Тузувчи: ассистент. Б.Ю.Ибрагимов
Тақризчи:
ФАРҒОНА 2021 йил
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан буён бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам ижобий силжишга эришилди. Айниқса мева ва сабзавотчилик, дончиликда янги техника ва технологияларни кенг қўллаш бирмунча ютуқларни амалга оширишга сабаб бўлди. Ўтган қисқа давр мобайнида Республика Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир қанча қонун ҳамда қарорлар қабул қилиндики, буларнинг барчаси мамлакатимизда қишлоқ хўжалик махсулотларини янада ривожлантиришга катта эътибор бериш билан бирга, аграр соҳа ва қайта ишлаш саноатининг тараққиёти учун етарли имкониятлар яратиб берилмоқда. Қишлоқ хўжалик махсулотларидан, мевачилик, сабзавотчилик, бошоқли дон, дуккакли дон экинлари,полизчилик қишлоқ хўжалиги учун асосий маҳсулот бўлиб қолмоқда.
Сабзавотчилик дунё дехдончилигида энг кадимий асосий ва этакчи тармоқлардан хисобланади. Сабзи, Шолғом, саримсок, лавлаги 2 минг; карам, бодринг, пиёз кабилар 4 минг йилдан бери экилади. Марказий Осиёда, яъни бизда ковун эрамиздан илгари ҳам этиштирилган.
Хозирги пайтда сабзавот экинлари дунёнинг барча мам-лакатларида устирилади. Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигининг мухим сохаси бўлиш билан бирга, фан сифатида унинг мақсади — сабзавот экинлари биологиясини ўрганиш ва шу асосда махсулот бирлигига кам мехнат, маблағ сарфлаб, юқори сифатли хамда арзон махсулот этиштириш технологиясининг назарий асослари ва амалий усулларини ишлаб чикишдан иборат.
Мева – сабзавот ва дон маҳсулотларини етиштириш, йиғиш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш илмий ташкил қилинса, бу борада фан-техника ютуқлари ҳамда илғорлар тажрибаси кенг жорий этилса, маҳсулотлар исроф бўлиши камаяди.
Чунки ҳар йили этиштирилган ҳосилнинг 20-30% и йиғиш, ташиш ва сақлаш жараёнида нобуд бўлади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бу масалага эътибор кучайди. Ҳозирги замон этук мутахассислари мева сабзавот ва дон маҳсулотларининг сифатини билиши, стандартлаш тизими билан танишиши, ўсимлик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологиясини ўзлаштириши маҳсулот сифатини оширади ва нобудгарчиликни камайтиради.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш йил сайин ортиб бориши муносабати билан мева сабзавот ва дон экинларини дастлабки ишлаш технологиясини мукаммаллаштириш ва янги техника-технология билан қуроллантириш, кўп меҳнат талаб қиладиган оғир ишларни механизатсиялаш ва автоматлаштириш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Қишлоқ хўжалик базаси ўсиши билан бир қаторда кўпгина янги сақлаш омборлари ва музлатгичлар қайта қурилиб, мева сабзавот ва дон махсулотларини қайта ишлаш механизмлари янги замонавий асбоб-усукуналар билан жиҳозланди. Бу эса сақланаётган, қайта ишланаётган мева сабзавотлар ва дон махсулотларининг сифатини янада яхшилаш имконини бермоқда.
Айниқса, мева сабзавотларнинг қуритишбоб навлари қишлоқ хўжалик махсулоларининг сифати юқори кўрсаткични бериб келмоқда. Ҳар йили Тошкентда ўтказилаётган халқаро «Қишлоқ хўжлик махсулотлари» ярмаркасининг ўтказилишидан асосий мақсад, келгусида ривожланган мамлакатлар сақлаш, қуритиш ва қайта ишлаш технологияларини олиб кириш, уларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланиш, бу соҳада Ўзбекистонни жаҳон миқёсига кўтариш ва етиштирилаётган мева сабзавот ва дон махсулотларининг сифатли сақлаш, қуритиш ва қайта ишлаб, тайёрланган озиқ овқат махсулотларини сотишда барча ишларни воситачиларсиз амалга оширишни ташкил қилиш кўзда тутилган.
Хўжаликда мева сабзавот ва дон махсулотларининг тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, сифати, касалликларга, тупроқ-иқлим шароитига ва бошқа ноқулай шароитларга чидамлилиги- буларнинг ҳаммаси мева сабзавот ва дон экинларининг энг мақбул селекцион навларини танлаш ва уларни оқилона жойлаштиришга боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасида халқ хўжалигининг барча сохаларида туб ислохатлар амалга оширилмоқда. Республикамиз дон махсулотлари тизимида сўнгги йилларда катта ютуқларга эришмоқда.
Дон майдонларининг кенгайиб бориши ҳамда дон ялпи ҳосилининг ортиши дон маҳулотлари тизимини такомиллаштириш ва кенгайтиришни тақазо этмоқда. Зеро, етиштирилган мавжуд ҳосилни сифатли сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек истеъмолчиларга мунтазам равишда бекаму- кўст етказиб бериш дон маҳсулотлари тизими олдидаги энг асосий вазифадир. Шу боис республикамизнинг кўпгина вилоят ва туманларида кўплаб замонавий омборлар ва қайта ишлаш корхоналари бунёд этилмоқда.
Маълумки буғдой дони инсон ҳаётида қиёслаб бўлмайдиган ахамиятга эга. Инсон истеъмол этадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тахминан 65-75% ни дондан тайёрланади. Дондан саноатда кўплаб ун, ёрма ва омухта-ем каби бирламчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Халқимизнинг бу маҳсулотларга бўлган талаби бениҳоят каттадир. Аҳолини дон ва дон маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш ҳозирги бозор муносабатлари барқарорлашиб бораётган бир даврда муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда олий таълимни қайта қуриш, уни ишлаб чиқариш билан янада кўпроқ яқинлаштириш ишлари олиб борилаётган бир шароитда фан ва назарияга асосланган билимга, амалий малакаларга эга бўлган ва янги замонавий вазифаларни муваффақиятли ҳал қила боришга лаёқатли мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ўзининг таълим соҳасидаги сиёсатида Олий ва Ўрта Махсус муассасаларда мутахассислар тайёрлаш мазмунини халқимизнинг узоқ муддатли эҳтиёжлари билан, республикамизни ижтимоий, иқтисодий ривожланиш вазифалари билан мувофиқ ҳолга келтиришни таълимнинг хилма-хил шакллари ва усуллари ёрдамида ёшларнинг сифатли таълим олиши учун шароит яратишни долзарб вазифалардан бири деб ҳисобланмоқда. Талабаларнинг билимларини ўзлаштириб боришлари юзасидан олиб бориладиган ишларни мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва мустақил ишлаш кўникмаси туфайли талабалар мукаммал билим оладилар.
Курс иши талаба фаолиятининг муҳим ва мураккаб шаклларидан бири бўлиб, у ёки бу курсга оид билимлар тизимини мустақил ўзлаштиришни таъминловчи иш тури ҳисобланади. Курс иши ёрдамида талабанинг эгаллаган билим, кўникма ва малакалари илмий-методик фикрлаш, белгиланган мавзу юзасидан билганларини изчил баён эта олиш кўникмалари назорат қилинади.
Курс иши ёзаётган талаба мавзуни мукаммал ёритиши, мавзуга оид адабиётларни ўрганганлигини кўрсата олиши, мустақилликга амал қилиши, асосийси тегишли амалий тавсияларни ифодалай олиши зарур.
Курс иши бевосита кафедра томонидан бириктирилган илмий раҳбар назорати ва йўлланмаси асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |