Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчиси Убайдуллаев Лутфулла Хабибуллаевичнинг “Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари



Download 369,5 Kb.
bet10/24
Sana25.02.2022
Hajmi369,5 Kb.
#307822
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Доклад

Н.Саидахмедов фикрига кўра “Педагогик технология” бу ўқитyвчи (тарбиячи) томонидан ўқитиш (тарбия) воситалари ёрдамида ўқyвчилapгa таъсир кўpcaтиш ва бу фаолият мaҳcyли сифатида уларда олдиндан белгилаб олинган шахс сифатларини шакллантириш жараёни”дир.
Ў.Қ.Толипов педагогик технологиянинг мақсадга йўналтирилганлигига алоҳида урғу беради: “Педагогик технология бу муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият жapaёнининг мaзмyнидиp”
Бу келтирилган барча таърифлар педагогик технологиянинг моҳиятини тўлароқ очиб беришга хизмат қилади. Таълим амалиётида “педагогик технология” тушунчаси уч даражада қўлланилади:
Умумпедагогик (макро) даража. Уни таълим тизимининг барча турларида қўллаш имконини беради.
Хусусий-методик (мезо) даража. Ушбу даража ўзида маълум бир ўқув фани, алоҳида таълим олувчилар гуруҳи, маълум ихтисосликка мансуб педагогларга йўналганликни акс эттиради.
Локал даража (микро). Мазкур даражага тегишли технологиялар ўқув-тарбия жараёнининг алоҳида таркибий қисми, алоҳида шахс сифатларини шакллантириш, махсус ўқув кўникма ва малакаларини таркиб топтиришга хизмат қилади.
Мамлакатимизнинг олий таълим тизимида педагогик технологияларни қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида қатор методик вазифаларни мувафаққиятли ҳал этиш лозим бўлади ва улар қуйидагилардан иборатдир:
1) олий таълимдаги профессор-ўқитувчилар “интерфаол метод”, “стратегия”, “технология” каби тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини аниқ тушуниб олишлари лозим. Мазкур тушунчаларнинг моҳиятини тўғри англай олмаслик уларни қўллашда кўплаб методик қийинчиликларни юзага келтиради. Олий таълимда асосий эътибор ўқитиш жараёнини лойиҳалаш (технологик модел) ва режалаштириш (технологик харита)га, яъни технологизацияга қаратилиши керак;
2) фанларни ўқитиш жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланишда услубий қоидалар ва кўрсатмаларга риоя қилиниши керак. Аниқ услубий кўрсатмаларга риоя этиш орқали интферфаол методларни самарали қўллаш имконияти юзага келади;
3) фанлар бўйича таълим технологияларини яратишда хилма-хиллик, ижодийлик, инновацион ёндашувларга асосланиш, бир қолипга тушиб қолишдан сақланиш мақсадга мувофиқ. Мазкур жараёнда фанларнинг, машғулот шакллари, мавзуларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш ўринли бўлади.
Олий таълим тизимида интерфаол ўқитишга катта эътибор қаратилмоқда. Интерфаол ўқитиш бу билиш фаолиятини ривожлантиришнинг махсус ташкилий шакли бўлиб, интерфаол ўқитиш жараёнида таълим олувчи ўқитишнинг объектидан ўзаро ҳамкорликнинг субъектига айланиши, ўқув жараёнида фаол иштирок этиши билан тавсифланади.
Интерфаоллик талабаларнинг билим, кўникма, малака ва муайян аҳлоқий сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликлари. Мантиқий нуқтаи назардан интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий субъектларнинг суҳбат (диалог), ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракат, фаолиятни олиб боришларини ифодалайди.
Ҳозирги вақтда оммавийлашган интерфаол таълим технологияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:


  1. Download 369,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish