Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,7 Mb.
bet117/126
Sana11.04.2023
Hajmi2,7 Mb.
#927050
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   126
Bog'liq
122875 мажмуа пед.технология

Ўзини текшириш учун саволлар:

  1. Ўзбекистонда таълим тизими ва мазмунида содир бўлаётган асосий ўзгаришлар тенденцияларини айтиб беринг.

  2. Бу жараён нималар сабабли? Нима учун сиз бундай деб ҳисоблайсиз?

  3. Шахс бу нима? Сиз ўзингизнинг тушунчангизни айтиб беринг.



Адабиётлар:
1. Азизходжаева Н.Н Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат –Т., 2006.
2. Азизходжаева Н.Н. Ўқитувчи мутахасислигига тайёрлаш технологияси -Т: 2000.
3. Саидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар -Т: Молия нашр., 2003
1. Азизходжаева Н.Н Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат -Т., 2006.
2. Толипов Ў., Усманбаева К.М. Педагоик технологияларнинг назарий ва амалий асослари -Т.,2006.
3. Саидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар -Т: Молия нашр., 2003.


5-маъруза:
ПЕДАГОГИК ЖАРАЁННИ ШАХСГА ЙЎНАЛТИРИШ АСОСИДАГИ МУАЛЛИФЛИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР.

Режа:
1.Ҳамкорлик педагогикаси технологияси.


2.Амонашвилининг инсон шахс технологияси.
3.Ўқитишни жадаллаштириш технологияси.
4.Ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси.

Асосий тушунчалар:Ўқитиш технологияси, программалаштирилган ўқитиш, табақалаштирилган ўқитиш, таълимни индивидуаллаштириш, аудивизуал, трамп режаси.


Таълимни модернизайиялаштириш таълим жараёнида билим, кўникма, малакаларни шакллантириш билангина ҳал бўлиб қолмайди. Ўқувчи шахсни мустақиллк, ташаббускорлик, жавобгарликни хис ҳис этиш, танқидий фикрлаш каби сифатлар билан боғлиқ функцияларни таълимни шахсга йўналтирилган тизими- воситасида амалга оширилади.


Бунда ўқувчи таълими тизимига мослаштирилмай, аксинча таълим тизими турли шахсга хос барча хусусиятларни (эркинликка интилувчанлик, мустақил фикрлаш ва бошқалар)ни ҳисобга олган ҳолда, ўқувчига унинг ўзига хослиги (индивидаллиги)ни ривожлантириш имконини бериш ва бунинг учун шароит яратиш лозмм.
Таълимда ўқувчи шахсига фалиятли ёндошув бу таълим тизими коцепциясини ташкил этиб, бунда шахс “ субъекти” категорияси эркинликка интилиш, ўз-ўзини ривожлантириш, яхлитлик, мустақил ўқиш, ўзлигини намоён этиш ва фаоллаштириш хусусиятлари асосидаангланилади, ўқув жараёни ҳамда унинг таркибий қисмлари-мақсад, мазмун, метод,шакл, усул, воситалар уқувчи учун шахсан аҳамиятга эга бўлгач, унинг шахсий тажрибаси маҳсули сифатада тадбиқ этилади.Агар ўқувчи ўқув фаолиятини моҳиятини англай олмаса, ўқув мақсадини тан олмайди, ўқитувчи қўйган вазифани тушунмайди ва қабул қилмайди, у томонидан содир этилган барча ҳатти-ҳаракатлар мажбурият остида бўлиб, унинг билимлари расмий ҳарактерга, педагогнинг фаолияти эса расмиятчилик мазмунига эга бўлади.Билим уларни амалиётга тадбиқ этишга қаратилган фаолият натижасидагина шаклланади.
Ўқувчининг руҳий ҳусусиятлари ўрганиш, ўзлаштирилаётган билимларнинг ўқувчига шахсан қизиқарли ва керакли бўлиши зарурлиги, акс ҳолда улар шубхасиз рад этилишини кўрсатади. Бу ҳолат образли ифодаланса, индивидуал тафаккурда билимлар субъективлашади, ўзига хос индивидуал тасаввур ва шахсий фикрлар объеетив аҳамият касб этар экан, билимлар турли нуқтаи назарларнинг тўқнашуви, баҳс-мунозара, ўзаро ҳамкорликдаги фаолият натижасида ўзлаштирилади, бу эса ўқув жараёнининоанъанавий усулда ташкил этишнинг муҳим шакллари (баҳс-мунозара, ўзаро ҳамкорлик)ни талаб этади. Ўқитувчи ўз дарсида шундай шарт-шароитлар яратиш лозимки, натижада ўқувчи учун дастлаб нейтрал бўлган объект кутилмаганда субъектив хусусият касб этсин. Бунинг натижасида ўқувчи ўқитувчи билан ҳамкорликда ишлайди, изланади ва ўқитувчи ўқув мақсадларига эриша боради.
Шахсга йўналтирилган ўқув вазиятлариўқувчи билим фаолиятини ташкил этиши учун ва методлари билан узвий боғлиқ.Бу усуллар: муаммоли изланиш, тадқиқот, диалогик, муносабат методлари (диалог, эврестик суҳбат, мунозара, гуруҳли иш турлари ва бошқалар).
Таълимни шахсга йўналтирилган технологияси анъанавий таълим технолгичларидан қуйидагиларга кўра фарқ қилади:
Машғулотнинг асосий мақсади-тафаккур жараёнини ташкил этишдир, билим, кўникма,малаклар-ўқувчи фаолиятини маҳсули сифатида вужудга келади. Тафаккур жараёнининг қуввати билимлар қувватдан юқори туриб, у шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш унсури тарзида наиоён бўлади, ижодиц изланишнинг натижаси каби мазкур жараённинг ўзи ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан у ўқувчи ва ўқитувчининг ижодкорлик қувончига, янгилик яратишга илҳомлантиради, мустақил изланиш ва ижодий фаолтятни ташкил этишга ундайди. Ўқувчини субъективлигини амалга оширади: билим усулини мустақил белгилаш , муаммо ечимини топишда ўз дунё қараши, тафаккур тарзидан келиб чиқиш, хато қилиш ҳуқуқи таъминланади. Бундай машғулотларнинг қоидаси: ўзинг билганча бажар, ўз лаёқатинг, қизиқишларинг ва шахсий тажрибангга асослан, ўз хатоингни ўзинг тузат каби кўрсатмаларда ўз ифодасини топади.
Муаллифлик технологияси
Ўқитиш технологияси педагогик стратегия сифатида талаба ва ўқитувчилар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш воситаларига эга бўлади. Бундай технологияларга қуйидагиларни келтириш мумкин:

  1. педагогик жараёнда шахсни кўзда тутишга асосланган педагогик технология (Ш.А.Амонашвили технологияси);

  2. ўқув материалини схемалар ва моделлар ишораси асосида ўқитишни жадаллаштириш технологияси (В.Ф.Шаталов технологияси);

  3. ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил этиш асосига қурилган технология (С.Н.Лисенкова технологияси, Н.П.Гузикнинг ўқитиш тизимини режалаштириш технологияси);

  4. ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси (Инге Унт, А.С.Границкая, В.Д.Шадриков технологияси);

  5. ўқитишни дастурлаш технологияси (Б.П. Беспалько).

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish