“ пул ва банклар


Кредит муносабатлари ва уларнинг турлари



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

8.3.Кредит муносабатлари ва уларнинг турлари. 
 
редит ўзининг тарихий ривожланишида қуйидаги бир неча 
босқичларни босиб ўтган.
Бошланғич шаклланиш
. Бошланғич ривожланиш босқичи натурал 
хўжаликдан товар хўжалигига ўтиш билан юзага келган. Ишлаб чиқариш 
даврнинг ўзаро мос келмаслиги, бир маҳсулот эгаси иккинчи зарур 
маҳсулотни олиш учун ўз маҳсулотини сотишга мажбур бўлади. Бундай 
жараёнда тўловларнинг иккинчи маҳсулотни ишлаб чиқарилгунга қадр 
кутишни талаб қилади. Ушбу жараёнда харидор қарздор бўлиб, сотувчи 
кредитор бўилб юзага чиқади. Шу билан товар кўринишидаги кредит 
муносабатлари шакллана бошланган. Ушбу ривожланиш босқичининг 
ривожланишида судхўрлик кредити муҳим аҳамият касб этди. Бой оилалар ўз 
маҳсулотларини вақтинчалик кредитга бериб, эвазига шахснинг ўзини 
гаровга ёки эр, мол-мулкини гаровга олишган.
Бу босқичнинг асосий белгиси ссуда капитали бозорида махсус 
воситачилар фаолият юритмасдан, кредит муносабатлари, бўш пул маблағлар 
эгалари ва қарз олувчилар ўртасида бевосита амалга ошириган. Бу эрда 
кредит судхўрлик капитали сифатида намоён бўлади.
Таркибий ривожланиш
. Ушбу босқичда бошқариладиган кредит 
муносабатларига ўтилган. Кредит ривожланишининг ушбу босқичи ссуда 
капитали бозорида кредит-молия ташкилотлари каби махсус илк 
воситачиларнинг пайдо бўлиши билан характерланади.
Кредитга зарурият туғилганда қуйидаги манбалардаги бўш 
маблағлардан кредит ресурслар сифатида фойдаланиш мумкин. 
К



асосий фондларни тиклаш, капитал таъмирлаш учун ажратиладиган 
эскириш сифатидаги пул маблағлари; 

товарларни сотиш ва янги моддий ресурсларни сотиб олиш 
вақтларининг бир бирига мос келмаганлиги туфайли юзага келган бўш пул 
маблағлари; 

товарларни сотишдан тушган тушум билан иш ҳақини тўлаш вақтлари 
орасида вақтинча бўш туриб қолган пул маблағлари; 

кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида йиғиладиган ва 
капиталлаштириш учун мўлжалланган қўшимча маблағлар;

шахсий сектор даромадлари, жамғармалари ва бошқа бўш пул 
маблағлари. 
Кредит муносабатлари жуда қадим замонларда вужудга келган.
Дастлаб натура шаклида (ғалла, чорва ва бошқалар) мулкдорлар томонидан
қарзга бериш расм бўла бошлаган. Кейинроқ пул шаклида ҳам
бериладиган бўлди. Қарзга пул беришнинг дастлабки шакли судхўрлик
бўлиб, у ниҳоятда юқори даражада фоиз билан қайтарилиши билан
кредитдан фарқ қилади. Қадимги Грецияда эрамизгача ИВ- асрда ойига
42 %, йилига 570 % гача фоиз тўлангани тарихий манбаларда қайд
этилган.
Судхўрлик кредити нафақат майда ишлаб чиқарувчиларни, балки йирик 
қулдорларнинг хўжаликларига ҳам путур этказган. Шунингдек, бу 
кредитнинг мавжудлиги қулдорларнинг мавжуд бўлишига зид ижтимоий 
ҳодиса эди.
Судхўрликка қарши, шунингдек, яна бир грек файласуфи Арасту ҳам ўз 
фикрларини айтиб ўтган. У судхўрларни ишратхоналарни ва ўғри, қароқчи 
каззоблар, кисавурлар қаторига қўйган. У аниқ чегаралаган ҳолда 2 хил 
хўжалик фаолиятини ажратади: иқтисод ва хрематистика.
Хрематистика эса фаолиятнинг асосий мақсади эҳтиёждан ортиб бойлик 
орттиришга йўналтирилади. Арасту буни 2 аргумент билан асослайди:
1) бундай операциялар нарсалар табиатига қарши бўлиб,пулнинг 
ўсишига олиб келади, пул пулни яратмайди ва фоиз даромад келтирмайди;
2) пулнинг асосий ва ҳақиқий вазифаси-товар алмашинувини 
таъминлайди.
Собиқ иттифоқ даврига қадар кредитнинг икки асосий назарияси 
шаклланган бўлиб, улар натуралистик ва капитал яратувчилик 
назарияларидир.
Натуралистик назариянинг асосчилари инглиз иқтисодчилари А.Смит ва 
Д.Рикардолардир. Француз иқтисодчилари Ж.Б.Сей, Ф.Бастия ҳамда 
америкалик 
иқтисодчи 
Д.Мак-Куллохлар 
ҳам 
ушбу 
назария 
тарафдорларидир.
Ж.Кейнс назарияси кредитнинг капитал яратувчилик қобилиятига 
асосланган. 
Ж.Кейнс ссуда капиталини пулга тенглаштирган ва фоиз даражасини 
умумий муомаладаги пул миқдори орқали аниқлаган. Унинг бироз кейин 
яратган концепциясига кўра пул фоизга таъсир кўрсатади, фоиз – 
инвестицияга, инвестиция – ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш – даромадга, 
даромад эса нархга таъсир қилади.
Айни вақтда, пул массаси фоизга маълум бир даражагача таъсир қилади, 
фоиз эса ҳар доим ҳам инвестицияга исталган шаклда таъсир қила олмайди.


Капитал яратувчилик назариясининг кейинги ривожи монетаризм 
назариясида ўз аксини топди. Монетаризм назарияси (таълимотчилари) 
вакиллари АҚШда М.Фридмен, П.Роуз, А.Бернс, Францияда Ж.Рюэфф, 
ГФРда О.Файтлардир. Ушбу назариянинг этакчи намоёндаси бўлиб, 
М.Фридмен ҳисобланади. Унинг концепцияси (таълимоти)га кўра
иқтисодиётни бошқаришнинг асосий инструменти кредит эмас, балки пул 
массаси ҳамда фоиз ставкаларининг ўзгаришидир.
Кредий муносабатлари ривожланишини белгиловчи омилларга 
қуйидагилар киради: 
1.Иқтисодиётнинг ривожланиши; 
Иқтисодиёт ривожланиш босқичида бўлган давлатларда кредитларга 
бўлган талаб ортади. Кредитлаш жараёнидаги рисклар камаяди.
Кредит муносабатлари сиклик мазмунга эга бу иқтисодиётнинг сиклик 
ривожланиши билан боғлиқ.
2.Банк тизимининг ривожланганлик даражаси.
3. Кредит олувчининг тўловга бобиллиги.
4. Иқтисодий инқирозларнинг юзага келиши. 
5.Марказий банк монитар сиёсатининг ўзгариши. 
6. Сиёсий риск даражаси. 
Сиёсий риск – мамалакатда сиёсий вазият ёмонлашиши натижасида 
зарар кўриш ҳавфидир. 
7.Мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг ривожланганлик 
даражаси. Бунда халқаро молия институтлари билан бўладиган ҳамкорликлар 
ҳам киради. 
Кредит муносабатлари ривожланишининг замонавий тенденциялари.
1.Банк кредити кредитнинг асосий шаклига айланди ва унинг миқдори 
дунё мамлакатларида ўсиш тенденцияларига эга бўлмоқда.
2.Трасмиллий банкларнинг пайдо бўлиши билан банк кредитининг 
давлатлараро харакатининг ҳажми ва миқёси кенгайди. 
3.Кредитнинг хилма-хил турлари ва шакллари пайдо бўлди. 
4.Кредит муносабатлари билан молия бозорилари ўртасида кучли 
алоқадорлик юзага келди. Ушбу алоқадорлик қуйидаги шаклларда намоён 
бўлади: 
а) молия бозори инструментларининг ўзгариши кредитлар баҳосининг 
ўзгаришига бевосия таъсир қила бошлади. 
б)қимматли қоғозлар тижорат банклари кредитлари учун гаров объекти 
ҳисобланади. Ҳулуматнинг қимматли қоғозлари энг юқори ликвидли гаров 
объекти ҳисобланади. Базел қўмитасининг стандартига кўра камида 3Б 
рейтингига эга бўлган ҳар қандай эмитентнинг қимматли қоғози ликвидли 
гаров объекти ҳисобланади. 
c)юқори рискли қимматли қоғозлар муомаласи (обсионлар, фючерслар) 
кредитларнинг қайтмаслик эҳтимолини оширмоқда. 
д)тижорат банклари кредитлари турли валюталарда берилмоқда. Бу эса 
айрим ҳолларда кредит рискининг чуқурлашишига олиб келди.
6.кредитнинг суғурта билан боғлиқлиги юзага келди.
Ўзбекистонда кредит муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари: 
1.Банк кредити кредитнинг ягона шакли ҳисобламади. 
Республикамизда тижорат кредитлари мавжуд эмас. Шу туфайли 
тижорат векселлари муомаласи ҳам мавжуд эмас. 


2.Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини имтиёзли 
кредитлаш мақсадида махсус банк Микрокредитбанк ташкил этилди.
3.Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган пахта ва буғдойни 
етиштириш харажатлари Агробанк томонидан амалга ошитилади. 
4. Ўзбекистонда кредитнинг мақсадлилик таъмойилига амал қилинади. 
Шу сабабли кредит мижознинг жорий ҳисоб рақамига ташлаб берилмайди. 
5.Республикамизда тўловларнинг мақсадли кетма-кетлиги амал қилади. 
Бу эса айрим ҳолларда банклар томонидан берилган кредитларни ўз вақтида 
қайтарилишига тўсқинлик қилади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish