инвестиция (И) кўринишини олади. Уларнинг таъкидлашича, бу вақтда
капитал бозоридаги талаб ва таклифнинг мувозанати фоиз ставкасининг
барқарорлиги ҳисобига юз беради. Агар жамғарма (капиталнинг таклифи)
ҳажми мўлжалланган инвестиция қилиш ҳажмидан кам бўлса, натижада фоиз
ставкаси ошади, бунинг оқибатида инвестицияга бўлган талаб камаяди,
жамғармага нисбатан таклиф эса ортади.
109
Ушбу ҳолат ўртасидаги ўзаро
мувозанат жамғарма ва кредитнинг фоиз ставкаси асосида тартибга
солинади.
Агар классик мактаб вакиллари инвестиция ва жамғарманинг ҳажмига
фоиз ставкасининг таъсирини асосий омил қилиб кўрсатсалар, кейнсчилар
эса унинг ҳажмига уй хўжалиги аъзолари томонидан олаётган
даромадлар
миқдори таъсир қилади, деб таъкидлайдилар. Албатта, бу жараён кредитнинг
қайта тақсимлаш функциясига билвосита таъсири мавжуд.
Кредитнинг
муомала жараёнини тезлаштириш
функцияси мамлакат
пул муомаласи, пул массаси, пулнинг айланиш
тезлигига бевосита таъсир
қилади. Бу жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли
фондларга жалб этиш орқали уларни пул айланмасига киритади.
Маълумки, мамлакат пул массасининг товар массасига нисбатнинг
таъминланиши миллий валютанинг барқарорлиги ва сотиб олиш қобилиятига
ижобий таъсир кўрсатади. Бу жараёнда кредит мамлакат пул массасининг
умумий ҳажмини оширмаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг қўшимча
маблағларга бўлган эҳтиёжни таъминлайди.
Одатда берилаётган кредитлар асосан молия муассасалари орқали бир
ҳисобварақдан иккинчи ҳисобварақларга ўтказилади. Бу ўз навбатида
муомаладаги пулларнинг айланиш тезлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Кредит пайдо бўлиши билан бирга, кредит пулларининг оддий шакли
бўлган векселларни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Албатта, векселлар
хўжалик юритувчи субъектларнинг вақтинчалик пул маблағлари билан
боғлиқ муаммоларни ҳал этишда, кредит муносабатлари ёрдамида муҳим
молиявий қурол сифатида майдонга чиқади.
Кредитнинг
пулларни муомалага чиқариш ва уларни нақдлаштириш
функцияси
асосан Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати орқали амалга
оширилади. Маълумки, Марказий банк муомаладаги пул массасини тартибга
солиш мақсадида қайта молиялаш ставкалари асосида тижорат банкларига
кредитлар беради, берилган кредитлар иқтисодиётдаги
пул массасини
ошириш билан бирга, Марказий банк томонидан кредитлар кўринишида
муомалага чиқарилган нақдсиз пулларни у ёки бу йўл билан нақдлаштиради.
Кредит
пул капиталини жамғариш ва марказлашувини жадаллаштириш
функцияси ёрдамида йирик ссуда капиталини тегишли фондларда
жамғаради. Жамғармалар ёрдамида мамлакатлар, ҳудудлар, минтақалар,
қитъалар ёки айрим компанияларда маблағларнинг марказлашуви рўй
беради. Кредит маблағларининг марказлашуви ҳудуднинг иқтисодиёти ва
молия – кредит тизими ривожланган жойларда юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: