Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Олма мевасини ахамияти кимёвий таркиби, навлари



Download 2,32 Mb.
bet11/17
Sana23.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#158517
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
КХМТ фани курсиши услубий1

Олма мевасини ахамияти кимёвий таркиби, навлари.

Олма мевалар ичида етакчи ўрин эгаллайди. Олмани аҳоли йил давомида севиб истеъмол қилади. Озик-овқат саноатида олмадан ширинликлар, ҳар хил печеньелар тайёрлашда ишлатилади. Пишиб етилган мевасидан қоқи, сироп тайёрланади, кўчат етиштириш учун уруғ тайёрланади. Олма дарахтлари республикамизнинг ҳамма зоналарида ҳам яхши ўсади ва мўл ҳосил бериш хусусиятига эга. Денгиз сатҳидан 200-250 метрдан 1100-1200 метр ва ундан ҳам баланд жойларда олманинг кўп ёввойи формалари, маданий олманинг эртаги, ўртаги ва кеч пишадиган навлари таркалган. Улар ҳар хил об-ҳаво ва тупроқ шароитига ҳам мослашиб, кўп йил яшайди. Олманинг энг яхши биологик ва хўжалик хусусиятларидан бири дарахтининг бошқа мева турларига ва хилларига нисбатан совуққа, шўрга чидамлилигидир. Олма дарахтлари Ўзбекистонда хилма-хил бўлиб, улар Қорақалпоғистоннинг шўрхок ва ер ости суви юза жойлашган ерларида (Хоразм олмаси) бир жойда 50-60 йил яшаб мўл ҳосил берса, Тяншаннинг 1100-1200 метр баландликдаги ён бағирларида ўсиб ширин-шакар меваси ранг-баранг бўлиб етилмокда. Ўрмонзорларда ўсадиган кучли ўсувчи дарахтлардан териб олинадиган мевалардан тайёрланаётган уруғ маданий олма навларини етиштиришда кўплаб ишлатилади. Ёввойи ва маданий мевалардан тайёрланган уруғ ўсиб чиқиш хусусиятларини бир неча йил йўқотмайди. Кўчат етиштиришда ва янги олма навларини яратишда уруғларни узоқ сақлаш ҳам катта аҳамиятга эга. Олма дарахтларининг узоқ умр кўриши ва бақувват бўлиб ўсиши, ҳосилга кириши, меваларининг йирик ёки майда бўлиши у қандай пайвандтагда ўстирилишига ва тупроқ иқлим шароитига ҳамда парвариш қилиш усулларига боғлиқ.. Масалан, олманинг ёввойи Сиверса ниҳолларига Розмарин, Ренет Симиренко, Кандиль синап, Золотое Грайма каби навлар пайванд қилиб ўстирилса, улар доимий бок.к.а экилганида маданий олма дарахтлари кучли бўлиб ўсади, 5-6 йилдан бошлаб ҳосилга кира бошлайди, 8-10 йили тўлиқ ҳосилга киради, дарахтларининг баландлиги 15-20 метрга етади.
Ўзбекистоннинг турли зоналаридаги об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб, февраль ойининг охири - мартнинг бошларида олма дарахтларида шира ҳаракати бошланади. Маҳаллий, Сибирь ва Хитойда олма дарахтлари барвақт ўса бошлаб, октябрь-ноябрь ойларида ўсишдан тўхтайди. Кўпгина олма навлари куз иссиқ келиб, узоқ чўзилганда кеч кузгача (ноябргача) ўсишда давом этади. Маҳаллий олмалар ўсишдан эрта тўхтайди. Европадан келтирилган навлар ўсишни узоқ давом эттиради. Узбекистоннинг шароитида олма дарахтларининг ўсиши 200-220 кун давом этади.
Олма апрель ойида гуллайди ва бу процесс 9-16 кун давом этади. Эрта гуллаш 23-25 мартдан, энг кеч гуллаш эса 25-27 апрелдан бошланади. Тоғли туманларда мева дарахтлари текисликдагиларга нисбатан 7-15 кун кеч гуллайди.
Олма Ўзбекистонда энг кўп тарқалган мева дарахтларидан ҳисобланади. Мамлакатимизда унинг 10 дан ортиқ, республикамизда эса 8 тури учрайди.
Олманинг тур ва навлари биологик хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилиши, муҳит шароитига осон мослашиши туфай-ли уларни мевачиликнинг жанубий ва шимолий туманларида ҳам кўплаб экиб ўстириш ъмумкин. Академик Р.Р.Шредер, номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси маълумотларига кўра, Узбекистонда етиштирилган 1 кг олма таркибида 80,5-86,5 фоиз сув, 12-16,4 фоиз экстрактив моддалар, 9,0-12,6 фоиз шакар, 0,196-0,946 фоиз олма кислота, 0,295-1,201 фоиз пектин моддаси, 0,104-0,475 фоиз кул, 1,05-70-70,6 мг темир моддаси бўлади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish