Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Мавзу: Олмани қуритишда таълаб этиладиган материаллар сарфи ва муддати. (200 т)



Download 2,32 Mb.
bet10/17
Sana23.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#158517
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
КХМТ фани курсиши услубий1

Мавзу: Олмани қуритишда таълаб этиладиган материаллар сарфи ва муддати. (200 т)
Кириш....................................................................................

  1. Олма мевасини ахамияти кимёвий таркиби, навлари.........................................................................

  2. Олма ҳосилни йиғиб териб олиш ва товар ҳолатга келтириш.......................................................................

  3. Мева- узум махсулотларини қуритиш усуллари ва технологияси...............................................................

  4. Олма мевасини қуритиш усуллари ва технологияси................................................................

  5. Олмани қуритишда таълаб этиладиган материаллар сарфи ва муддати хисоблаш..............

  6. 200 тонна олмани қуритишнинг иқтисодий........... самарадорлиги...............................................................

Хулоса...............................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..........................
КИРИШ
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 6-январдаги Мева-савзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда. 
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказида 2017-2021-йилларда мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасидаги илмий-тадқиқотларни янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Дастурда давлат ва хорижий грантлар асосида боғдорчилик, узумчилик ҳамда сабзавотчиликка ихтисослашган илмий муассасалар лаборатория биноларининг моддий-техник базасини модернизатсия қилиш, селексия ишларини ривожлантириш, истиқболли мева навларини яратиш ҳамда омборхоналар қуриш каби вазифалар белгиланган. 
Марказ олимлари томонидан мевалар ва узумнинг 150 дан ортиқ янги нави яратилди. Шафтолининг “Учқун”, “Гулноз”, “Истиқбол” “Ҳилола”, олхўрининг “Ярхи”, тоғ олчанинг “Мухтор”, “Майсара” ва “Ҳосилот” навлари шулар сирасидандир. Боғбонларимиз мазкур навларни экиб, мўл ҳосил олмоқда. Олманинг 60 фоиздан кўпроғи, нокнинг қарийб 50 фоизи, узумнинг 43 фоизи, қулупнайнинг 90 фоизи, ёнғоқнинг 90 фоизини Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги илмий тадқиқотлар натижасида яратилган навлар ташкил қилади. Бугунги кунда институт олимлари яратган 11 мева турининг 24 хил нави Давлат нав синаш комиссиясида синовдан ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, интенсив боғларни кенгайтириш мақсадида аниқ манзилли дастурлар ишлаб чиқилган. Бугунги кунда мамлакатимизда 32 минг 400 гектар ерда ана шундай боғлар ташкил қилинган. Жорий йилда яна
13 минг гектар майдонда интенсив боғлар барпо этилади.
Мазкур боғларнинг афзалликлари бугунги кунда амалда намоён бўлмоқда. Оддий мевали дарахт экилганидан кейин 4-5-йил ўтиб ҳосил беради. Интенсив боғлар иккинчи йилдаёқ ҳосилга киради. Пакана олма кўчатининг бир тупи тўлиқ ҳосилга кирганда 50-60 килограмм мева беради. Уларнинг илдизи тупроқ юзасига яқин жойлашгани сабабли сувга талабчан. Шунинг учун томчилатиб суғориш тизимига ўтказилса, яхши ўсиб, тез ривожланади. 
Ҳозир илмий-ишлаб чиқариш маркази олимлари яратган йигирма тўрт хил мева ва узум нави ҳамда улардан юқори ҳосил етиштириш технологиялари деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларида 179,1 минг гектардан ортиқ майдонда қўлланилмоқда. Энг яхши саноатбоп навлар мазкур марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида яратилган бўлиб, улар Марказий Осиё давлатлари, Россия, Украина, Ҳиндистон, Венгрия, Полша, Руминия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳам экилмоқда. 
Кейинги йилларда дунёда иқлим ўзгариши оқибатида юзага келаётган экологик омиллар селексионерлар олдига янги талабларни қўймоқда. Илмий асосланган, тажрибада синалган, сув танқислиги ва қурғоқчил шароитга мослашувчан, ҳар хил касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил навларни кўпайтиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу боис боғларга тежамкор технологияларни татбиқ этиб, тупроқ унумдорлигини ошириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларда янги боғ-токзорлар барпо этиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг самарали чоралари устида ҳам изланишлар давом этмоқда. Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ин–витро лабораториясида 5 минг 600 дона гилоснинг К-5 ярим пакана пайвандтагини кўпайтириш ҳамда мевали экинлар пайвандтагини махсус озуқа муҳитда парваришлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жорий йилда ин–витро лабораториясида вируссиз интенсив кўчатлар (ёнғоқ, нок, ток, шафтоли, ўрик, бодом) пайвандтагларини кўпайтириш бўйича хорижий грантлар маблағлари ҳисобига замонавий иссиқхона қурилиши режалаштирилган.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиш,ташиш,сақлаш ва қайта ишлашни илмий ташкил қилинса,ы бу борада фан-техника ютуқлари ҳамда илғор тажрибага таяаниб иш курилса, маҳсулотнинг исроф булиши анча камаяди.Шу ҳисобдан ахоли 20% ва ундан ҳам купроқ қушимча қишлоқ хўжалик махсулотлари билан ҳам купрок қушимча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таминланиши мумкин.
Ҳозирги вақтда маҳсулотни узоқ вақт сақлашга имкон берадиган такомиллаштирилган технологиялар ишлаб чиқилган. Бу борада химия, физика, биохимия, биотехнология, биофизика, физиология, ўсимликшунослик, агрохимия, микробиология, мевачилик, қишлоқ хўжалик машиналари, фитонатология, энтомология, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва бошқа бир қатор фанларнинг ютуқларидан ижодий фойдаларнилмоқда.
Ўзбекистон шароитида ҳанузгача қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилини йиғиштириш, ташиш, сақлаш ва қайта ашлаш масалалари чуқур урганилмаяпти, бу борадаги фан-техника ютуқлари ишлаб чиқаришга кенг жорий этилмаяпти. Мавжуд омборхоналар ҳам маҳаллий об-ҳаво ва иқлим шароитларини ҳисобга олмаган ҳолда курилган.
Ахолини мева ва бошка ноз-нематларга булган эхтиёжини туларок кондириш максадида, киши бошига етиштирилаётган мева ва сабзавотлар микдорини ошириш максадида, республикамизда мевачиликни ривожлантириш ва интенсив богларни ташкил этиш кузда тутилган. Республикамищ богбонлари мева этиштириш учун кулай булган иклим ва тупрок шароитида куп йиллар давомида олиб борилган кузатишлар натижасида бой тажриба тупладилар. Натижада мевадан мул хосил олиш билан бирга ахолининг йил давомида хул мевага булган эхтиёжини таминлаш имконияти яратилди.
Буларнинг барчаси фидойи деҳқон ва фермерларимиз, барча қишлоқ хўжалиги ходимларининг машаққатли ва шарафли меҳнати маҳсулидир, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Шавкат Мирзиёев мева ва сабзавотларни кайта ишлаш корхонаси курилишини бошлаб берди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотларни кайта ишлаш, куритиш, шарбат тайёрлаш ва экспорт фаолияти билан шугулланувчи Fruit industries корхонаси курилишини бошлашга багишланган маросимда иштирок этди.
Бу ерда 6 гектар майдонда кучат етиштириладиган иссикхона, 255 гектар майдонда томчилатиб сугориладиган интенсив бог ташкил этилади, 615 гектар майдонда сабзавот етиштирилади, 7 минг тонна мева-сабзавотни саклашга мулжалланган музлатгич курилади. Корхонани шу йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган. Бу ерда йилига 30 минг тонна мева-сабзавот махсулотлари кайта ишланади, 1250 иш урни яратилади.
Янги корхона «Тошкент вино комбинати» АЖ ва Ташки иктисодий фаолият миллий банки билан хамкорликда ташкил этилмокда. Лойиханинг умумий киймати 24 миллион долларни ташкил этади.
Президент корхонанинг дастлабки боскичи — мева-сабзавотларни куритиш линиясининг иш бошлашига багишланган рамзий тугмани босди. Карам ва лавлаги мисолида технологик линиянинг иш жараёнини кузатди. Куритилган махсулотлар намуналари билан танишди.
Давлат рахбари Хўжаобод туманидаги «Навигул» қўшма корхонаси худудида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойихаси билан хам танишди. «Навигул» Ўзбекистон — Германия қўшма корхонасида томат пастаси, қуритилган булғор қалампири, бақлажон, олма, олча, ўрик қоқиси сингари махсулотлар тайёрланмоқда.
Асака туманидаги «Обод турмуш орзуси» фермер хўжалигида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қуритиш ва музлатгич ташкил этиш, «Ўзбекозиковкатхолдинг» компанияси ва тижорат банклари хамкорлигида 2017−2018 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган озиқ-овқат сохасини ривожлантириш дастури лойихалари намойиш этилди.
Президент мазкур лойихаларни ўз вақтида амалга ошириш, янги корхоналарни малакали мутахассислар билан таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Янги ташкил этилаётган корхоналарга хомашёни вақтида етказиб бериш лозимлиги таъкидланди.
Шу ернинг ўзида давлат рахбарига «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ва тижорат банклари хамкорлигида вилоятда 2017−2018 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган чармпойабзал сохасини ривожлантириш дастури ва сохага доир бошқа лойихалар, бозорлар инфратузилмасини янада ривожлантириш буйича режалаштирилаётган чора-тадбирлар хақида хам маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев ушбу лойихалар билан танишар экан, тайёрланадиган махсулотларни нафакат ички бозорга етказиш, экпортга хам чиқариш чораларини кўриш зарурлигини қайд этди.


  1. Download 2,32 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish