“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

8.8.Кредитнинг шакллари 
Тижорат банклари фаолиятида кредитлашнинг қуйидаги шакллари 
қўлланилади: 
1. Мижозни алоҳида ссуда ҳисобрақамидан бир маротабали кредитлаш 
шакли. 
Ушбу шакл Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари фаолиятида 
кенг қўлланиладиган кредитлаш шакли ҳисобланади. 
Кредитлашнинг ушбу шаклида мижозга кредит бериш тўғрисидаги 
қарор қабул қилингандан кейин ссуда ҳисобрақами очилади ва кредит бир 
маротабалик тўлов шаклида мол этказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчига 
ташлаб берилади. 
Кредитнинг мақсадлилик принципи мавжуд бўлганлиги сабабли, 
кредит суммасини кредит олувчининг жорий ҳисобрақамига ташлаб беришга 
рухсат этилмайди. 
Мижозни алоҳида ссуда ҳисобрақамидан бир маротабали кредитлаш 
шаклининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат: 
– кредитдан фойдаланиш самарадорлиги таъминланмаслиги мумкин, 
яъни мол этказиб берувчи томонидан товар ўз вақтида этказилмай қолиши 
мумкин, мижоз эса, кредит учун фоиз тўлайверади; 
– берилган кредитдан фойдаланилиши устидан назорат қилишнинг 
иложи йўқ. Чункит. Кредит суммаси тўлиқ мол этказиб берувчининг жорий 
ҳисобрақамига ташлаб берилди. 
2. Мижозни кредит линияси очиш йўли билан кредитлаш шакли. 
Кредитлашнинг ушбу шаклида мижозга кредитлаш лимити ажратилади 
ва ушбу лимитдан фойдаланиш даври белгиланади. Шунингдек, кредитнинг 
фоиз ставкаси ва мижоздан ундириладиган бир маротабалик комиссион 
тўлов ставкаси белгиланади. 
Мижоздан қўшимча равишда ундириладиган комиссион тўлов кредит 
линияси очиш йўли билан кредитлашда тижорат банки учун ликвидлилик 
рискининг мавжудлиги билан белгиланади. Чунки, мижоз талаб қилган ҳар 
қандай вақтда банк кредитни чиқариб бериши шарт. 
Кредит линиясининг қуйидаги турлари мавжуд: 
А) қайта тикланадиган кредит линияси; 
Б) қайта тикланмайдиган кредит линияси; 
В) битимнинг маълум шартларига асосланган кредит линияси. 
Қайта тикланадиган кредит линияси жалб қилинган ресурсларга 
доимий эҳтиёжи бўлган мижозларга очилади. Халқаро банк амалиётида қайта 
тикланадиган кредит линиялари ишончли мижозлар учун 5-7 йилга очилади. 
Шу давр мобайнида мижоз исталган вақтда банкнинг кредитидан 
фойдаланилиши мумкин. Бироқ, тижорат банки кредит шартномалари 
шартларининг бажарилиши устидан назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади. 


Қайта тикланмайдиган кредит линияларида мижоз ўзига ажратилган 
лимитни тўлиқ ишлатиб бўлиши ёки лимитдан фойдаланиш муддати тугаши 
билан кредит линиясидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 
Тижорат банки ва мижоз ўртасида тузилган битимнинг маълум 
шартларига асосланган кредит линияси, одатда, маълум даврда этказиб 
бериладиган товарлар ҳақини тўлаш ҳамда маълум даврда амалга 
ошириладиган харажатларни молиялаштиришда қўлланилади. 
Кредит линиясининг ушбу турида бериладиган кредитлар миқдори 
аниқ олинган операция доирасида ёки битимнинг маълум шартлари билан 
чекланган бўлади. 
Кредит 
линияси очиш йўли билан кредитлаш шаклининг 
афзаллликлари: 
* мижоз ҳар сафар кредит сўраб банкка мурожаат қилиш заруриятидан 
халос бўлади; 
* ажратилган кредитлаш лимитининг фақат фойдаланилган қисми учун 
фоиз тўланади; 
* банк маълум давр мобайнида барқарор фоизли даромад олади; 
* тижорат банки кредитлаш шартномалари шартларининг бажарилиши 
устидан назорат қилиш имконига эга бўлади. Агар кредит шартномаси 
шартларининг мижоз томонидан бузилиши юз берса, банк кредит линиясини 
вақтинчалик ёпиб қўйиўи мумкин.
 
Кредитлашнинг овердрафт шакли инглиз тилида сўзлашувчи 
мамлакатларда (Англия, Шотландия. Ирландия, Уэлс, Канада) яхши 
ривожланган. 
Овердрафт кредити доимий пул тушумига эга бўлган ишончли 
мижозларга берилади ва улар фаолиятида юзага келадиган қисқа муддатли 
пул маблағлари этишмовчилигига барҳам бериш мақсадида берилади. 
Овердрафт кредити мижознинг жорий ҳисобрақамини дебетли қолдиғи 
суммасига берилади. Тижорат банки ва мижоз ўртасида тузилган кредит 
шартномасига кўра, мижозга банк томонидан кредитлаш лимити ажратилади.
Мижознинг жорий ҳисобрақамида пул маблағларининг этишмаслик 
ҳолати юзага келганда, яъни дебетли қолдиқ ҳосил бўлганда, банк 
ажратилган лимит доирасида овердрафт кредити ажратади. 
Овердрафт кредитида ссуда ҳисобрақами очилмайди. Компьютер 
дастури берилган овердрафт кредитини мижозлар тоифаси бўйича автоматик 
равишда ҳисобга олади. 
Овердрафт кредити мижознинг жорий ҳисобрақамига пул келиб 
тушиши билан автоматик равишда қопланади. 
Овердрафт кредитининг фоиз ставкаси муддатли кредитларнинг фоиз 
ставкасидан юқори бўлади. Бунинг сабаби шундаки, овердрафт кредитлари 
таъминланмаган кредитлар бўлиб, уларнинг риск даражаси нисбатан 
юқоридир. 
Овердрафт кредитларида гаров таъминотининг мавжуд эмаслиги 
қуйидаги сабаблар билан изоҳланади: 
– кредит олувчининг жорий ҳисобрақамида қачон пул маблағлари 
этишмаслигини олдиндан билиш қийин; 
– кредит олувчининг жорий ҳисобрақамида қанча миқдорда пул 
маблағлари этмай қолишини олдиндан билиб бўлмайди. 


Англия банк амалиётида овердрафт кредитлари бўйича кредит риски 
даражасини пасайтириш мақсадида мижозларга ҳар ойининг сўнгги кунида 
жорий ҳисобрақамнинг дебетли қолдиғини таъминлаш шарти қўйилади. Шу 
тариқа, овердрафт кредити бўйича қарздорликни кейинги ойга ўтишига йўл 
қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида мижозларнинг жорий 
ҳисобрақамининг дебетли қолдиғини юзага келишига рухсат этилмайди. 
 
Кредитлашнинг контокоррент шакли немис тилида сўзлашувчи 
мамлакатларда (Германия, Австрия, Швейсария) яхши ривожланган. 
Кредитлашнинг контокоррент шаклида мижознинг жорий ҳисоби 
ёпилади ва унинг ўрнига контокоррент ҳисобрақами очилади. 
Кредит олган мижознинг фаолиятидан келадиган барча тушумлар 
контокоррент ҳисобрақамининг кредитида акс этади, унинг мажбуриятлари 
юзасидан барча тўловлари контокоррент ҳисобрақамининг дебетида акс 
этади. 
Контокоррент кредитида мижозга кредитлаш лимити ажратилади. 
Контокоррент кредити контокоррент 
ҳисобрақамининг 
дебетли 
қолдиғи суммасига берилади. 
Контокоррент кредити контокоррент ҳисобрақамига пул маблағлари 
келиб тушиши билан автоматик равишда қопланади. 
Контокоррент кредити кредит тўловига лаёқатлилиги бўйича биринчи 
тоифага мансуб бўлган мижозларга гаровсиз берилади. Бунинг сабаби 
шундаки, контокоррент риск даражаси юқори бўлган кредитлаш шакли 
ҳисобланади.
Контокоррент кредити йириклаштирилган кредитлаш объектига 
берилади.
Контокоррент кредитининг дебетли қолдиғи учун мижоз банкка, унинг 
кредитли қолдиғи учун банк мижозга фоиз тўлайди. Бунда мижоз банкка 
кредит учун фоиз тўлайди, банк эса. мижозга талаб қилиб олинадиган 
депозит ҳисобрақамлари қолдиғига тўланадиган фоиз даражасида (0,5-1,0%) 
фоиз тўлайди. 
Шуниси аҳамиятлики, контокоррент кредити қайтарилмайдиган 
молиялашга айланиб қолмаслиги лозим. Шу сабабли, кредитлашнинг ушбу 
шаклида кредит рискини чуқурлашишига йўл қўймаслик мақсадида қуйидаги 
чоралар қўлланилади: 
* мижознинг пул маблағларига бўлган эҳтиёжини 80-90 фоизи ўз 
капитали ҳисобидан қопланиши лозим;
* контокоррент кредити бўйича қарздорликни кейинги ойга ўтишига 
йўл қўймаслик лозим. Бунинг учун мижозга ҳар ойнинг сўнгги иш кунида 
конткоррент ҳисобарқамининг кредитли қолдиғини таъминлаш шарти 
қўйилиши лозим. 
Контокоррент кредити, одатда, мижознинг жорий ишлаб чиқариш 
фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга мўлжалланган. Аммо 
амалиётда контокоррент кредитидан узоқ муддатил инвестицион лойиҳалар
билан боғлиқ бўлган айрим харажатларни қисқа муддатли молиялаштиришда 
ҳам фойдаланилади. Ушбу мақсадларга берилган контокоррент кредити узоқ 
муддатли кредит берилиши билан сўндирилади. 


 
Кредитлашнинг факторинг шаклида товар ҳужжатлари ёки тижорат 
векселлари тижорат банки томонидан дисконт ставкаси бўйича регресс 
ҳуқуқи билан ёки регресс ҳуқуқисиз мол этказиб берувчидан сотиб олинади. 
Товар ҳужжатлари ёки тижорат векселлари регресс ҳуқуқи бўйича 
сотиб олинганда, агар сотиб олувчи тўловга ноқобил бўлиб қолса, тижорат 
банкида тўлаб берилган суммани мол этказиб берувчидан ундириш ҳуқуқи 
сақланиб қолади. 
Товар ҳужжатлари ёки тижорат векселлари регресс ҳуқуқисиз сотиб 
олинганда, агар сотиб олувчи тўловга ноқобил бўлиб қолса, тижорат банкида 
тўлаб берилган суммани мол этказиб берувчидан ундириш ҳуқуқи бўлмайди 
ва зарар тўлиқ банкнинг зиммасига юкланади. 
Факторинг шаклида кредитнинг фоизидан ташқари, факторинг хизмати 
кўрсатганлиги учун мижоздан қўшимча комиссион тўлов ундирилади. 
“Халқаро факторинг тўғрисида”ги халқаро конвенцияга (УНИДРУА) 
асосан операция факторинг операцияси сифатида тан олиниши учун 
қуйидаги 4 талабдан камида 2 таси бажарилиши лозим: 
1. Қарз мажбуриятларини олдиндан тўлаш шаклидаги кредитлашнинг 
мавжудлиги. 
2. Мол этказиб берувчининг бухгалтерия ҳисобини юритиш. 
3. Мол этказиб берувчининг дебитор қарздорлигини инкассация қилиш. 
4. Мол этказиб берувчини кредит рискидан суғарталашнинг 
мавжудлиги. 
Кредитлашнинг факторинг шаклининг афзалликлари: 
* тижорат банки ҳам фоиз кўринишида, ҳам комиссон ҳақ кўринишида 
даромад олади; 
* мол этказиб берувчининг пул маблағларига бўлган эҳтиёжи 
қондирилади; 
* корхоналар ўртасидаги дебитор-кредитор қарздорлик ҳажми 
қисқаради. 
Кредитлашнинг форфейтинг шаклида узатма тижорат векселлари, яъни 
тратталар тижорат банки томонидан, дисконт ставкаси бўйича, мол этказиб 
берувчидан регресс ҳуқуқисиз сотиб олинади. 
Форфейтинг мол этказиб берувчини кредитлаш шакли ҳисобланади. 
Форфейтинг 
кредитлари тижорат банкига дисконт ставкаси 
кўринишида даромад келтиради. Аммо форфейтинг кредитларининг риск 
даражаси юқоридир. Агар сотиб олувчи тўловга ноқобил бўлиб қолса, зарар 
тўлиқ тижорат банкининг зиммасида қолади. Чунки, тижорат банкида мол 
этказиб берувчидан тўловни ундириш ҳуқуқи бўлмайди. Шу сабабли, сотиб 
олувчининг тўловга қобиллигини таҳлил қилиш ва баҳолаш кредитлашнинг 
форфейтинг шаклидаги кредит риски даражасини пасайтиришнинг асосий 
йўналиши ҳисобланади. 
Форфейтинг кредитлари мол этказиб берувчиларнинг пул маблағларига 
бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
банк 
амалиётида 
кредитлашнинг 
форфейтинг шакли мавжуд эмас. Бунинг асосий сабаби – тратталар 
муомаласининг мавжуд эмаслигидир. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish