фондларнинг бир марта айланишидаги қийматнинг ҳаракати
кредит
муносабатлари пайдо бўлишининг иқтисодий асосидир.
Бизга маълумки, корхоналарнинг ишлаб чиқариш фондлари (қиймат
шаклидаги меҳнат воситалари ва предметлари) муайян бир муддатда пул (П),
ишлаб чиқариш ва товар (Т) шаклларида бўлиши мумкин. Корхона ишлаб
чиқариш фондларининг доиравий айланишини қуйидаги формула орқали
ифодалаш мумкин:
П Т ... Ишлаб чиқариш ... Т
И
П
И
Фондлар доиравий айланишининг биринчи босқичида (ПТ) пул
фондларининг ишлаб чиқариш фондларига айланиши содир бўлади. Бунда
мавжуд пул маблағларига меҳнат предметлари ва воситалари сотиб олинади.
Фондлар айланишининг иккинчи босқичида ишлаб чиқариш жараёни
содир бўлиб, бунда тайёр маҳсулотни яратиш рўй беради, маҳсулот
кўриниши товар кўринишини олади, ишлаб чиқариш воситалари қийматига
янги қиймат қўшилади.
Учинчи босқичда (Т
И
П
И
) тайёр маҳсулот сотилади. Товар ўзининг
бошланғич пул шаклига ўтади, лекин бунда товар ҳам, пул ҳам ўзининг
ишлаб чиқариш жараёнидан олдинги ҳолатига нисбатан қиймат жиҳатдан ва
миқдор жиҳатдан ортган ҳолда бўлади.
Маҳсулотни сотгандан кейин олинган пул фондлари, ўз
навбатида, яна
харажат қилинади, яни янги ишлаб чиқариш жараёни
учун янги ишлаб
чиқариш воситалари сотиб олинади, иш ҳақи тўланади ва бошқа
харажатларга сарфланади. Шундай қилиб, айланма маблағларнинг айланиши
қайтақайта такрорланаверади ва фондларнинг доиравий айланиши
вужудга
келади.
Фондларнинг ҳар бир индивидуал доиравий айланиши ижтимоий такрор
ишлаб чиқаришнинг бир қисми сифатида бошқа доиравий айланишлар билан
узвий боғланган.
Маълумки, 1-босқич корхоналар томонидан яратилган маҳсулот 2-
босқич корхоналари ва ноишлаб чиқариш соҳаси томонидан истеъмол
қилинади. Ўз навбатида, 2-босқич маҳсулоти нафақат ўз истеъмолчилари
эҳтиёжини, шунингдек, 1-босқич истемолчиларининг ҳам эҳтиёжини
қондириш учун ишлатилади.
Буларнинг ҳаммаси айланма фондларининг доиравий айланиши
узлуксизлигидан ва фондларнинг индивидуал айланишлари ўртасида
узвий
боғлиқлик мавжудлигидан далолат беради.
Асосий фондлар қиймати ҳаракати жараёнида ресурсларни ишлаб
чиқаришдан бўшатилиши кўзга ташланади. Маълумки, ишлаб чиқариш
воситалари ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат хизмат қилади ва
уларнинг қиймати товар маҳсулоти қийматига астасекин ўтиб боради.
Асосий фондларнинг астасекин эскириш қиймати ўз ўлчами бўйича
корхонанинг янги воситалар сотиб олиш ҳажмини таъминлай олмайди.
Фондларнинг айланишида асосий фондларнинг ўзгарувчан ҳаракати
рўй беради. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бунда баъзи корхоналарда бўш
пул маблағлари тўпланиб қолади, бошқаларида эса катта харажатларга
эҳтиёж туфайли маблағлар этишмовчилиги юзага келади.
Худди шундай вазият айланма фондлари ҳаракатида ҳам вужудга
келади. Бу эрда уларнинг узлуксиз айланишидаги тебранишлар янада
хилмахилдир. Даставвал бу тебранишлар ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги,
маҳсулот ишлаб чиқариш даври билан маҳсулотни сотиш вақти бирбирига
мос келмаслиги туфайли вужудга келади.
Маблағлар ҳаракатидаги тебранишлар товар маҳсулотини жўнатиш
билан боғлиқ харажатлар туфайли ҳам вужудга келади. Маълумки,
маҳсулотни жўнатиш вақти билан уни сотишдан
олинадиган тушумнинг
корхона ҳисоб рақамига келиб тушиш вақти кўп ҳолларда тўғри келмайди.
Бу ҳол турлича сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. Масалан, маҳсулотни
ишлаб чиқарувчи корхона билан уни истеъмол қилувчи корхона бирбиридан
муайян масофада жойлашганлиги, мол сотиб олувчи корхонанинг айни вақтда
товар ва хизматларга тўлаш учун ҳисобкитоб рақамларида пул маблағларининг
этарли эмаслиги ва бошқалар туфайли келиб чиқади.
Фондларнинг доиравий айланишидаги тебранишлар заминида ишлаб
чиқариш вақти билан маҳсулотларни сотиш вақтининг
мос келмай
қолишидан вужудга келадиган қийинчиликларни бартараф этувчи
муносабатларнинг пайдо бўлиши табиий ҳолга айланади. Бу муносабатлар
маблағларнинг вақтинча бекор туриб қолиши билан бу маблағларга бўлган
эҳтиёж ўртасидаги қарамақаршиликни бартараф этади. Бундай муносабатлар
одатда, кредит муносабатлар деб юритилади ва кредит муносабатлар асосида
иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган
Do'stlaringiz bilan baham: