ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИ ШАХСИ.
Режа.
1.Таълим жараёнини ўзига хослиги.
2.Шахс сифатлари тузилиши.
3.Таълим олувчининг фаолиятида инновация.
Асосий тушунчалар, : шахс, инсон, индивид, шахс сифатлари, темперамент, психик жараёнлари хусусиятлари, тажриба ва шахснинг йўналганлик сатҳи.
Ўзбекистонда янги таълим тизимининг шаклланиши
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг бизнинг ҳаётимиз ҳамма соҳасида чуқур ўзгаришлари амалга оширилди. Бу ўзгарришлар бутун таълим мазмунини қайта ташкил этишни, таълим муассасалари фаолиятини, мақсад ва вазифаларини ҳамда уларни бошқаришни ўзгартиришни талаб этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўзининг “Ўзбекистон янгиланиш ва тараққиёт йўли” китобида “...якуний мақсад кучли демократик давлат ва очиқ ташқи сиёсатли фуқаролик жамияти қуриш бўлиши керак. Фақат ана шундай жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб ҳаётини, унинг ҳуқуқ ва эркинлигини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маданиятни тикланишини, инсоннинг шахс сифатида маънавий-ахлоқий ривожланишини таъминлаши мумкин”1. Бу вазифаларни ўқитувчисиз, янги миллий мактабсиз амалга ошириб бўлмайди.
Мустақиллик даврида таълим соҳасида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Таълим соҳасида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Улар биринчи конституция (8 декабрь, 1992 йил), “Таълим тўІрисида”ги Қонун (1997), “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” (1997).
Ўозирги кунда Ўзбекистонда жаҳон таълим ҳамжамиятига киришга йўналтирилган таълим янги тизимини ташкил қилиш оли борилмоқда. Бу жараёнда ўқув-тарбиявий ишларни педагогик назарияси ва амалиётида муҳим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Таълим парадигмаси - таълимнинг концептуал модели - ўзгариши содир бўлмоқда: бошқача ёндошиш, бошқача ҳуқуқ, бошқа натижалар, бошқача муносабатлар, бошқача педагогик менталитети таклиф этилмоқда.
Бу жараён қуйидаги ўзгаришлар билан ифода этилади:
Таълимнинг мазмуни янги процессуал маҳоратлар, ахборотлардан фойдаланиш қобилиятининг ривожланиши, фан муаммоларини ижодий ҳал қилиш ва таълим дастурларини индивидуаллаштиришга қаратилган бозор амалиёти билан бойитилмоқда.
Анъанавий ахборот усуллари – оғзаки ва ёзма нутқ, теледастурлар ва радио алоқалар ўқитишни компьютерли ташкил этиш, глобал интернет тармоғидан фойдаланишга ўз ўрнини бўшатмоқда.
Педагогик жараённинг энг муҳим ташкилий қисми ўқитувчи ва ўқувчининг шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатлари бўлиб қолмоқда.
Шахсни аҳлоқий тарбиялашга, инсоннинг маънавий қиёфасини шакллантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Таълим омилларини янада бирлаштириш кўзда тутилмоқда: мактаб, оила, микро ва макро социумларни.
Ижтимоий онг даражасига мос педагогик технологиялар яратишда фаннинг роли ортмоқда.
Таълим технологияларини такомиллаштириш психологик-педагогик нуқтаи назардан қуйидагилардан иборат:
а) эслаб қолиш вазифаси сифатида ўқитишдан ўзлаштирганларидан фойдаланишга имкон берувчи ақлий ривожлантириш жараёни сифатидаги ўқитишга ўтиш.
б) билимлар ассоциатив, статистик моделидан динамик тузилган ақлий ҳаракатлар тизимига ўтиш.
в) ўрта ўқувчига мўлжалланган ва табақалаштирилгандан ўқитиш индивидуаллаштирилган дастурларига ўтиш;
г) ўқитишнинг ташқи сабабларидан ички маънавий-иродавий бошқарувига ўтиш.
Ҳозирги шароитларда ўқитувчи, раҳбар замонавий инновацион технологиялар, ғоялар, йўналишларни билиши керак, илгари маълум бўлганларни қайта кашф этишга бекорчи вақт сарфламаслиги керак. Бугунги кунда таълим технологиялари кенг турларини ўрганмай туриб педагогик билимли мутахассис бўлиш мумкин эмас, “Педагогик технологиялар” курсини ўрганиш ва лекциялар ана шуларга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |