Ў з б е к и с т о н р е с п у б л и к а с и олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти



Download 2,32 Mb.
bet6/17
Sana23.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#158517
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
КХМТ фани курсиши услубий1

1. Муваққат омборлар. Ўзбекистонда муваққат омборлар-уюм ва ҳандақларда картошка ва илдизмевалар (сабзи, шолғом, турп ва бошқалар) сақланади. Бундай омборларда сабзавотларни сақлаш энг арзон, оддий ва ҳаммабоп усул бўлиб, қурилиш жиҳозлари ҳамда материаллари талаб қилмайди. Шу билан бирга, муваққат омборларда сабзавотларни сақлашнинг бир қатор камчиликлари ҳам бор. Бунда барча ишларни амалга ошириш об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлиб, сақланадиган маҳсулотни назорат қилиш анча қийинлашади. Шу сабабли маҳсулотларнинг анча кўп қисми нобуд бўлади.
1жадвал
Айрим сабзавот турлари ва картошканинг ҳажм массаси

Маҳсулот турлари

Ҳажм массаси

Лавлаги

550-650

Сабзи

550-370

Карам

330-400

Пиёз

550-600

Турп

550-650

Шолғом

500-550

Саримсоқ

400-430

Бодринг

600-650

Помидор

600-640

Картошка

650-700

Уюм ва ҳандақлар куз ва баҳор вақтларида қуёш нури ва қиш вақтида совуқ шамолдан кам таъсирланиши учун иложи борича узунасига шарқдан ғарбга қараб жойлаштирилади.
Маҳсулотнинг тури ва табиий шароитга қараб уюм ва ҳандақнинг ўлчамлари турли хил бўлади. Айниқса, уларнинг кўндаланг кесими муҳим аҳамиятга эга. Уюм ва ҳандақларнинг кўндаланг кесими уларнииг сиғимини ва маҳсулот ажратиб чиқарган иссиқликни тарқатиш чегарасини белгилайди.

2жадвал


Зона

Илдизмевалар ва картошка учун

Карам учун

Эни

Чуқурлиги

Узунлиги

эни

Чуқурлиги

Узунлиги




Ҳандақлар

Жанубий


0,6-1,0

0,5-0,6

5-10

0,4-0,6

0,4-0,6

5-8

Ғарбий

0,8-1,2

0,6-0,8

8-15

0,6-0,8

0,6-0,8

8-12

Ўрта

0,8-1,2

0,9-1,2

10-15

0,8-1,0

0,8-1,0

10-12




Уюмлар

Жанубий


1,2-1,4

0-2

12-15

1,0-1,2

0

8-10

Ғарбий

1,5-2,0

0-0,2

15-20

1,4-1,6

0-0,02

10-12

Ўрта

2,0-2,2

0,2-0,4

15-20

1,8-2,0

0-0,2

10-12

Бизнинг зонамизда ҳандақ ва уюмларнинг ўлчамлари ғарбий ва ўрта зоналарга қараганда кичикроқ бўлади.


Маҳсулотни жойлаш олдидан албатта сараланади, ҳар бир уюм ва ҳандақга маҳсулотни бир кунда жойлаш керак. Айрим илдизмевалар сиғими 20-25 кг ли яшикларга жойланиб ҳам уюм ва ҳандақларга жойлаштирилади.
Вентилятсияни яхшилаш мақсадида уюм ва ҳандақ бўйлаб ўртасидан 30Х30 см ўлчамда кўндаланг ариқча қазиб, унга тахта панжаралар ўрнатилади. Ҳар 50-60 см оралатиб ҳаво сўриш найлари ўрнатилади.
Ҳандақ ва уюмлардаги маҳсулотлар музламаслиги учун усти беркитилади. Қиши совуқ зоналарда уларнинг усти қалинроқ қилиб ёпилади. Ёмғир ва қор сувларини атрофга оқизиш учун ҳандақ ва уюмларнинг атрофида саёз ариқчалар қазилади. Сақлаш даврида уюм ва ҳандақлар мунтазам равишда кузатилиб борилади. Чўкканда ва ёриқлар пайдо бўлганида дарҳол очиб назорат остига олиниши лозим.
2. Доимий омборлар. Мева ва сабзавотларни сақлаш технологиясини ривожлан-тиришда механизатсиялаштирилган ва автоматлаштирилган омборхоналар қуриш муҳим аҳамиятга эга.
Доимий (статционар) омборлар мева ва сабзавотларнинг турига, режалаштирилишига, ҳажмига, сақлаш системасига, маҳсулотларни жойлаштириш ва бошқа бир қатор хусусиятларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Доимий омборхоналар мева ва сабзавотларнинг турига қараб картошка, илдиз-мева, пиёз, карам ва мева сақлашга мослаштирилган бўлади. Бу маҳсулотларни сақлаш шароити бир-биридан тафовут қилади ва уларни бир омборда сақлаш тавсия этилмайди.
Доимий омборхоналар сиғими жиҳатидан кичик, ўртача ва катта бўлади. Кичик омборхоналарнинг сиғими 100-200 тонна, ўртача омборхоналарнини 10 минг тоннагача, катта омборхонаники 30 минг тоннагача бўлади. Катта сиғимли омборхоналар кичигига қараганда қурилиш ва иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлади. Шу билан бирга маҳсулотни сақлашга сарф бўлган харажат ҳам кам бўлади.
Уюм ва хандақларнинг ўлчамлари ва ҳажми асосий кўрсаткичидир. Кўп йиллик ишлаб чиқариш тажрибалари асосида сабзавот турлари хусусиятлари ва минтақанинг иқлим шароитларига мослаб, маълум ўлчам чекланишлари юзага келади. Уюм ва хандақлар ўлчамини танлашда 3-жадвал маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
Сабзавот тўпламларнинг ҳажмини билиб, уюм хандақлари ҳажми осон ҳисобланади. қуйида асосий сабзавот турларининг ўртача ҳажм бирликлари тўғрисида маълумотлар берилган (кг) (метр куб):
картошка 650-700; карам 450-500; лавлаги 550-600; пиѐз 550-600;
сабзи (қум уюмсиз) 570-600; сабзи (қум аралаш) 400.
Доимий бўлмаган омборларнинг ёпилиши маҳсулотни музлашдан эҳтиёт қилишдир. Қиш қанчалик қаттиқ келса, омборларни кўмиш шунчалик қалин бўлиши керак.
3жадвал

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish