“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet38/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Иккинчидан, таълим тушунчаси ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижасида муайян даврдан бошлаб инсон фаолиятининг алоҳида мустақил соҳасига айланиб жамиятнинг ижтимоий тажрибасининг кейинги босқичига узатади.
Учинчидан, таълим инсон шахсининг интеллектуал-маънавий қирраларини шакллантириш, унинг жамият ишлаб чиқариши ва ижтимоий, сиёсий, маданий, маърифий ҳаётида фаол ва мувафақиятли иштирокини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар йиғиндиси бўлиб маърифат ва билим беришни англатади.
Тўртинчидан фан жамиятнинг ижтимоий институтларидан бири бўлиб, табиат ва жамият ҳаётини акс эттирувчи ижтимоий онг шакли. У катта илмий салоҳиятни, ижодий куч-қувватни бирлаштириб, маънавий баркамол инсонни тарбиялашга, мамлакатда қудратли илмий салоҳиятни яратишга хизмат қилади.1
Кўриниб турибдики, таълим ва фан инсоният ҳаётининг тадрижий ривожини у қўлга киритган тарихий ва маданий цивилизациялар ютуғини асоси хисобланади. Хусусан, туб янгиланишлар ва жадал тараққиёт даврида таълим ва фан ҳар қандай ижобий натижанинг асоси, пойдевори ҳисобланади. Шуни назарда тутган Президент Ш.М.Мирзиёев эндигина президентлик лавозимига сайланган пайтидаёқ дастлабки учрашувини фан арбоблари билан ўтказди. 2016 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Фанлар Академиясида фанимизнинг йирик дарғалари – академиклар билан қилган учрашуви бутун ҳалқимиз кайфиятида ва руҳиятида ёқимли кўтаринкилик, янгиланишлар жараёнига қаътий ишонч билан қараш имконини берди.
Ҳаракатлар Стратегиясида таълим соҳасига эътибор бир неча йўналишларда баён этилган. Жумладан, мактабгача таълим сифатини юксалтириш, баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим шарти эканлиги таъкидланади. Зотан, мурғаккина боланинг эндигина пайдо бўлаётган ақл куртаклари, тафаккури айни ана шу масканда шаклланади, ривожланади. Боланинг илк орзу-умидлари, қизиқишлари, интилишлари ва мақсадлари пайдо бўлади. Ана шу орзу-умид, интилиш қайси томонга бурсанг, ўша томонга йўрғалаб кетадиган вазиятда уни тўлақонли инсон, баркамол шахс бўлиб етишишига асос бўлади. Шунинг учун Ҳаракатлар Стратегиясида таълим ва тарбиянинг айни ана шу босқичига жуда катта эътибор берилади. Умумий ўрта таълим сифатини ошириш, фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш таълим тизимининг тубдан модернизация қилишнинг таянчи ҳисобланади. Ҳар бир фанни ўқувчилар қизиқишига қараб чуқурлаштирилган тарзда ўқитилиши келажакда кучли, билимли ва баркамол мутахассиснинг етишиб чиқишига асос бўлиб хизмат қилади.
Касб-ҳунар коллежлари талабаларини бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш механизмини такомиллаштириш долзарб масалалардан биридир. Ҳаракатлар Стратегиясида 2017-2021 йилларда амалга ошириладиган тадбирлар натижасида 135 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муасасаларининг моддий-техник базаси янада мустахкамланади. Айни пайтда касб ўрганиб, ҳунар эгаллаётган иқтидорли ёшларимиз шахсий бизнесларини ташкил этиш истагини билдиришмоқда. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:

  • Коллежларда таълим-тарбия иши замон талаблари даражасида ташкил этилаётганлиги, ўқув устахоналарининг соҳага оид энг илғор воситалар билан жихозланганлиги натижасида битирувчиларда ўзи танлаган мутахассислик бўйича етарли билим ва касбий кўникмаларни ўзлаштириш имкони кенгайиб бормоқда;

  • Кичик бизнес ва тадбиркорлик давлат томонидан хар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги ёш авлоднинг яратувчилик, ихтирочилик, бунёдкорлик қобилиятларини мустаҳкамламоқда. Уларнинг тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шугулланиш истагини кучайтирмоқда.

  • Битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида “Микрокредитбанк”, Савдо–саноат палатаси, Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда ёш тадбиркорларни руҳлантирувчи, уларда тадбиркорлик кўникмаларини кучайтирувчи семинарлар, кўрик танловлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилмоқда.

  • Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчиларга имтиёзли кредитлар берилмоқда. Улар фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий ҳокимият органлари ва тегишли нодавлат ташкилотлари кўмаклашмоқда.

Ҳаракатлар Стратегиясида таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг ҳалқаро стандартларига ўтишда олий таълим муасасалари фаолияти ва самарадорлигини оширишдаги устивор вазифалар белгилаб олинди. Унга кўра олий ўқув юртларида таълим самарадорлигини ошириш, фанларни чуқур ўзлаштиришга қаратилган педагогик технологияларни ўзлаштириш, фанлараро интеграцияни йўлга қўйиш орқали кенг дунёқарашга эга бўлган ҳаёт фалсафасидан сабоқ олган ва етук мутахассис бўлган кадрлар етиштирилиши назарда тутилмоқда. Ана шуни назарда тутиб Президент Ш.М.Мирзиёев “Ёшларни мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”, деди.
Илм-фан тараққиётининг янги босқичи бошланди. Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланганидек, фан, илмий тадқиқот, инновация ютуқларини рағбатлантириш ва уларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш ҳамда ихтисослашган лаборатория, юқори технология марказлари ва технологияларни жорий этиш масалалари алоҳида таъкидланган.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 17 февралда қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси фаолиятини такомиллаштириш ва рағбарлантириш тўғрисида”ги фармони Ўзбекистонда фан тараққиётини ҳозирги замон цивилизацияси талаблари асосида ташкил этиш, ҳусусан мамлакатда жорий этилаётган жадал тараққиётлар стратегиясининг илмий асосларини яратиш ва ишлаб чиқаришни фан асосида ривожлантириш зарурлигини кўрсатиб берди. Шу билан бирга Фанлар Академияси фаолиятини такомиллаштириш, фан арбобларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали, истеъдодли кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва уни рағбатлантириш зарурлигини уқтирди. Президент Ш.М.Мирзиёев фанимиз дарғалари, мактаб яратган улкан алломалар билан бўлган учрашувда бир қатор долзарб масалаларни санаб ўтди. Жумладан:

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish