Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 2,7 Mb.
bet115/126
Sana11.04.2023
Hajmi2,7 Mb.
#927050
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   126
Bog'liq
122875 мажмуа пед.технология

Ақлий ҳаракатлар усуллари (АҲУ)
Ҳамма жонли организмлар яшаш, озиқланиш биринчи эҳтиёжини, авлодни давом эттириш, хавфсизлик масалаларини ҳал этишга интиладилар.
Инсон бу масалаларни ҳал этишда жуда катта ишларни бажарган, мурак­каб цивилизацияни яратган фан, техника, маданият, санъатнинг бирлашу­ви­дан иборат.
Инсонни цивилизация ҳозирги давр даражасига олиб келган психологик индивидуал жараён – бу фикрлашдир. Фикрлаш – инсоннинг атроф-дунёдаги объектлар ва ҳодисаларни ҳамда уларнинг боІлиқликларини ўрганиш, ҳаётий муҳим вазифаларни ҳал этиш, номаълумни излаш, келажакни кўра билиш жараёнидан иборатдир.
Фикрлаш – бу онгнинг ишлаш жараёни, миянинг ундаги бўла ва оли­наёт­ган ахборотларни қайта ишлаб чиқиши ва натижа олишидир.
Фикрлашни амалга ошириш усулларини ақлий ҳаракатлар усуллари (АҲУ) деб атайдилар. Уларни қуйидаги тарзда турларга ажратиш мумкин:

  1. Фикрлаш асосий воситалари хусусиятлари бўйича: предметли-амалий, кўргазмали-образли, абстракт, интуитив.

  2. Жараённинг матиқий тузилиши бўйича: қиёслаш, анализ, абстракт­лаш­ти­риш, умумлаштириш, синтез, турларга ажратиш, индукция, дедукция, инверсия, рефлексия, гипотеза, тажриба ва бошқалар.

  3. Натижалар шакли бўйича: янги образни яратиш, тушунчани белгилаш, мулоҳаза, хулоса, теорема, қонуният, қонун, назария.

  4. Фикрлаш мантиқи тури бўйича: мулоҳазали – эмпирик (классик-мантиқий) ва оқилона-назарий (диалектик-мантиқий).

“Ақлий ҳаракатлар” терминидан ташқари педагогик технологияларда унга яқин бўлган “ўқув ишлари усуллари” терминидан ҳам фойдаланилади, у билан умумтаълим малака ва кўникмалари ифодаланади.
Ишлашнинг муҳим умумтаълим усуллари (умумтаълим малака ва кўникмалари) қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Ўқув фаолиятини режалаштириш малака ва кўникмаси: ўқув вазифасини англаб етиш; мақсадни белгилаш; уларга эришиш рационал ва қулай йўлларини танлаш; фаолият босқичларини кетма-кетлиги ва давомийлигини аниқлаш; фаолият модели ёки алгоритмини қуриш: дарсда ва уйда мустақил ишлашни режалаштириш; кун тартиби, ҳафта, ойлик ишларни режалаштириш.

  2. Ўз ўқув фаолиятини ташкил этиш малакаси ва кўникмаси. Синфда иш жойини ташкил этиш – ўқув воситаларининг мавжудлиги ва ҳолати, уларни тўғри жойлаштириш, қулай гигиеник шароитлар яратиш; иш тартибини ташкил этиш; мустақил уй ишини ташкил этиш; ақлий ҳаракатлар тартиби ва усулларини белгилаш.

  3. Ахборотларни қабул қилиш, ахборотлар турли манбалари билан ишлаш малака ва кўникмалари: ўқиш, китоб билан ишлаш, конспект тузиш; библиографик излаш, справочниклар луғатлар билан ишлаш; нутқли тинглаш, эшитганларини ёзиб олиш; ахборотларни диққат билан қабул қилиш, диққатини бошқариш, кузатиш, эслаб қолиш, компьютер билан ишлашни билиш.

  4. Фикрлаш фаолияти малакаси ва кўникмаси: ўқув материалларини тушу­ниб олиш, асосийсини ажратиб олиш; анализ ва синтез; абстракт­лаш­ти­риш ва конкретлаштириш, индукция – дедукция, ҳикоя қилишни, жавоб, нутқни тузиш, асослаб бериш; хулосалар – якунларни ифода этиш; иншо ёзиш; муаммо, масалани ҳал этиш.

  5. Ўз ҳаракатлари натижаларини баҳолаш ва тушуниш малакаси ва кўникмаси; ўқув фаолиятини ўзи назорат қилиши ва ўзаро назорат қилиш; баён этилганни аниқлигини, ечимнинг тўІрилигини таҳолаш; ҳодисалар турли томонларига баҳо бериш; иқтисодий, экологик, эстетик, назарий билимлари, амалий кўникмалари тўғрилигини ва мустаҳкамлишини текшириш малакаси, рефлексив анализ.

Шахснинг ривожланиш мактаб босқичида АҲУ даражаси боланинг “ўқимишлилик” деб аталувчи кўрсаткичини белгилайди, яъни унинг ўқув материалларини ўзлаштиришга қобилиятини, билимлар индивидуал системасини қўллай олишини, назарий ва амалий масалаларни еча олиш қобилиятини белгилайди.

Download 2,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish