“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар



Download 1,72 Mb.
bet117/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар
Ўқитувчи дастлаб мавзу, уни ўтиш тартиби, қўйилган вазифа, талабаларга етказилиши кўзда тутилган билим ва тушунчалар ҳақида умумий тушунтириш беради. Тақдимот мавзуси Ўзбекистонда демократик жамият қуриш тамойиллари ва мақсади. Ғоявий таҳдидларга муросасизлик туйғусини кучайтиришга йўналтирилади Шундан сўнг ўқитувчи тажовўзкор ғоя ва мафкураларнинг таркибий қисмлари ҳақида турли услублар орқали слайд воситасида изоҳ беради. Ўқитувчи республикамизда тажовузкор ғоявий таҳдидларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўлами билан таништиради. Шунингдек, ўқитувчи юқорида кўрсатилган таъсирларга қарши кураш олиб бораётган нодавлат ташкилотлари, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги давлат арбобларининг фикрларини ҳам айтиб ўтади.Талабаларга Ўзбекистонни мустақил тараққиётга эришувини акс эттирувчи хужжатли фильмлар намойиш этилади. (15 дақиқа). Кўрилган видеоматериал ҳақида ҳар бир талабанинг фикри мулоқот жараёнида ўрганилади.

2.2. Мавзу бўйича маъруза матни.
Билиш ва тахлил:
Бирор халқни ўзига тобе қилиш учун қўлга қурол олиб жанг олиб бориш эмас, балки бундан ҳам осонроқ йўллар орқали эришиш геомафкуравий воситаларда кучли намоён бўлган. Зеро ҳар бир суверен давлат ўзининг иктисодий, сиёсий, ҳарбий ва ахборот маконидаги хавфсизлигини мустаҳкам таъминлаши давлат мустақиллигининг муҳим таянчи ҳисобланади.
Бугун ахборот маконидаги геосиёсий рақобат ахборот хавфсизлигини таъминлашни жуда долзарблаштириб юбормоқда.
Аслида, давлат ахборот хавфсизлиги эса барча ахборотлар тизимларининг ҳимояланганлик даражасига боғлиқ жараёндир. Бунда асосий ва зарурий иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, фан-техника, таълим-тарбия, ҳарбий ҳамда мамлакатнинг миллий манфаатларига зид келадиган ахборий таҳдидларнинг олдини олиш, ахборотларни ноқонуний йўллар билан олишни баратараф этишнинг қатъий чора ва тадбирлар кўрилиши мақсад қилиб белгиланади..


Бугун ахборот хавфсизлиги орқали "ўз эркинлиги" ниқоби остида жамиятимизнинг маданият, таълим, маънавий қадриятлар тизимига четдан ёт ғоялар тарзида ахборий оқимларнинг кириб келиши, давлат манфаатига ҳамда суверинететлигига путур етказишнинг олдини олиш механизм зарурати ҳақида тадқиқотларимизда ўзига хос жонланиш юзага келган.


Айтиш жоизки, ахборий хавфсизлик харбий хавфсизликнинг компоненти сифатида ҳам ишлатилиб, ҳарбий соҳадаги ахборий ресурслар, каналлар, билимлар ва маълумотлар базасининг мавжудлиги, уларнинг асосида ахборотларни қайта ишланиши, сақланиши ва қўлланилишидаги хавфсизликни англатмоқда.
Шундан келиб чиқиб таҳлиллар бугунги ахборот сиёсатининг усул ва шаклларида умумий тамойиллардан фойдаланишнинг самараси тўғрисида кўпроқ бош қотириш даври келганлигини қайд қилишмоқда. Бундай шароитда давлат ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг хусусиятларини, асосий омилларини, айниқса, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг давлат бошқарув методлари ва шакллари ҳақида умумий билимга эга бўлиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ахборий-мафкуравий жиҳатларидан етарли фойдаланиш бўйича тажриба ва малакага эга бўлиш ёшлар тафаккурига сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.
Бугун Ўзбекистонда турли ахборот хуружига қарши тура оладиган давлатнинг самарали тизимини янада такомиллаштириш йўлига ўтилди. Зеро, шундай муносабат орқалигина жамиятни салбий ахборий- мафкуравий хуруждан ишончли сақлаш, қатъий ҳимоя қилиш меҳанизмини яратиш ҳисси фазилат сифатида ёшларда шакллана бошлайди. Маълумки, мафкуравий таъсир жамият учун янгидан янги тахдидларни келтириб чиқариши мумкин. Демак, мафкуравий тахдид қанча кўп бўлса, жамиятда қўрқув, ҳадик ва ишончсизлик шунча кўп бўлади. Ана шундай маънавий, руҳий, ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб, жамият кайфиятини мувофиқлаштириб, йўналтириб, бошқариб туриш муҳим аҳамият касб этади.
Замонавий цивилизация шароитида ахборотнинг глобаллашуви,ахборот глобаллашуви тенденциялари ва моҳиятини таҳлил қилиш зарурияти, хусусан ахборот хуружларининг вужудга келиши ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш муаммоларининг жиддий тус олиши - Ўзбекистон Республикаси ахборот хавфсизлиги миллий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим компоненти эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Воқеалар ривожи ёшлар қатлами учун давлат ахборот сиёсатида шахс хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон ахборот инфраструктурасини тўлақонли ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш, Ўзбекистон давлатининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат ички ва ташқи сиёсатининг стратегик вазифаларини тушунтириб бориш, ёшларнинг ахборот олиш ва ундан фойдаланишида жамиятнинг маънавий қадриятларини, илмий ва маданий салоҳиятини мустаҳкамлаш нақадар муҳим жараён эканлигини исботлади.
ХХ асрда Европада интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви Европа Иттифоқи деган янги институтционал тузилманинг дунё сиёсий саҳнасида пайдо бўлишига олиб келди. Европа Иттифоқи Президенти лавозими таъсис этилди. Ҳар ҳолда Лиссабон шартномаси тантанаси бугунги Европанинг қатор демократик кучлари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинганди. Кўпчилик мазкур қудратли геосиёсий маконнинг миллий давлатлар сиёсий бошқаруви шаклида Европа президенти сиёсий институти жорий қилинганлигидан ҳам хабардор. Демак бундан буён минтақа давлатларининг ёшларга доир сиёсати бутун кўлами билан мазкур интеграциялашув жараёнларининг таъсирида бўлиши кутилади.
Бу ўз ўзидан Европа Иттифоқи- Марказий Осиёга нисбатан дипломатик сиёсатидаги ўзига хос динамикада ҳам акс этса керак. Хусусан, таъкидланган муаммо Марказий Осиёдаги демократик жараёнларнинг ўзига хос, янги мустақил суверен давлатларнинг ўз ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, сиёсий барқарорлик ва тинчлик ғояларининг амалдаги ифодасини намоён қилиш борасидаги изланишларда ўз сўзини айта бошламоқда. Ахборот тўлқинларида Марказий Осиё, Европа Иттифоқи, Шимолий Африка, Кичик Осиё, МДҲ ёшлари билан боғлиқ сиёсий мажоралар алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Аксарият ахборий таҳлилларда фақат маданий ва динлараро мулоқотлар, сиёсий келишувлар мазкур муаммоларга доир муаммоларга нуқта қўйиши мумкинлигини эътироф этишмоқда.
Аслида сиёсий натижаларнинг ечими кўп жиҳатдан етакчи геосиёсий минтақалардаги интеграция жараёнларининг мантиғидан келиб чиқади. Буни доимо ёдда сақлашимиз, тезкор хулосаларга келишимизда назардан қочирмаслигимиз зарур. Жумладан халқаро дипломатиянинг бундай пайтда икки томонлама ўйналадиган шахмат ўйинига қиёсланиши ҳам бежиз эмас. Айни Европа Иттифоқи, Марказий Осиё, ШХТ, БРИК, АСЕАН мулоқотларидаги айтилиши мумкин бўлган ёшлар ва сиёсий экстремизм мавзуси бундан мустасно эмас. Мисол Европада ягона президентлик институтининг таъсис этилиши, янги Президентининг ташқи сиёсати кўпдан-кўп саволларни туғдириши мумкин эди. Ҳатто Европанинг ўзида минтақавий бирлашув ғояси билан минтақаларда етакчиликка даъвогарликка ҳаракат қилаётган баъзи давлатларнинг геостратегик ғояларига тўқнаш келиши мумкинлигини сеза бошладик. Демак ҳалқаро муносабатларнинг айни шу мантиғидан келиб чиққан ҳолда, давлатлараро юз бераётган айрим келишмовчиликка, низоларга холисона ва асосли ёндошишга ҳаракат бўлмоғи жоиз.
Ахборот маконларида ҳарбий стратегик ҳукмронлик, газ, нефт каби заҳираларга эгалик қилиш тўйғуси, азалий маданий - мафкуравий босим ўтказиш ҳатти-ҳаракатлар- буларнинг барчаси бугунги кундаги геосиёсий рақобатда ўзининг сўзини айтиб қолишга улгурмоқда .
Биз ўз вақтида жаҳон сиёсий саҳнасидаги интеграциялашув бунга чек қўя олармикан? Масалан Европанинг бугунги интеграциялашуви ҳамда Европа Иттифоқи президенти дунёдаги геосиёсий куч марказларининг мувозанатига ўзининг таъсирини қай даражада ўтказади? Келажакда ёшлар онги ва тафаккурида глобал ва минтақавий хавфсизлик муаммолари қандай акс этмоқда? Қабилидаги саволларга жавоб берувчи мулоқотларга талаб жуда катта.
Ўттиз йилдан бери Афғон диёри дунёдаги етакчи давлатларнинг сиёсий қарама-қаршилиги ва халқаро вазиятдаги таранглик даражасини белгиловчи ўзига хос барометр ролини ўтаб келди. Афғон можаросини ҳал қилишдаги сиёсий келишмовчиликлар унга қўшни бўлган давлатларга ҳам таъсир қилишига олиб келди. Яқин ўтмишимизда Тожикистондаги фуқаролар уруши, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳудудидаги диний экстремистик террористик кучларнинг фаоллашуви, ҳалқаро наркотрафик жараёнларининг Марказий Осиё республикаларидан то Европагача чўзилиб кетиши, ишсизлик, очарчилиқ саводсизликнинг кучайиши бунга мисолдир.
Аммо жаҳон тараққиёти ўзаро алоқадорлиги, давлатлараро чегаралар муаммоларининг мавжудлиги Евроҳудуд ҳавфсизлигини тўла кафолатламайди. Ҳозирги пайтга келиб катта давлатлар учун у буфер, санитар макон ролини ўйнаши қийин. Шунинг учун ҳам Афғон можаросидан келиб чиқадиган таҳдидлар бошқа минтақа давлатларининг хавфсизлигига бевосита таъсир ўтказиши мумкин.
Ахборий–мафкуравий қарама қаршиликларда ёшлар исёнини ташкил этиш технологиялари борасида турли қарашлар авж олиб кетди, унинг халқаро хавфсизликни таъминлаш жараёнига салбий таъсири яққол сезилмоқда. Чунки, учинчи минг йилликда давлатлар миллий хавфсизлигини таъминлашда иқтисодий ҳолатнинг устунлик қилиши эса ҳалқаро ташкилотлар орасида ҳам кучли рақобатни келтириб чиқарган. Кўпинча, мазкур ташкилотларнинг бошқарув аппарати шундай қарорга келаяптики, бу ерда нафақат ўз давлатларининг манфаатлари, балки, баъзи трансмиллий компанияларнинг манфаатларини бутун дунёда ҳимоя қилинишига олиб келмоқда. Мана шундай рақобатга мисол қилиб ЕҲТТ, Европа Ҳамжамияти ва НАТО фаолиятини келтириш мумкин. Постсовет давлатларига “ғарб демократияси” ғоялари моделини фуқаролик жамияти институтларига ёрдам бериш баҳонаси билан тиқиштириш айниқса, Марказий Осиё ҳалқларининг ижтимоий-сиёсий тараққиётига зид бўлмоқда.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish