Уюм ва хандақларнинг намунавий ўлчамлари, м
Минтақа ва туман
|
Январда ги ўртача ҳарорат (0С)
|
Уюмлар (м)
|
Хандақлар (м)
|
Кенг
лиги
|
Чуқур
лиги
|
Жойла
шиш баландлиги
|
Кенг
лиги
|
Чуқур
лиги
|
Жойла
шиш баландлиги
|
Жанубий
|
-2 гача
|
1,0-1,2
|
0,2
|
0,6
|
0,8
|
0,6
|
0,8
|
Ғарбий ва жануби-ғарбий
|
-4 дан -6 гача
|
1,5-2,0
|
00,2
|
0,8
|
0,8
|
0,6
|
0,8
|
ўрта ва шимоли-
ғарбий
|
-5 дан -8 гача
|
2,0-2,5
|
0,2-0,5
|
1-1,2
|
0,8
|
0,6
|
0,8
|
Шимолий
|
-9дан -20 гача
|
2,0-
2,5
|
0,2-0,5
|
1-1,2
|
1,0
|
0,8
|
1,0
|
Такомиллаштирилган уюм ва хандақлар. Оддий уюм ва хандақларнинг кўпчилиги- иш ҳажмининг юқорилиги, сақлаш режимини бошқариб туришнинг қийинлиги ҳамда ҳажм этишмаслиги, кўпинча такомиллаштириш йўларини йўллашга ундади.
Нисбатан оддий уйим ва хандақлар қуйидаги тузилишда бўлади.
Яъни уюм ва хандақлар доимий, бир неча йил давомида фойдаланиш имконини берадиган усти ѐпиқ қилиб барпо этилади. Бунинг учун катлованнинг ўртасидан ҳар 1,5-2 метр оралиғида 1,2-1,5 метрли, диаметри 10-15 см келадиган устунлар қўйилади. Устунларнинг пастки томонига сақич ёки битум суртилади.
Шундан кейин устунлар тахтачалар билан ўралиб, қорақоғоз билан ёпилади. Ундан сўнг иссиқлик ўтказмайдиган сомон, торф ёки қипиқ солиниб, тупроқ тортилади. Одатда, доимий ѐпиқ уюм ва хандақлар бир неча марта каттароқ ўлчовда барпо қилинади. Бунда шамоллатиш тизими одатдагидек бўлади.
ДОН МАХСУЛОТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ЖОЙЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ТЕХНОЛОГИК ҚОИДАЛАРИ.
Дон массаси дон сақлаш иншоотларида асосан қуйидагиларга кўра жойлаштирилади:
Хар бир партиянинг сифат кўрсаткичлари бўйича ва шунга кўра дон массаси у ёки бу мақсад учун сақланади; ҳар бир дон партиясининг турли сақлаш шароитларига чидамлилиги.
Юқоридагилардан ташқари дон массаси қуйидаги кўрсаткичлар бўйича жойлаштирилади.
Ботаник хусусиятлари. Маълумки ҳар бир тур экин ўзига хос ботаниқ кўрсаткичларга ва бунга боғлиқ ҳолда ун, нонвойлик ва ёрма хоссаларига эга бўлади. Шунинг учун ҳар бир турга мансуб дон сақлашда алоҳида жойлаштирилади. Уруғлик донлар фақатгина тури бўйича ажратилиб қолмай, балки унувчанлиги, нави, нав тозалиги ва бошқа кўрсаткичларига кўра ҳам алоҳида жойлаштирилади.
Селексия ва уруғчилик хўжаликлари юқори сифатли, навдор уруғларни талаб этади. Шунинг учун уруғларни аралаштириб юбориш қатъиян таъқиқланади.
Навдор уруғларни сақлашда алоҳида омборхоналар ташкил этилади.
Дон массасининг номлиги. Номлик дон массасида кечадиган физиологик жараёнларнинг интенсивлигига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Шунинг учун донларни жойлаштиришда уларнинг номлиги қатъий эътиборга олиниши лозим. Шунга кўра қуруғ донлар алоҳида, ўртача ном, ном ва қўл донлар алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
Аралашмалар таркиби ва миқдори.
Маълумки дон массаси таркибида турли аралашмалар у ёки бу миқдорда учрайди. Аралашмалар дон сифати ва сақланувчанлигини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки баъзи аралашмалар алоҳида тозалаш тадбирларини ўтказишни талаб этади, шунингдек бу аралашмалар доннинг қўлланилишини чегаралаб қўяди. Бу эса донларни алоҳида жойлаштиришни талаб этади.
Дон массаси аралашмалар таркиби ва миқдори бўйича алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
Дон массасининг ҳашарот ва каналар билан зарарланганлиги.
Бундай зараркунандалар билан зарарланган дон массаси алоҳида жойлаштирилади, чунки зараркунандалар бошқа тоза донларга ҳам ўтиб кетиши мумкин. Одатда бундай донлар учун изолятсияланган ва газ ёрдамида дезинсекся қилиб тозалаш
қулай бўлган омборхона ёки омборхоналар гуруҳи ташкил этилади.
Маҳсулотлар омборхоналарда уч ойгача бўлган муддат ичида сақланса табиий камайиш миқдори.
4жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |