми?» саволлари остида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 2 (ижобий) ўринни эгаллагани таҳсинга сазовордир1. Назорат саволлари:



  1. Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти нима?

  2. Қонун устуворлигини таъминловчи асосий шартлар нималардан иборат?

  3. Фуқаролик жамияти ривожида қонун устуворлиги қандай аҳамият касб этади?

  4. ―Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси‖нинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш йўналиши бўйича қандай ишлар амалга оширилди?


Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish