ўзаро мувозанатликни таъминлайди. Маълумки, ушбу мувозанатнинг
бузилиши иқтисодиётда инфлясия даржасини ортиб кетиши ёки пул
тақчиллигини вужудга келишига олиб келади. Шу боис ҳам Марказий банк
ўзининг пул – кредит инструментлари орқали пул айланмаси учун зарур
бўлган тўлов воситасининг миқдорини тартибга солиб туради.
Тўловни амалга оширишда воситачилик қилиши банкларнинг тўртинчи
функцияси ҳисобланади. Банклар иқтисодий муносабатларга киришувчи
томонлар ўртасида тўловларни амалга ошириш орқали воситачилик
ишларини амалга оширади. Банклар орқали банк мижозларининг, аҳолининг,
давлатнинг молиявий маблағлари ўтади, банк улар ўртасида тўловларни
амалга оширувчи молиявий муассаса сифатида воситачилик вазифасини
амалга оширади. Банклар воситачилик функцияси орқали нафақат пулларни
бир хўжалик юритувчи субъектдан иккинчисига ўтказади, балки
иқтисодиётдаги молиявий капитални бир тармоқдан иккинчисига ўтишини
назорат қилиб боради ва ушбу тармоқларнинг ривожланишида муҳим
аҳамият касб этади.
Кредит маблағларни муомалага чиқариш банкларнинг бешинчи
функцияси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ушбу функцияни барча банклар
бажариш ҳуқуқига эга эмас. Бозор иқтисодиёти шароитида муомалага кредит
пулларни чиқариш Марказий банк зиммасига юклатилган. Марказий банк
муомалага чиқараётган пул массасини мамлакатда яратилаётган товар
массасига нисбатан мувозанатлигини таъминлашга эътибор қаратади.
Марказий банкнинг ушбу функцияни самарали бажараётганлиги миллий
валютанинг сотиб олиш қобилиятини мустаҳкамлиги ва инфлясия
даражасининг пастлиги белгилайди.
Демак, тижорат банклари кредит пулларини муомалага эмиссия қилиш
ҳуқуқига эга эмас, улар муомаладаги мавжуд пул ҳажми доирасида фаолият
юритади. Муомаладаги пул массасининг ҳажмини ўзгаришига тижорат
банклари бевосита таъсир қила олмайдилар, бунга фақат Марказий банкнинг
ҳуқуқи мавжуддир.
Иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни бериш банкларнинг олтинчи
функцияси ҳисобланади. Банклар иқтисодиётдаги молиявий муассаса
сифатида мулкий шаклидан қаътий назар мамлакатдаги барча хўжалик
юритувчи субъектларга ўзларининг ҳуқуқий имкониятларидан келиб чиқиб,
турли даражадаги иқтисодий ва молиявий маслаҳатларни беради. Албатта,
ушбу маслаҳатлар мижоз ва банк ўртасида тузилган тегишли шартномалар
ёки ўзаро келишувлар асосида амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, банкларнинг функциялари уларнинг моҳиятини
ва бажарадиган операцияларининг мазмунини англашга хизмат қилади.
Банкларнинг функциялари турли иқтисодий адабиётларда турлича талқин
этилишининг асосий сабаби ижтимоий – иқтисодий ҳаётда юз бераётган ва
ривожланиб
бораётган
муносабатларнинг
доимий
равишда
янги
қирраларининг вужудга келаётганлиги билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: