Қисқача адабиётлар тахлили:
Ҳозирги вақтда ''Иқтисодиёт ва менежмент'' фани бўйича қатор ўқув қўлланмалар ва дарсликлар яратилган, уларда фаннинг асосий масалалари атрофлича ёритилган. Шу билан биргаликда, “Иқтисодиёт” ва “Менежмент” фанлари бўйича алоҳида-алоҳида кўплаб адабиётлар мавжуд. В.А.Абдукаримов ва бошқа муаллифларнинг “Корхона иқтисодиёти”, В.Я. Горфинкель ва В.А.Швандарларнинг “Корхона иқтисодиёти”, Э.Х.Махмудовнинг “Корхона иқтисодиёти”, А.Ортиқовнинг “Саноат иқтисодиёти”, М.Шарифхўжаевнинг “Менежмент”, Н.Қ.Йўлдошев ва О.С.Казаковларнинг “Менежмент” ҳамда Казаков О.С. томонидан тайёрланган «Менежментга кириш” сингари дарслик ва ўқув қўлланмалари фаннинг айрим қисмларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Йўлдошев Н.Қ. ва Казаков О.С.лар томонидан тайёрланган “Иқтисодиёт ва менежмент” ўқув қўлланмаси, Икрамов М.А., Казаков О.С. ва Исмоилв Р.Б.лар томонидан тайёрланган “Иқтисодиёт ва менежмент асослари” ўқув қўлланмаси, Казаков О.С.,Убайдуллаев Л.Х.лар томонидан тайёрланган “Основы экономики и менеджмента” ўқув қўлланмалари ушбу фанни ўрганишда муҳим хужжатлар бўлиб ҳисобланади. Ушбу ўқув қўлланмаларда “Иқтисодиёт ва менежмент” фанининг барча мавзулари самарали тарзда баён қилинган.
Йўлдошев Н.Қ. ва Казаков О.С.лар томонидан тайёрланган “Иқтисодиёт ва менежмент” ўқув қўлланмаси турли ноиқтисодий йўналишларда таҳсил олаётган талабаларга фаннинг дастурида кўзда тутилган барча мавзуларни самарали тарзда ўрганиш имконини беради. Ноиқтисодий таълим йўналишидаги барча талабалар ўз соҳасининг технологик ва мухандислик жиҳатларини яхши билиш билан биргаликда, шу соҳада иқтисодиёт асослари, иқтисодий ресурслардан фойдаланиш йўналишлари, корхонадаги бошқарув асослари, ташкил этиш ва режалаштириш сир-асрорларини, бизнес-режа тузиш ва уни амалда бажарилишини таъминлашни яхши билишлари талаб этилади. Ўқув қўлланма олий таълим муасссасалари талабалари, магистрантлар, мустақил изланувчи-тадқиқотчилар ва ўқитувчиларга, шунингдек, мамлакатимиздаги корхона ва ташкилотлар мутахассисларига мўнжалланган.
Икрамов М.А., Казаков О.С. Исмоилов Р.Б. лар томонидан тайёрланган «Иқтисодиёт ва менежмент асослари» номли ўқув қўлланма фан ўз олдига қўйган вазифаларни самарали тарзда ечишга ёрдам беради.
Казаков О.С.,Убайдуллаев Л.Х. лар томонидан тайёрланган “Основы экономики и менеджмента” ўқув қўлланмаси русийзабон гуруҳлар учун мўнжалланган бўлиб, унда иқтисодиёт ва менежментнинг барча мавзулари ўз аксини топган. Ўқув қўлланмада иқтисодиётнинг таркиби ва структураси, асосий вазифалари, унинг саноат соҳасининг етакчилиги ва аҳамияти, саноатда фан-техника тараққиёти, саноат корхоналари ишлаб чиқаришининг асосий фондлари ва ишлаб чиқариш қуввати, саноат ишлаб чиқаришининг айланма фондлари ва маблағлари, саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш, саноатда таннарх, фойда ва ишлаб чиқариш рентабеллиги, бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари, бошқарув функциялари ва тамойиллари, маркетинг режаси, маҳсулот таннархини режалаштириш каби масалалар ёритилган.
Казаков О.С. томонидан тайёрланган «Менежментга кириш» номли дарслик фаннинг менежментга бағишланган қисми материалларини ўрганишдаги вазифаларни самарали тарзда ечишга ёрдам беради.
В.А.Абдукаримов ва бошқалар муаллифлигидаги “Корхона иқтисодиёти” дарслиги талабалар учун жуда муҳим ўқув адабиёти ҳисобланади. Унда корхона иқтисодиётининг барча масалалари қамраб олинган. Корхоналарнинг ривожланиши ҳусусиятлари, уларнинг асосий ва айланма фондлари, фан-техника ютуқларидан фойдаланиш масалалари, корхона кадрлари ва уларнинг иш ҳақи, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва рентабеллиги масалалари атрофлича ёритилган. Ушбу дарсликни “Иқтисодиёт ва менежмент” фанининг биринчи қисмида фойдаланиш мумкин.
А.Ортиқовнинг “Саноат иқтисодиёти” ўқув қўлланмасида саноатнинг ривожланиши масалалари, саноат структураси ва унга таъсир этувчи омиллар, саноатда фан-техника тараққиёти масалалари, саноат ходимлари ва уларнинг иш ҳақлари, маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар, фойда ва рентабеллик каби масалалари ёритилган бўлиб, ушбу ўқув қўлланмасидан талабалар “Иқтисодиёт ва менежмент” фанини ўрганишда фойдаланишлари мумкин. Ҳозирги вақтдаги асосий вазифа – “Иқтисодиёт ва менежмент” фани бўйича дарслик яратишдан иборатдир.
Булар билан бир қаторда қўшимча маълумотларни ИНТЕРНЕТ сайтларидан қидириб топиш имконияти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |