Режа: Қадимги Шарқда илк архивларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши



Download 118 Kb.
bet1/5
Sana23.02.2022
Hajmi118 Kb.
#138151
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Azamat Jahon arxivi tarixi Qadimgi Sharqda Arxivning paydo bolishi


2-маъруза: Қадимги Шарқда архивларнинг вужудга келиши ва ривожланиши (4 соат)


Режа:

  1. Қадимги Шарқда илк архивларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши

  2. Месопотамия ( Шумер, Аккад, Бобил, Оссурия) архивлари

  3. Элам ва Хетт, Урарту подшоликлари архивлари



Таянч иборалар: миххат ёзуви, кутубхона (библиотека), папирус, пергамент, Гильгамеш достони, некрополь,



  1. Қадимги Шарқда илк архивларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши

Қадимги Шарқ деганда Шимоли-Шарқий Африка, Олд Осиё, Жанубий ва Шарқий Осиёнинг жуда кенг ҳудудлари тушунилади. Қадимги Шарқ давлатлари тарихини ўрганиш бизга инсоният тарихидаги энг муҳим муаммолардан бирини – уруғчилик тузумининг емирилиши, унинг харобалари устида энг қадимги қулдорлик давлатининг вужудга келиши ва унинг дастлабки тараққиёти масаласини текширишга имкон беради. Ғарбда Мисрдан тортиб шарқда то Тинч океангача чўзилган жуда кенг территорияда қадимги замонларда яшаган халқларнинг ҳаётини ўрганиб, жуда кўп ёзма манбалар ва моддий маданият ёдгорликлари асосида қулчиликнинг энг қадимги шакллари қандай қилиб вужудга келганлигини кўздан кечириш мумкин. Ижтимоий шакллар тараққиётининг бу жараёни қадимги Шарқда жуда секинлик билан борган. Фақат Нил, Дажла (Тигр), Фрот (Евфрат), Ҳинд, Ганг ва Хуанхэ дарёларининг унумдор водийларидаги қулай табиий шароитлар эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликдаёқ сунъий суғориш асосида деҳқончиликнинг ривожланишига ёрдам берган.
Мил.авв. III минг йиллик ўрталарида шумерликлар миххат ёзувига асос солдилар. Кейинчалик бу ёзувдан, айрим ўзгартиришлар билан, Хетт, Оссурия, Бобил, Финикия, Урарту ва бошқа қадимги Шарқ давлатларида қўлланилган. Мил.авв. XVIII асрда тузилган дастлабки миххат дарсликлар минг йилдан кўп вақт давомида деярли ўзгаришсиз кўчирилган. Мана шундай миххат ёзувли дарсликлар Ниневиядаги Ашшурбанипал кутубхонасидан топилган1.
Қадимги ёзувлар турли жойларга ва материалларга битилган: қояларга, тош плиталарга, дарахт пўстлоғларига, палма баргларига, лой тахтачаларга, металл тахтачаларга, Мисрда папирусга ва пергаментга. Пергамент то X асргача, яъни Европа қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйгунча асосий ёзув материали бўлган2.
Одатда миххат ёзувлари тушурилган лой тахтачаларни йиғиш “кутубхона” деб аталган. Тахминан мил.авв. 2500 йилда Ниппур шаҳрида шумерларнинг ибодатхонасидан топилган лой тахтачалардан иборат тўплам дунёдаги дастлабки кутубхона сифатида эътироф этилади. Мил.авв. VII асрда Оссурия подшоси Ашшурбанипал саройи (Ниппур шаҳри)дан топилган лой тахтачаларга миххат ёзувида ёзилган ҳужжатлар Қадимги Шарқнинг энг қадимги ва машҳур кутубхонаси ҳисобланади. Бу ерда сақланган лой тахтачаларнинг асосий қисми ҳуқуқий ҳужжатлардан иборат эди3.
Ҳозирги Ироқ ҳудудида жойлашган Шумер давлатида кутубхоналар 50 аср олдин мавжуд эди. Археологлар қадимги шаҳарлар қолдиқларида қазишмалар олиб борганларида минглаб миххат ёзувида битилган тахтачаларни топганлар. Тахтачалар тол новдасидан ясалган саватчаларда сақланган. Ҳар бир саватча боғланиб, унга ёзувли ёрлиқ (этикетка) ёпиштирилган эди. Ёрлиқлардаги ёзувларга қараганда, адабий матнлар, давлат, диний-маросимий ва хўжаликка оид ҳужжатлар, математика ва қишлоқ хўжалигига оид ишлар, хариталар, дори тайёрлаш бўйича усуллар (рецепт) эди. Қадимги Шарқда машҳур бўлган Гильгамеш достонининг сақланиб қолган айрим қисмлари ҳам топилган.
Қадимги дунёда кутубхона ташкил қилишнинг асосий усули ҳужжатлардан нусха кўчириш эди. Ашшурбанипал Месопотамия шаҳарларига тажрибали мирзалар (нусха кўчирувчилар)ни жўнатиб, уларга қимматбаҳо китобларни топишни ва улардан нусха олишни буюрган. Қисқа вақт ичида ўша даврда маълум бўлган билим соҳалари бўйича ўн минглаб матнлар тўпланган. Кутубхонада энг кўп сўраладиган китоблар (ёки соҳалар бўйича матнлар) бир неча нусхаларда бўлар эди. Нусхалар ҳафсала билан ва онгли равишда кўчирилар эди. Кўпгина тахтачаларда “қадимги аслидан кўчирилган ва солиштирилган” деб ёзилган, айрим ҳолларда мирзанинг исми ҳам ёзиларди. Ўқишнинг иложи бўлмаган сўзлар ўрнига “ўчирилган”, “билмайман” ёзиб қўйилар эди. Энг қадимги матнларни кўчиришда эскирган белгилар (ҳарфлар)ни янгиси билан алмаштириларди, айрим ҳолларда жуда катта матнлар қисқартирилар эди.
Ниневия шаҳрини босқинчилар ёқиб юборган, шаҳар қолдиқлари эса қум остида қолиб кетган эди. XIX аср ўрталарида инглиз археологлари ёнган саройлар, ибодатхоналар қолдиқларида қазишма ишлари жараёнида кутубхона ҳам топишган. Лой тахтачаларнинг бирида: “ким бу тахтачаларни олиб кетса, Ашпур ва Белит қаҳрига учрасин, унинг номи ва унинг барча авлодларининг номи бу юртда мангу ўчсин” – деб ёзилган эди. Аммо шунга қарамай, мазкур миххатлар Лондонга жўнатилган. Ҳар бир китобда “менинг салтанатимдаги ёзувчилар асарларини излаб топиш учун, унга худо Нату ва илоҳа Гаслиста сезгир қулоқ ва ўткир кўз ато этган шоҳлар шоҳи Ашшурбанипал саройи”, деб ёзилган тамға бор эди.
Тахтачалар махсус сопол кўзаларда сақланган. Кутубхонада каталог юритилган: махсус тахтача (табличка)да асарнинг номи, асар сақланаётган хона ва токча кўрсатилган. Токчаларга билим соҳалари ёзилган ёрлиқ (этикетка) ёпиштирилган. Бу каталог кўплаб мамлакатларнинг олимлари билан ҳамкорликда тикланган ва XIX асрда беш томда нашр қилинган. Бўлим (рубрика)лар тахминан қуйидагича белгиланган: грамматика, тарих, ҳуқуқ, урф-одатлар, табиат ҳақида билимлар, география, математика, астрономия, сеҳргарлик, дин, афсона ва ривоятлар4. Кейинчалик ҳужжатлар битилган лой тахтачаларни намликдан ҳимоя қилиш мақсадида мум суртилган қути ва саватчаларда сақланган. Саватчаларга ҳужжатларнинг мазмуни ва даври кўрсатилган ёрлиқлар ёпиштирилган эди. Ур шаҳрининг мил.авв. XIX асрга оид ибодатхона архиви махсус бинода жойлашган бўлиб, ҳужжатлар ёғоч токчаларга жойлаштирилган эди.
Археологлар томонидан Мари подшолиги саройидан мил.авв. XVIII асрга оид катта архив топилган. Урукда иккита хонада мил.авв. VIII–VI асрларга оид 3500 га яқин хўжалик ҳисоботлари ҳужжатлари топилган.
Бобил подшолигида кутубхоналар ибодатхоналар, саройлар,мактаблар қошида ташкил этилган. Археологлар Қадимги Шарқ давлатларининг бирортасидан бу подшолик шаҳарларидагичалик ҳуқуқий ҳужжатлар топмаганлар. Топилмалар орасида подшо Хаммурапи (мил.авв. 1792–1750 йй.) қонунлари тўплами алоҳида ўрин тутади.
Қадимги Мисрда кутубхоналар мил.авв. II минг йилликда гуллаб-яшнаган. Кутубхоналар бутун мамлакат бўйлаб сарой ва ибодатхоналарда ҳамда мисрликларнинг ўзига хос маънавий ҳаёт марказлари ­– “ҳаёт уйи”5ларда жойлашган эди. Ёзувда папирусдан фойдаланишган. Китоблар қути ва сопол кўзаларда ёки махсус гилофларда сақланган. Китоб сақланадиган хоналар деворларига ўйиб ёзилган бир нечта каталоглар ҳозиргача етиб келган. Бу ерда диний асарлар, эртаклар, таъбирнома (туш таъбирлари ёзилган китоб), математикага оид матнлар, навигация, ирригация, астрономия, мунажжимлик каталоглари мавжуд эди. Кутубхоналар донишмандлик ўчоғи ҳисобланган. Фиръавн Рамзес II томонидан қурилган машҳур Рамессеум ибодатхонаси пештоқига “қалб учун дорихона” деб ёзиб қўйилган эди. Ибодатхона кутубхоналари бир вақтнинг ўзида мактаб вазифасини ҳам ўтаган; энг яхши классик матнлар ўқув материали сифатида хизмат қилган, ўқувчилар бу матнларни дафтарларига кўчирганлиги сабабли уларнинг кўпчилиги бизгача етиб келган. Китоблар сақловчиси лавозими давлатники эди ва авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтган. Унинг ўрнини фақат “олий билимлар” соҳибигина эгаллаши мумкин эди6.
Бундан 3 минг йиллар аввал Хитой ҳукмдорлари саройида бадиий асарлар ва ҳужжат (архив)ларни махсус хизматчилар бўлган. Лекин, Син Шухианди мил.авв. 221 йилда Хитойни бирлаштиргандан сўнг, фақат Син сулоласи тарихини ёритувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фолбинликка оид китобларнигина сақлаб қолиб, қолганларини ёқишга буйруқ берган.
Яна ярим асрда кўпроқ вақт давомида кейинги Хан сулоласи императорлари ҳам кутубхоналар ташкил этишни ман қилганлар. Император У Ди маъмурий лавозимларга раҳбар тайинлашда давлат имтиҳони олиш тизимини жорий қилди ва давлат кутубхоналарини таъсис этди. Мазкур кутубхоналар қошида кўчириш ва йўқолган китобларни топиш билан шуғулланувчи кишилар пайдо бўлди. Мил.авв. 26 йилда император Чен Ди аввал яширилган китобларни излаб топиш тўғрисида фармон чиқарди. Махсус тайинланган кишилар бутун мамлакат бўйлаб китобларни ахтаришди. Натижада Хитой тарихида биринчи марта дунёда энг қадимгилардан бири ҳисобланган каталог тузилди7.




  1. Download 118 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish