Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчиси Убайдуллаев Лутфулла Хабибуллаевичнинг “Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари



Download 369,5 Kb.
bet1/24
Sana25.02.2022
Hajmi369,5 Kb.
#307822
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Доклад


Ассалому алайкум!
Хурматли комиссия аъзолари, хурматли раис.
Мен Тошкент Давлат иқтисодиёт университети қошидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш тармоқ марказининг апрел-май ойлари иқтисодиёт йўналиши тингловчиси Л.Х.Убайдуллаев, Наманган Мухандислик – технология институти “Менежмент” кафедраси доценти бўламан.
Марказда ташкил этилган ОНЛАЙН шаклдаги ўқув жараёнлари орқали тингловчилар маълум даражада ўз малакаларини оширдилар деб хисоблайман. Дарс беришган профессор-ўқитувчилардан Дилфуза Файзуллаева (педтехнология), Собирова Дилдора Ариповна (АКТ), Г.Сияева ва К.Қаюмовалар(амалий чет тили), Зикирёев А. (Скопус хақида малумотлари), Умаров Б.(инновацион лойихалар хақида) ва албатта акдемик Саидахрор ака Гуломовни марузаларини тингладик, шунингдек МАЙ-ИЮН гурухига кириб Турсунбой ака Шодиевни (эконометрика методлари) ва Абдурахим ака Вахобовни марузаларидан тинглаб ўзимизга тегишли маълумотлар олдик.
БИММ платформасидан “Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва фойдаланиши” мавзуси танланиб, рахбар этиб и.ф.д.,проф. Б.Т.Салимов тайинланган.
Мазкур мавзу “Иқтисодиёт ва менежмент” фанининг алоҳида бир мавзуси сифатида келади. Бу фан асосан ноиқтисодий таълим йўналиши талабаларига мулжалланган.
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланишига келадиган бўлсак, Жаҳон мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиши сўнгги пайтларда бир оз мураккаброқ вазиятларда амалга ошди. Жумладан, 2019 йилнинг охирларида бошланган ва ҳозирги вақтга қадар давом этаётган пандемия шароити иқтисодиёт ривожи ўз таъсирини ўтказиб келмоқда. Бу каби салбий холатларни олдини олиш учун иқтисодиётни бошқаришни замонавий талаблар асосида амалга ошириш, менежментнинг илғор тамойиллари ва усулларидан оқилона равишда фойдаланиш талаб этилади. 2020 йилда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш” Давлат дастурига мувофиқ, янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича барча соҳаларда ислоҳотлар қатъий давом эттирилди. Ўзбекистон дунёнинг саноқли давлатлари қаторида ижобий ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Шу билан биргаликда, иқтисодиётнинг янада жадал суръатларини таъминлаш йўлида ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Бу ҳаракатларни самарали тарзда амалга оширилиши учун мамлакатимизда иқтисодиёт таркибини тубдан ўзгартиришни, ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштиришни, таълим соҳасида халқаро андозалар ва илғор тажрибаларни мамлакатимиз таълим тизимида қўллаш бўйича ишларни олиб боришни тақозо этмоқда. Ушбу масалалар ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Президентимиз Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу вазифаларни бажариш учун авваламбор ёшларимиз юқори билимли бўлишлари ва мустақил равишда фикрлай олишларига эришиш лозимлиги тўғрисида гапирдилар: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.
Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб, хизмат қилиши лозим.
Ушбу мақсад йўлида ёшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш – барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўёбга чиқарадиган буюк ва қудратли кучга айланади.”1.
Ёшларимиз иқтисодий билим асослари чуқур эгаллашлари ва бошқаришнинг сир-асрорларидан ҳабардор бўлишлари масаланинг бир томони бўлса, унинг иккинчи томони - ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этишдир. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз саноат ишлаб чиқаришидаги асосий фондларнинг катта қисми эскирган холатда. Бу асосий фондларни янгилари, замонавийлари ва юқори унум билан ишлайдиганларини жорий этиб, юқори меҳнат унумдорлигига эришиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини пасайишига эришиш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспортга мўнжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи муҳим йўналиш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий фондлар ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш орқали уларнинг ҳар бир бирлигидан самаралироқ фойдаланиш вазифаси бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу вазифа мунтазам амалга ошириладиган вазифадир ва шу сабабли бугунги кунда ноиқтисодий таълим йўналишларида тайёрланаётган барча мутахассислар асосий фондларни ва айланма маблағларни, уларни баҳолаш кўрсаткичларини, асосий ва айланма фондлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини ва уларни яхшилашга эришиш йўлларини, ишлаб чиқаришни интенсив ривожланишини таъминлашни яхши билишлари, кўникмага эга бўлишлари ҳамда бу йўналишда мустақил қарорлар қабул қила олишлари талаб этилади. Бунинг учун эса улар “Иқтисодиёт ва менежмент” фанидан “Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва фойдаланиши” мавзусини чуқур ўзлаштиришлари лозим. Шу нуқтаи назардан олганда ушбу битирув ишининг долзарблиги жуда юқоридир.
Иқтисодиёт ривожланиши ва унга мос кадрлар тайёрлаш бўйича вазифалардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш жоизки, талабаларга таълим ва тарбия бериш жараёнида ҳам янгича ёндашувлар ишлаб чиқиш, модулли технологияга асосланган таълим бўйича дарс бериш, мавжуд дарс технологияларининг таркибини ва мазмунини такомиллаштириб бориш ҳамда бу борада хизмат қилувчи педагог кадрларнинг малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш давр талабига айланмоқда. Бу борада Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувафиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида, Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”2 2019 йил 27 августдаги ПФ-5789-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”3ги 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармонлари қабул қилинди.
Олий таълим тизими олдига юқори даражада талаблар қўйилди. Бу талаблар бўлажак мутахассисларимизни юқори даражада билимдонликлари, ҳар қандай вазиятларда ҳам самарали қарорлар қабул қила олишларини таъминлаш ҳамда мустақил фикрлаш доирасининг юқори даражада ривожланганлиги билан боғлиқдир.
Ушбу холат ва маълумотлар мамлакатимизда ҳозирги вақтда барча ресурслардан оқилона фойдаланишни талаб қилмоқда. Шу ресурслар қаторида асосий фондлар ва айланма маблағлардан фойдаланилмоқда. Ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишлар мавжуд. Асосий фондлар ва айланма маблағлардан самарали фойдаланиш масаласи ҳозирги вақтнинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Download 369,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish