ФАННИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Дунёнинг сиёсий-мафкуравий манзараси, унда кечаётган ғоявий курашлардан кўзланган туб мақсад-манфаатларнинг асл қиёфасини очиб бериш;
- Ёшларда сиёсий жараёнларни таҳлил этиш доирасида тарихий хотира, маданий меросга ҳурмат, миллий ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлаган ҳолда уларда ўз куч ва имкониятларига таяниб яшаш ҳиссини шакллантириш;
- Ёшларда ташқи сиёсий таҳдидларга, “оммавий маданият” ниқоби остидаги турли хил хатти-ҳаракатларга нисбатан доимо огоҳ, сезгир ва хушёр бўлиш кўникмаларини шакллантириш;
- Глобал сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ёритган ҳолда бу жараёнларнинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини таҳлил қилиш;
- Давлатимизнинг виждон эркинлиги соҳасида олиб бораётган сиёсатини ҳамда унинг амалий натижаси бўлмиш, қарор топган диний бағрикенглик муҳитини ёшлар орасида кенг ёйишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш;
- Турли давлатларининг миллий сиёсатидаги тотувликни мустаҳкамлаш томон қаратилган тадбирларнинг моҳиятига эътиборни кучайтириш;
- Соғлом фикр ва дунёқарашга эга бўлган кадрларни тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида сафарбар қилишга, навқирон авлодда ватанпарварлик туйғуси, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга яна ҳам катта эътибор бериш;
- Ёшлар онгида озод шахс ва эркин фуқаронинг асосий жиҳатларини шакллантирган ҳолда уларни мустақил фикрлашга ўргатиш орқали уларда Ватан тақдирига маъсуллик туйғуларини шакллантириш;
- Ғоявий курашчанликнинг негизлари ҳақида билим ва тушунчаларга эга бўлиш орқали ёшларда тарихий хотира, дахлдорлик, маънавий жасорат, буюк келажак учун маъсуллик, миллий ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.
Шахсга йўналтирилган таълим.Бу таълим ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштириш жараёнида маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашишни назарда тутади.
Тизимли ёндашув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларининг ўзаро боғлиқлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Индивиднинг жараёнли сифатларини шакллантириш, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва тезлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари. Ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндошув. Бу ёндашув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик бирлиги ва ўзаро муносабатларини шакллантириш заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолият кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида демократик тенглик, ҳамкорлик каби ўзаро субъектив муносабатларга, фаолият мақсади ва мазмунини биргаликда шакллантириш ва эришилган натижаларни баҳолашга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш асосида таълим олувчиларнинг ўзаро фаолиятини ташкил этиш усулларидан биридир. Бу жараён илмий билимларнинг объектив қарама-қаршилиги ва уларни ҳал этиш усулларини аниқлаган ҳолат, диалектик тафаккурни ҳамда ушбу усулларни амалий фаолиятда ижодий қўллашни шакллантиришни таъминлайди.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий восита ва усулларини қўллаш – бу янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашдир.
Ўқитиш услублари ва техникалари. Маъруза (кириш, мавзули, маълумотли, кўргазмали (визуаллашган) таҳлил, илмий анжуман, аниқ вазиятларга ёндашув), мунозара, муаммоли услуб, пинборд, ақлий ҳужум, тезкор сўров, савол-жавоб, амалий ишлаш усулларини ўз ичига олади.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, поллог, мулоқот, ҳамкорлик ва ўзаро ўқитишга асосланган фронтал, жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (ўқув қўлланма, маъруза матни, тарқатма материаллар) билан бир қаторда – чизмали органайзерлар, компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация усуллари: талабалар билан тезкор ва фаол мулоқотга асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тезкор ва фаол алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва воситалари: тезкор сўров, ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берадиган технологик карта кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларнинг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотлари давомида мавзу юзасидан назорат саволларини бериб бориш орқали ўқитишнинг натижалари режали тарзда кузатиб борилади. Машғулотларнинг охирида тест топшириқлари ёрдамида талабаларнинг билимлари бахоланади
Do'stlaringiz bilan baham: |