“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Изократ 
ва 
Демосфенлар 
маърузаларининг 
лотин 
тилида 
эквивалентлари бўлмаганлиги туфайли, Рим банклари Грекларга ўхшамаган 
ҳолда унчалик ҳужжатлаштирилмаган. Бироқ, Рим қонунларидан биламизки, 
банк ва монетар бетартиб депосит жудаям яхши ривожланган ва бу 
соҳадаги таъминланган Рим классик қонунларининг бошқарилишини кўриб 
чиққандик. Ҳақиқатдан ҳам, Рим аргентариилари тантундем 
депоситларини ишлатишда истаганча эркин бўлмаганлар, лекин энг 
олисдаги ҳаракатнинг қўриқланиши топширилган. Шундан маълумки, гарчи 
депоситор банкни ўз номидан тўловлар қилиши учун ишлата олса ҳам, пул 
депозитлари фоизлар тўламаганлиги ва назарияда қарзга олинмаган. Шунга 
мос холда, банкирлар банкларга кредит ёки мутуум шартномалар 
ҳисобланган муддатли депоситларни қабул қилган. Булар келишилган 
муддатларда мос ҳолда ишлатилиши ҳуқуқини берган. Бу амалиёт 
маълумотлари мил. Авв. 350 йилларга Плутонинг Cаптиви, Асинариа анд
Мостеллариа,ва Теренсенинг Пҳормио каби бир қатор комедияларда пайдо 
бўлади. Шунингдек бу асарларда биз молиявий операциялар, клеринг 
хизматлари, ҳисоб баланслари, чекларнинг ишлатилиши каби аниқ 
диалогларни учратишимиз мумкин. Ҳар қандай вазиятда ҳам , бу Рим банк 
тизимини яхшироқ бошқарган ва нима қонуний ва нима қонуний бўлмаслиги 
ҳақида баъзи фикрлар билан таъминлаган профессионал юристларнинг 
асарлари пайдо бўлишига олиб келди. Бироқ, банкирларнинг қонуний ҳаракат 
қилишига ва талаб қилиб олингунгача бўлган депозитлардаги пулларни ўз 
фойдасига ишлатмслигига ҳеч қандай кафолат ёъқ. Маълумотларга кўра, 
Пергамум даги савдогарлага Ҳадрианнинг асари мавжуд. У ноқонуний 
ҳаракатлар ва банкирларнинг ҳаққоний бўлмаган ҳаракатларидан шикоят 
қилади. Шунингдек, Мйласа шахридан император Септимиус Северусга 
ёлланган ёзма ҳужжат шаҳар ҳокими ва одамларнинг ўзларнинг банклари 
фаолиятини назорат қилишга қаратилган қарорини ўз ичига олган. 
Буларнинг ҳаммаси шуни таклиф қиладики, юнон дунёсида оддий ҳол 


бўлганига қараганда эҳтимолликлар жуда кам бўлган даврда ўз 
депозиторларининг маблағлари ўзлаштириб олган ва натижада инқирозга 
юз тутган банкирлар мавжуд.
112
 
ХИИ асрларда Генуяда пул алмаштирувчилар «банчерии» деб атаган. 
Агар пулдорлардан бирортаси ишончни оқламаса ва ўз ишига 
масъулиясизлик қилса, у ўтирган столни синдириб ташлашган ва уни «Банcо 
ротто», яни банкрот деб аташган. Яъни бизга маълум бўлган «банкрот» сўзи 
ҳам итальянча «банcа» сўзидан олинган. 
Банклар пайдо бўлишининг бошланғич босқич ХВИ асрда Флоренция ва 
Венецияда ташкил қилинган кичик жиробанклар ҳисоб-ланади. Кейинчалик 
шундай банклар Амстердамда (1605 й.), Гамбургда (1618 й.), Миланда, 
Нюрнбергда, Генуяда вужудга келган. Бу банклар асосан ўз мижозлари–
савдогарларга хизмат қилган, улар ўртасида нақд пульсиз ҳисоб-китобларни 
олиб борган. Бу банклар ўз мижозларини монеталар таркиби бузилиши 
туфайли зарар кўришдан ҳимоя қилган. Улар ҳисобларни маълум суммадаги 
қимматбаҳо металлни ифодаловчи махсус пул бирлигида олиб боришган. 
Ўзлари-нинг бўш пул маблағларини жиробанклар давлатга, шаҳарларга, чет 
эл савдогарларига ссудага беришган. 
Тарихда биринчи юзага келган банк Англия банки ҳисобланиб, у 1694 
йилда акционерлик банки сифатида ташкил бўлган. Бу банк акционер-
эмиссион банк бўлиб, унга давлат томонидан банкнотлар чиқаришга рухсат 
берилган. Кейинчалик, саноат ривожланиши нати-жасида банклар бошқа 
мамлакатларда ҳам ташкил қилиниб борган. Банкларнинг келиб чиқиши ва 
ривожланиш ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ва талабларнинг 
ошиши, савдо капитали айлани-шининг тезлашуви билан боғлиқ бўлган. 
Натурал 
хўжалик 
муносабатларининг 
тугаши, 
савдо-сотиқ 
муносабатларининг ривожланиши пуллик ҳисоб-китоблар олиб боришга, 
кредитнинг ривожланишига йўл очди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
ёлланма меҳнатни жалб қилишга олиб келган. Ёлланма меҳнат учун ҳақнинг 
пул шаклида тўланиши, доимий пул айланишини юзага келтирди. Пул 
айлани-шини эса банк томонидан бошқарилиши зарур эди. Шундай қилиб, 
банклар маблағларни йиғиш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали ҳаракатини 
бошқара бошлади. Ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ банкир тадбиркор 
сифатида ўз иш фаолиятини олиб борган. 
Агар саноат соҳасидаги пулдор ўз капиталини саноатга, савдогар ўз 
маблағини савдога қўйса, банкир ўз капиталини банк ишига қўяди. Ссуда 
капиталисти асосан ўзининг бўш капиталини қарзга берса, банкирлар асосан 
четдан жалб қилинган маблағларга таянади. Ссудага маблағ берувчи 
пулдорнинг даромади ссуда фоизи бўлса, банкир-нинг даромади банк 
фойдаси ҳисобланади. Банклар корхона, таш-килот, давлат муассасалари, 
аҳоли бўш пулларини жалб қилиш орқа-ли катта ҳажмдаги капитални ўз 
қўлларида жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал ҳаракатини 
бошқариб борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг 
такомиллашуви уларнинг махсус корхоналар – кредит муассасаларига 
айланишига олиб келади.
Шундай қилиб, банк фаолияти халқ хўжалиги мавжуд бўлган бўш 
маблағларни жалб қилиш ва ссуда капиталини тақсимлашни ўз ичига олади. 
Банк ўз фаолияти давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк 
112
“Money, Bank credit and Economic cycles”. JESÚS HUERTA DE SOTO. Second edition 2009. 52-53 pages. 


жалб қилган ресурсларга йўналтирилган фоиз ва жойлаштирган ресурслар 
бўйича оладиган фоиз ўртасидаги фарқдан иборат бўлади. 
Кредит тизими деб кредит муносабатлар мажмуаси ва кредит 
муносабатларни ташкил қилувчи ва амалга оширувчи кредит инсти-тутлар 
йиғиндисига айтилади. Кредит тизими орқали ҳуқуқий ва жис-моний 
шахсларнинг вақтинча бўш маблағлари йиғилади ва корхона, ташкилотларга, 
аҳолига, давлатга вақтинча фойдаланишга берилади. Кредит тизими бир неча 
бўғинлардан иборат бўлиши мумкин. Маб-лағларни жалб қилиши ва 
тақсимланишига қараб кредит тизими бўғинлари ўз хусусиятларига эга 
бўлади. Жаҳон амалиётида кредит тизими ўзининг ташкил қилиниш турига 
қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
– Марказий банк; 
– тижорат банклар; 
– махсус-кредит институтлар. 
Бозор иқтисодиёти шароитида икки поғонали кредит банк тизими кўп 
мамлакатлар иқтисодининг асоси ҳисобланади. Бу Марказий банк, банк 
институтлари ва нобанк кредит муассасаларидир. 
Банк институтларига қуйидаги банклар киради: 
– тижорат банклар; 
– инвестиция банклари; 
– жамғармалар жалб қилувчи банклар (Ўзбекистонда Халқ банки); 
– ипотека банки; 
– савдо банклари; 
– ташқи иқтисодий алоқалар бўйича банклар;
– тармоқлар бўйича ихтисослашган банклар ва бошқалар. 
Нобанк кредит ташкилотларга: 
– инвестиция компаниялари; 
– суғурта компаниялари; 
– нафақа ва бошқа фондлар киради. 
Кредит тизимида асосий ўринни банк институтлари, банк инс-титутлари 
таркибида салмоқли ўринни тижорат банклари эгаллайди. Тижорат банклари 
кредит тизимининг бошқа бўғинларига нисбатан кўпроқ бўш ресурсларни 
жалб қилади ва кўп миқдорда мижозларга кредитлар беради. 
Махсус ихтисослашган кредит институтлари (банклар) тижорат 
банклари фаолиятини тўлдиради ва улар иқтисодиётнинг кам рента-беллик, 
кам фойдали тармоқларига (қишлоқ хўжалиги, уй-жой қури-лиш, 
тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқалар) энгил шароитда кредитлар 
бериш йўли билан уларнинг фаолиятини рағбатлантириб, ривожлантириб 
боради.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish