Курc ишининг мақсади: Курс ишининг мақсади олинган билимларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш ва умумлаштиришдир. Энг асосийси аниқ бир қўйилган масалани ечишда олинган билимларни амалда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилишдир. Курс ишини бажариш жараёнида талаба илмий ва ўқув адабиётларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилиш керак. Курс ишининг мавзулари кафедрада ўқилаѐтган асосий ва махсус фанларга мос келиши керак. Курс ишининг мавзулари долзарб бўлиши, иложи борича ўқув жараёни билан ўзаро боғланган бўлиши керак.
Курс иши мавзуларини танлаш Курс иши мавзулари умумий 4-курсларга мос равишда кафедрада ишлаб чиқилади ва янгиланиб борилади. VIII-семестр бошида талаба курс ишлари мавзуларидан бирини танлайди. Танланган курс иши мавзуси кафедрадаги махсус журналда қайд этилади. Билими кучлироқ талабалар курс иши раҳбари билан келишилган ҳолда мавзуни ўзгартиришлари мумкин. Мавзуларни танлаш ўқув машғулотлари бошлангандан сўнг икки ҳафта ичида тугатилиши керак. Ушбу муддат тугагандан сўнг кафедра курс иши мавзуларини белгилаб беради.
Курс иши босқичлари ва уни ташкил этиш Курс иши мазмуни ва босқичлари танланган мавзунинг маъносига боғлиқ.
Курс ишини бажариш жараѐни қуйидаги босқичлардан ташкил топади:
Курс иши мавзусини танлаш;
Танланган мавзу бўйича адабиётлар танлаш ва уни ўрганиш;
Амалий қисмни бажариш учун дастурий қисм тайёрлаш (Тахлилий мавзуларни қўлёзма шаклда тайёрлаш мумкин);
Курс иши ҳимоясига тайёрланиш ва ҳимоялаш.
Курс ишини расмийлаштириш учун талаблар Курс иши қуйидаги қисмлардан ташкил топади.
-муқова
-мундарижа
-кириш
-асосий қисм (режалар)
-хулоса
-фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.
Курс ишининг ҳажми қоғоз А-4-да қўлёзмада 25-30 бет, электрон эса 20-25 бетдан иборат бўлмоғи мақсадга мувофиқдир.
Текстнинг устки томонидан 2 см, чап томонидан 2 см, пастки томонидан 3 см, ўнг томонидан эса 1 см очиқ жой қолдирилиши керак. Курс ишининг охирида фойдаланилган адабиётлар рўйҳати алфавит тартибда ёзилади.
Талаба курс ишини ѐзишдан олдин мавзуга қараб иш режаси тузади ва илмий раҳбарига уни кўрсатади (юборади).
Курс ишининг раҳбарлари олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
талабага курс ишини бажаришда бевосита раҳбарлик қилади.
рахбар курс ишининг режасини талаба билан биргаликда тузади ва мақсадини аниқлаб, талабанинг ижодий изланишларини мазкур режага мувофиқлаштиришга ёрдам беради.
раҳбар талаба билан биргаликда курс ишини бажаралиши жараёнини тахлил қилади, у томондан ишлатиладиган илмий атамалар, шартли белги ва символларнинг қўлланилиш тартибга риоя қилинишини назорат қилиб боради.