ривожланган ва этарли даражада инвестицион муҳит яратилган бўлиши
лозим.
Ипотека банклари жисмоний ва юридик шахсларга гаров асосида узоқ
муддатли кредитлар бериш билан шуғулланади. Ипотека атамаси кўчмас
мулкларни гаровга қўйиш натижасида
вужудга келадиган молиявий
муносабат бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятларидан бири гаровга қўйилган
кўчмас мулк кредит (қарз) олувчининг тасарруфида қолишидир. Одатда
ипотека банклари фаолиятининг асосий йўналишини ипотека кредити
беришга қаратилган бўлиши лозим. Бироқ, амалиётда ушбу қоида доимо ҳам
ўзининг исботини топмайди, чунки ҳозирги кунда фаолият юритаётган
ипотека банклари кредит портфели таркибида нафақат ипотека кредити,
балки бошқа мақсадларга йўналтирилган кредитларнинг ҳажми салмоқли
улушни ташкил этади.
Жамғарма банкларининг асосий мижозлари жисмоний шахслар бўлиб,
ушбу банкларнинг асосий фаолияти аҳолидан муддатли омонатларни жалб
қилишга қаратилган бўлади. Жамғарма
сифатида шакллантирилган
маблағларни йирик тижорат банкларига, савдо ва қурилиш ташкилотларига
инвестиция ва кредитлар кўринишида жойлаштиради.
Банклар бажарадиган операцияларининг табиати жиҳатидан
–
универсал
ва ихтисослашган банкларга бўлинади. Универсал банклар банклар
бажарадиган барча операцияларни бажаради. Бунга мисол сифатида тижорат
банкларини келтириш мумкин. Ихтисослашган банклар эса иқтисодиётнинг
маълум тармоғига хизмат кўрсатиш ва шу тармоқни ривожлантириш
мақсадида ташкил этилади. Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки
йилларида қатор ихтисослашган банклар (Ўзмевасабзавот, Заминбанк,
Энгилсанаот,
Ғаллабанк,
Пахтабанк)
ташкил
этилди.
Миллий
иқтисодиётнинг ривожланиши ва бозор муносабатларининг чуқурлашуви
натижасида ушбу банклар универсал банкларга айлантирилиб, бир – бирига
қўшиб юборилди ёки универсал тижорат банкларига айлантирилди.
Шунингдек,
ихтисослашган банклар, ташқи иқтисодий операцияларни
бажариш, инвестицион фаолият билан шуғулланиши мумкин. Бироқ
мамлакатимизда, алоҳида тармоққа хизмат кўрсатадиган ёки операцияларни
бажарадиган ихтисослашган банклар мавжуд эмас.
Шу билан бирга банкларнинг фаолияти хизмат кўрсатадиган
тармоқлари, филиалларининг сони, хизмат кўрсатиш доираси, капиталининг
ҳажми нуқтаи назаридан ҳам таснифланади.
Хизмат кўрсатадиган тармоқлари бўйича
–
банкларнинг фаолиятига
эътибор қаратадиган бўлсак, айрим банклар иқтисодиётнинг турли
тармоқларига хизмат кўрсатади. Жумладан, автомобильсозлик,
нефть
саноати,
қурилиш
ва
бошқа
соҳалар.
Масалан,
мамлакатимиз
Саноатқурилишбанки кўплаб тармоқларга хизмат кўрсатади, бироқ асосий
фаолияти оғир саноат корхоналарига хизмат кўрсатишга қаратилган.
Шунингдек,
Агробанкнинг
асосий
фаолияти
қишлоқ
хўжалиги
корхоналарига, Асакабанк машинасозлик соҳасига ва ҳоказо.
Филиалларининг сони бўйича
–
айрим банкларда филиаллар умуман
мавжуд эмас, айримларида эса мамлакатнинг барча ҳудудларида филиаллари
мавжуд. Мамлакатимизда бундай банклар сирасига Агробанк, Халқбанк,
Микрокредитбанкларни киритиш мумкин. Ушбу банкларнинг мамлакатимиз
туманларининг деярли барчасида ўз филиаллари фаолият юритади.
Банкларнинг филиаллари юридик шахс сифатида барча ҳуқуқ ва
мажбуриятларга эга бўлмайди, улар тегишли низом асосида бош банк
томонидан берилган чегараланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар доирасида фаолият
юритади.
Хизмат кўрсатиш доираси бўйича
–
банклар маълум ҳудудга,
ҳудудлараро, халқаро даражада мижозларга хизмат кўрсатиши эътиборга
олинади. Бунинг учун банклар Марказий банкнинг тегишли лицензияларига
эга бўлиши талаб этилади. Масалан, мамлакатимизда
Марказий банкнинг
тегишли талабларни бажарган тижорат банкларига миллий валютада ва
хорижий валюталарда фаолият юритиши учун алоҳида – алоҳида
лицензиялар беради.
Капиталининг ҳажми бўйича
–
банклар кичик, ўрта ва йирик тижорат
банкларга гуруҳланади. Масалан, мамлакатимиз барча банклари устав
капиталининг 40 фоиздан ортиғи ТИФ Миллий банки ҳисасига тўғри келади,
ёки мамлакатимизда бешта йирик банкнинг (ТИФ Миллий банки,
Саноатқурилишбанк, Агробанк,
Асакабанк, Ипотекабанк) капитали жами
банклар капиталининг 85 – 90 фоизини ташкил этади.
Якуний сўз сифатида таъкидлаш мумкинки, банкларнинг турларини
кўпқирралиги, уларнинг бажарадиган операцияларининг сонини ортиб
бориши жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши билан бевосита
боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти шароитида буларнинг барчаси тегишли қонун,
қоида, тартиб ва механизмлар асосида тартибга солиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: