Тест топшириқлари
1. Ривожлангирувчи таълимда қўлланиладиган ўқитиш методлари?
А) Муаммоли, қисман изланиш;
Б) Интегратив, ахборот – репродуктив;
В) Кўргазмалилик, китоб билан ишлаш;
Г) Фақат А ва Б жавоблар тўғри.
2. Ўқитиш технологияси педагогик стратегия сифатида талаба ва ўқитувчилар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш воситаларига қайси қаторда тўғри таъриф берилган?
А) Педагогик жараёнда шахсни кўзда тутишга асосланган педагогик технология;
Б) Ўқув материалини схемалар ва моделлар ишораси асосида ўқитишни жадаллаштириш технологияси;
В) Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил этиш асосига қурилган технология ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси ва ўқитишни дастурлаш технологияси;
Г) Жавобларнинг барчаси тўғри.
3. В.Ф.Шаталов технологиясида қандай мақсадлар назарда тутилади?
А) Билим, кўникмани шакллантириш.
Б)Ҳар қандай индивидуал қобилиятли болаларнинг барчасини ўқитиш.
В) Ўқитишни жаддалаштириш.
Г) Малакани шакллантириш.
Д) Барча жавоблар тўғри.
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар ва вазифалар.
1.Ш.А.Амонашвилининг инсонпарвар шахс технолгиясида қандай мақсадлар ётади?
2.Ҳамкорлик педагогикаси қачондан бошлаб ривожлана бошлади?
3.Ўқитиш тезнологияларига мисоллар келтиринг.
АДАБИЁТЛАР:
1.Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии в подготовке учителя. Ташкент, 2000.
2.Йўлдошев Ж.Ғ. Усмонова С.А. Педагогик технологиялар асослари.-Т.: 2004. 5..Шаталов В.Ф. Педагогическая проза. – М.: Педагогика,1980.
6-Маъруза
Таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришда ўйинли технологиялардан фойдаланиш.
Режа:
Ўйинли технологиялар ва уларнинг функциялари.
Ўйинли технологияларнинг мақсад ва вазифалари.
Педагогик ўйинлар классификацияси.
Тадбиркорлик ўйинлари ва уларнинг турлари
Асосий тушунчалар:Ўйинли технологиялар, ўйин функциялари, назарий аспект, ўйин тузилмаси, педагогик ўйин, тадбиркорлик ўйинлари, социал-психологик муаммолар, муаммоли ўқитиш технологияси.
Ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг асосини талабаларнинг фаоллаштирувчи ва жадаллаштирувчи фаолияти ташкил этади.
Ўйин олимлар тадқиқотларига кўра меҳнат ва ўқиш билан биргаликда фаолиятнинг асосий турларидан бири ҳисобланади.
Психологларнинг таъкидлашларича, ўйинли фаолиятнинг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоён қилиш, ҳаётда ўз ўрнини барқарор қилиш, ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини амалга оширишнинг фундаментал эҳтиёжларига таянади.
Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ва унда шахснинг ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади.
Д.Н. Узнадзенинг таърифича, ўйин шахсга хос бўлган ички имманент психик (руҳий) хулқи шаклидир.
Л.С. Вигодский ўйинни боланинг ички ижтимоий дунёси, ижтимоий буюртмаларни ўзлаштириш воситаси сифатида таърифлайди.
А.Н.Леонтьев ўйинга шахснинг ҳаёлотдаги амалга ошириб бўлмайдиган қизиқишлари (манфаатлари)ни ҳаёлан амалга оширишдаги эркинлиги сифатида қарайди.
Психологлар таъкидлайдиларки, ўйинга киришиб кетиш қобилияти киши ёшига боғлиқ эмас, лекин ҳар бир ёшдаги шахс учун ўйин ўзига хос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |