“ пул ва банклар


-Мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

9-Мавзу. Банкларнинг келиб чиқиши ва банк тизими. 
 
РЕЖА: 


9.1. Дастлабки банкларнинг пайдо бўлиши ва банк операциялари. 
9.2. Банкларнинг функциялари. 
9.3. Банклар фаолиятининг ривожланиши ва Марказий банкнинг пайдо 
бўлиши. 
9.4. Банкларнинг турлари. 
9.5. Банк тизими ва унинг элементлари. 
9.6. Банкларнинг иқтисодиётдаги роли. 
 
9.1. Дастлабки банкларнинг пайдо бўлиши ва банк операциялари. 
Банкларнинг вужудга келиши товар – пул муносабатларининг асосий 
элементлари сифатида, пулнинг қиймат шакли пайдо бўлиши билан бир 
даврга тўғри келган. Иқтисодий адабиётларда дастлабки банкларнинг 
вужудга келиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Айрим иқтисодчи 
олимлар банкларни феодализм даврида вужудга келганлигини таъкидлашса, 
уларнинг айримлари эса капиталистик тузумнинг дастлабки даврларида 
пайдо бўлганлигини таъкидлайди. Учинчи гуруҳ олимлар, банклар 
фаолиятига хос бўлган операциялар милоддан илгариги даврларда пайдо 
бўлганлигини қайд этадилар. 
Манбаларга кўра, дастлабки банкирлар кичик – кичик дўконларда 
маҳаллий пулларни хорижий пул бирликларига маълум даражадаги тўлов 
эвазига алмаштириб беришган. Шунингдек, йирик пул эгаларининг пуллари 
ва тижорат векселларини тегишли ҳақ эвазига сақлаш билан шуғулланган. 
Кейинчалик банклар вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар 
асосида жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган шахсларга маълум 
тўлов эвазига бера бошлаган. 
Банкнинг келиб чиқиш тарихини ўрганган бир қатор иқтисодчи 
олимларнинг хулосасига кўра дастлабки банклар Италиянинг Венеция ва 
Генуя шаҳарларида Х асрда пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам банк сўзи 
итальянча “банcо” сўзидан олиниб “стол” деган маънони англатади. 
Гарчи валюта айирбошлаш операциялари дастлабки банкларнинг 1-
операцияси бўлсада , ҳозирги пайтда банкларнинг жамиятдаги ўрни 
уларнинг кредит операциялари билан белгиланади. Қадимги Грецияда пул 
алмаштирувчи одамларни “трапезида” (грекча-стол), Қадимги римда 
“менсарилар”( лотинча-стол) деб аташган
111

Қадимги Бобилда эр. ав. ВИИИ асрда фаолият олиб борган Бобил 
банкининг бажарган функциялари эътиборни тортмай қолмайди. Улар 
сирасига: омонатга фоиз тўловлари асосида пуллар қабул қилинган, ёзма 
шаклда ссуда ва кредит бериш, хаттоки «гуду» (ҳуду-«гуду») деб номланган 
банк билетларини чиқариш кирган. Бобилда «Игиби» банкирлар уйининг бир 
мунча мураккаброқ вазифаларини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. «Игиби» 
банки мижозлар ҳисобига воситачилик орқали савдо-сотиқда ва тўловда 
иштирок этиш, пул омонатлари қабул қилинган, кредит берилган (бунда 
омонатчи омонатига фоиз тўловларини натурал шаклда олган, яъни омонатчи 
банкдан пул олган шахснинг хосилини бир қисмига эгалик қилиш хуқуқи 
берилган), шартномаларга кафил бўлиш, турли савдо тадбирларини 
молиялаштириш, турли акт ва шартномаларни расмийлаштиришда 
маслахатчи ҳамда ваколатли шахс сифатида иштирок этганлар.
111
“Money, Bank credit and Economic cycles”. JESÚS HUERTA DE SOTO. Second edition 2009. 41-42 pages. 


Қадимги Бобилдаги банк тизимини хуқуқий асослари шох Хаммурапи 
қонунларида эр.ав. ХВИИ асрда белгилаб қўйилган. Бу Қонунда судхўрлик 
фоизларини таъқиқловчи қоидалар ҳам кўрсатилган. Бунга кўра йиллик 
пулдаги фоиз микдори 20% ёки ҳосилнинг 1/3 қисмидан кўп бўлмаслиги. Яна 
судхўрлик фоизларини тўлай олмаган инсонларни қуллик бўлиш муддатини 
3 йил қилиб белгиланган. 
1401-йили турли савдо уюшмалари бирлаштирилиб, машҳур Муқаддас 
Григорий банки Генуяда очилди. Бу банк шаҳар хокимлигининг химоясида 
бўлиб, шаҳар мери хокимлик лавозимига ўтираётганда бу банкни ҳимоя 
қилишга қасам ичган. Чунки бу банк Республиканинг кредитори вазифасини 
бажарган. 1463-йилдан то 1505-йилгача Рим папасиги банкнинг 
қарздорларини муртаб деб эълон қилиш (черковдан четлаштириш бундай 
такдирга учраганлар кўп хуқуқлардан маҳрум бўлиб, қаттиқ жазоланган) 
хуқуқи берилган ҳамда бунинг натижасида банкнинг қарздорлари 
бўлмаган.Фақатгина 1675-йилдагина бу банк жиробанкка айлантирилди. 
ХВ асрда Францияда тарихда биринчи марта Ломбардлар пайдо бўлди, 
улар асосан судхўрлик билан шуғулланганлар. 1848 йиллардан эса Пруссияда 
ҳам Ломбардлар ўз фаолиятларини бошлаганлар. 
ХВИ аср охирларида ва ХВИИ асрнинг бошларида Голландияда 
кассирлар пул алмаштирувчиларнинг фаолиятини бажарардилар. Шунинг 
учун кассирлик ҳамда пул алмаштирувчи ихтисосликлари қўшилиб кетиш 
хавфи пайдо бўлди ва кучайди. Шу хавфни олдини олиш учун Амстердам 
хукумати 1609-йили Амстердам жамоатчилик банкини ташкил қилди. Бу 
банк пул алмаштиришда ўрнатилган расмий фоиз ставкаси 5 % бўлган ҳамда 
банк маълум муддат монопол бўлиб фаолият юргиза бошлади. Аммо 1621-
йили пул алмаштирувчи кассирлар фаолияти қайтадан тикланди, натижада 
пул алмаштирувчи кассирлар ва банк ўртасида рақобат кучайди. 1641-йили 
ҳаракатдаги пулларни қийматини ўрнатилган қонуний нархларга 
яқинлаштириш учун баъзи монеталар «яхши банк пуллари» деб номланди. 
Банк кредитор сифатида «яхши» пуллардан, пул алмаштирувчи сифатида эса 
«касса пуллари» деб номланган пуллардан фойдаланган. 1651-йили шаҳар 
хукумати пул ислоҳотини амалга оширди ва ҳаракатга майда пул бирликлари 
«гулден»лар зарб қилина бошланди ва ниҳоят 1681-йили бу банк депозит ва 
жиробанк кўринишини олди.
Амстредамнинг тажрибасига таянган ҳолда худди ўша сабаблар билан 
Гамбург шаҳрида ҳам Гамбург Вексель Банки ташкил этилди ҳамда у 1812-
йилгача фаолият олиб борди.
Бу банкларда пул алмашинуви асосий операция бўлганлиги учун уларда 
алмашинув бирликлари пайдо бўла бошлади. Уларнинг машҳурлари 
Ҳамбургер-Марк Банcо, Банкгелд Сурантгелд ва бошқалар.
Германиялик Я. Фуггернинг (1450-1528) савдо уйи турли хилдаги пулли 
ва банк операцияларини бажарган. Аммо бу савдо муассасаси 1637-йили 
Генуяликларга сотиб юборилган. 1648-йили йирик француз савдогарлари 
Германияда биринчи хунармандлик ҳамда савдогарлик тижорат банкини 
ташкил қилишди. Бу банк «Гермен Cредит» деб номланган.
Шу тарзда банклар янги-янги жиро банкларнинг пайдо бўлиши ҳисобига 
ривожланиб борди. Бу давр учун характерли бўлган банк операцияси бир 
ҳисоб рақамдан иккинчи ҳисоб рақамга ўтказиш операцияси кенг 
қўлланилган. Бу босқичда депозит банкларнинг куртаклари пайдо бўла 


бошлаган. Аммо бу операция кейинги даврда ривожланди. Бу босқичда ҳеч 
бир банк банкноталар эмиссияси билан шуғулланмаган. 
Дастлабки банклар валюта айирбошлаш операцияларидан ташқари , 
одамларнинг пул бойликларини сақлаш ва омонатчиларга ҳисоб-китоб 
хизматлари кўрсатиш билан ҳам шуғилланганлар. Кейинчалик банкерлар шу 
нарсани тушиндики , банкда ҳаракатсиз ётган пулларни маълум фоиз эвазига 
бериб даромад олиш мумкин. Шу тариқа банкларнинг кредит оператсиалари 
пайдо бўлган. 
Банк деб пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит-ҳисоб ва 
бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасага айтилади.
Банклар пайдо бўлишининг асоси товар-пул муносабатларининг 
ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг юзага келиши ва 
уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тузумларда 
банкларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади. 
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва 
бошқа давлат, шаҳар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. 
Кейинчалик пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш мақсадида 
уларни вақтинча фойдаланишга маблағ зарур бўлган субъектларга беришган. 
Бу ҳол пул алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб 
келган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish