Битирув ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Асосий Қонунимизда таълим соҳасида мақсадга йўналтирилган давлат сиёсатини олиб бориш асосий вазифалардан бири сифатида кўрсатилган. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланаши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги белгиланган. Таълим соҳасида амалга ошириладиган ҳар қандай фаолият Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос равишда амалга оширилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, билим олиш ҳуқуқи, педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи, таълим муассасасининг ҳуқуқий мақоми, Давлат таълим стандартлари, Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3151-сон Қарори;
Мамлакатимизнинг Олий таълим муассасаларида ўқув-услубий ва тарбиявий ишларни амалга ошириш орқали таълим сифатини янада юқорироқ даражага кўтариш ва рақобатбардошли кадрлар тайёрлаш муҳимлиги, олий таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналарининг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, амалиётлар ўтказишга амалий ёрдам бериш зарурлиги белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарори;
Ушбу Қарорда ўқув-услубий ва тарбиявий ишлар билан бир қаторда илмий йўналишда ҳам ўзгаришларни амалга ошириш, ўқувчи-талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш, институда фаолият олиб бораётган илмий тадқиқотчилар ва барча профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба, магистрларнинг илмий тадқиқотлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, инновацион янгиликларни ҳаётга татбиқ этиш, корхона ва ташкилотлар фаолиятида қўллаш, инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори;
Олий таълим муассасаларидаги ўқув-услубий ва тарбиявий жараёнлар самарасини оширишга ҳисса қўшадиган ҳамда олий таълим даражасини сифат жиҳатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасаларининг моддий-тeхника базасини мустаҳкамлаш ва модeрнизация қилиш, замонавий ўқув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация тeхнологиялари билан жиҳозлаш бўйича комплeкс ривожлантириш дастури тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарорлари асосида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидаларини тартибга солиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий ва “Устоз-шогирд” ишларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи;
Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «Устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидалари тасдиқланган. Олий таълим муассасасида амалга ошириладиган ўқув-услубий ва тарбиявий ишларни ташкил этиш ва бошқариш ҳамда амалга ошириш тартиб-қоидалари белгилаб берилган. Битирув ишида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг қонуний асоси ҳисобланадиган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланилди. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни4, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017-йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”5ги фармони, 2019 йил 27 августдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”6ги ПФ-5789-сон Фармони, 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”7 ПФ-5847-сон Фармонларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |