Месопотамия ( Шумер, Аккад, Бобил, Оссурия) архивлари
Месопотамия – Қадимги дунё цивилизацияси марказларидан бири сифатида Қадимги Миср билан бир вақтда мил.авв. 4 минг йилликда пайдо бўлди ва эрамизнинг бошида йўқ бўлиб кетди. Турли даврларда унинг таркибига Шумер шаҳар-давлатлари (Ур, Урук, Лагаш, Киш ва б.), Аккад давлати, Ур, Бобилнинг III сулола подшолиги ҳамда дунёда биринчи империя –Оссурия кирган. Мамлакатнинг асосий аҳолиси – шумерлар ва аккадлар (уларнинг авлодлари бўлган бобилликлар ва оссурияликлар) шумер тилида ва аккад тилининг турли шеваларида гаплашган. Бобилнинг аҳамонийлар давлати таркибига кириши (мил.авв. 539 й.) билан Қадимги Месопотамиянинг сиёсий мустақиллиги тугатилди. Месопотамия кейинчалик Салавкийлар, Парфия, Сосонийлар ва бошқа давлатларнинг таркибида бўлган. Ҳозирги вақтда Қадимги Месопотамиянинг асосий қисми Ироқ ва Сурия ўртасида бўлинган.
Қадимги Месопотамия архивлар мамлакати эди. Давлатдаги энг қадимги архивлар мил.авв. III минг йилликнинг биринчи чорагига оиддир. Бу даврдаги архивлар сақланадиган бинолар, кўп ҳолатларда оддий хоналардан фарқ қилмаган8.
Миххатларнинг ўқиб чиқарилиши натижасида олимлар қадимги Месопотамия тарихи ҳақида жуда қимматли манбаларга эга бўлдилар. Михсимон ёзувлар Месопотамиядаги қадимги халқларнинг хўжалик ва ижтимоий тузумини, сиёсий тарихи ва маданиятини равшан қилиб ёритади.
Энг қадимги Месопотамия иқтисодини ўрганишда қадимги Шумердаги турли шаҳарларнинг архивларидан, Лагаш, Умма, Ур, Ларса ва бошқа шаҳарларнинг архивларидан топилган хўжалик ҳисоботларига оид ҳужжатлар ғоят катта аҳамиятга эга. Бу ҳужжатлар орасида “ишчи кучлари билан иш юргизиш” ҳисоботларидан иборат кенг тўпламлар, қул савдоси ҳақидаги шартномалар, ер участкалари сотиш тўғрисидаги шартномалар, шунингдек, савдогарларнинг даромад ва харажатлари, савдо ишлари ва прейскурантлар (мол ва унинг нарх-наволари) ҳақидаги ҳисоботлар каби ҳисобот ҳужжатлари кўпроқ диққатга сазовор9.
1899–1900 йилларда Пенсильвания университети археологлари Нуффар (Ниппур, Шумер давлати) шаҳрида қазишлар олиб бордилар. Археолог Герман Гильпрехт ибодатхона қошидаги кутубхона (20000 атрофида лой тахтачалар)ни топишга муяссар бўлди10.
1902–1903 йилларда Немис Шарқ илмий-тадқиқот жамияти экспедицияси томонидан Фар (Шуруппак)да муваффақиятли қазув ишлари олиб борилди. 1922–1934 йилларда Британия музейи ва Пенсильвания университети музейи раҳбарлигида Мукаяр (Ур)да олиб борилган қазишма ишлари чоғида илк сулолалар даврига оид подшо қабри жойлашган некрополь топилди. Бу ердан кўплаб санъат асарлари ва қимматбаҳо асбоб-анжомлар қазиб олинган. Пенсильвания университети музейи Стефан Лэнгдон бошчилигидаги экспедиция томонидан 1923–1933 йилларда Аль-Охеймир (Киш) шаҳрида, Немис Шарқ жамияти томонидан 1928–1939 йилларда Варка (Урук) шаҳрида қазув ишлари олиб борилган11.
Месопотамиянинг мил.авв. III минг йилликка оид деярли барча ёзма манбалари шумер ва аккад тилида ёзилган матнлар эди. Эламдан элам ва аккад ёзувлари, Эбла (Ғарбий Сурия)дан кўплаб шурмер ва қадимги ханаан ёзувида битилган матнлар топилган. Бошқа қадимги шарқ ёзма манбаларида (мисрликлар ёзувида) Месопотамия ҳақида эслатилмайди, ёки ҳали ўқиб чиқишни иложи бўлгани йўқ (қадимги ҳинд ёзувлари).
Месопотамия тарихининг сўнгги даврларини ўрганишда антик давр муаллифлари асарлари аҳамиятлидир, лекин уларда қадимги даври ҳақида маълумотлар учрамайди. Фақат Иосиф Флавий ва кесарийлик Евсевий асарларида илк шумер подшолари ҳақидаги маълумотлар учрайди. Бу маълумотлар эса бобиллик қоҳин Бероснинг мил.авв. III асрда юнон тилида ёзилган ҳикояларидан олинган.
Бу миххат ёзувлар мазмун жиҳатдан бир-биридан кескин фарқ қилади (подшо хатлари, ҳарбий юришлар ҳақидаги хабарлар, ишчиларга дон тарқатилганлиги ҳақида қайд этувчи ибодатхона архивлари ва бошқалар).
Мил.авв. III минг йилликка оид подшо хатлари кам сақланиб қолган. Мазкур хатлар эскибобил даврида кўчирилган нусхалар бўлиб, уларнинг ҳақиқийлиги шубҳалидир. Булар орасида Ур подшолигининг III сулола вакили Ибби-Суэн (мил.авв. 2027–2003 йиллар) ва унинг лашкарбошиси Ишби-Эрра хатларида Шумер ва Аккад подшоликларининг қулашидан аввалги фожеавий ҳолат ўз аксини топган. Подшо ўз қўмондонини Иссиндан Урга катта миқдорда дон сотиб олиб келиш учун жўнатади. Ишби-Эрра аморей қабилалари ҳужум қилиб, йўлни тўсиб қўйганликлари учун унинг топшириғини бажаришнинг иложи йўқлигини айтиб, подшодан Иссин ва Ниппур шаҳарларини кўчманчи қабилалардан ҳимоя қилишни унга ишониши таклиф этади. Подшо Ишби-Эррани Ниппур ва Иссин мудофаасининг бошлиғи этиб тайинлайди. Бундан фойдаланган қўмондон ўзини Ниппур ва Иссиннинг подшоси деб эълон қилади12.
Мил.авв. III минг йиллика оид бир нечта халқаро шартномалар етиб келган. Шундай ҳужжатлардан бири Лагаш ва Умманинг чегара масалалари бўйича келишув шартлари иккита цилиндрсимон тахтачаларга ёзилган матнидир.
Сузадаги худо Иншунак ибодатхонасидаги қазишлар натижасида Аккад подшоси Нарам-Суэн қайсидир Элам подшоси (эҳтимол Хит бўлиши мумкин) билан тузилган иттифоқ ҳақидаги элам матнида битилган лой тахтача топилган. Шартнома элам ва аккад худоларини ҳар икки томон қилаётган қасамёдига гувоҳ сифатида чақиришдан бошланади. Давомида Аккад подшоси Нарам-Суэннинг Сузага ҳарбий иттифоқ тузиш учун совғалар билан элчи жўнатганлиги ҳақидаги хабар берилади. Элам подшоси Аккадга ўзининг ишончли қўмондони билан қўшин жўнатади. Матн қуйидагича баён қилинган: “Ҳа бу ерда доим бирдамлик бўлсин... Хавфли нифоққа барҳам берилсин!.. Нарам-Суэннинг душмани – менинг ҳам душманим, Нарам-Суэннинг дўсти – менинг ҳам дўстим!...” Бу ҳужжатдан қудратли Аккад подшосининг шарқий қўшнилари билан ҳисоблашишга мажбур бўлганлигини кўрсатади. Мазкур ҳужжат Эбладаги архив топилгунча энг қадимги халқаро шартнома ҳақида ёзма хабар берувчи ҳужжат ҳисобланар эди13.
1952 йилда америкалик олим Сэмюэл Ноа Крамер Истамбул музейи фондларидан Ур подшолиги III сулоласи асосчиси Ур-Намму (тахм. мил.авв. 2112–2094 йиллар)га тегишли бўлган қонунлар тўпламини топди. Ниппурдан топилган бу қонунлар тўпламининг жиддий шикастланган лой тахтачалардан иборат бўлиб, конусга битилган Уруинимгиндаги ёзув ва қонунлар матнини эслатар эди. Кейинчалик қонунлар тўпламининг бошқа парчалари ҳам топилган. Тўпламнинг ҳаммаси бўлиб 30 та атрофида моддалари сақланиб қолган: унда никоҳ муносабатлари, оқ қулни топиб уни хўжайинига қайтарганлик учун белгиланган мукофот, шикаст етказганлик, ёлғон гувоҳлик ва моддий зарар келтирганлик учун белгиланган жарималар миқдори кўрсатилган.
Миххат ёзувдаги манбалар ичида хўжаликка ва иш юритишга оид ҳужжатлар бошқаларига нисбатан кўпроқни ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги ибодатхона ва сарой архивлари ҳужжатлари бўлиши билан биргаликда, хусусий аҳамиятга эга (фуқароларнинг шахсий ҳужжатлари) бўлган ҳужжатлар ҳам талайгина сақланиб қолган. Энг қадимги хўжаликка оид архивлар Урук ва Жамдат-Носр (Джемдет-Наср, Ироқ)дан топилган. Бу тахтачалар хўжалик ҳисоботларига оид бўлиб, архаик белгилар билан ёзилган ва дешифровка қилишда қийинчилик туғдиради. Лагаш, Гирсу, Шуруппак, Ур, Абада шаҳарларидан саргонгача даврга оид хўжалик ҳужжатлари архивлари топилган. Аккадлар даврига оид йирик подшо архиви Эбла шаҳрида (минглаб хўжалик ва иш юритиш ҳужжатлари) ва Гасур шаҳрида унча катта бўлмаган сақланиб қолган. Урнинг III сулола даври тегишли Иккидарё оралиғининг турли шаҳарларидан келиб тушган ўн минглаб хўжаликка оид матнлар сақланиб қолган.
Ибодатхона ва сарой архивларининг хўжаликка оид ҳужжатлари, асосан, тилхатлардан бўлиб, келиб тушган ёки берилган маҳсулотлар, материаллар, асбоб-ускуналар, чорва ва қуллар, ишга оид хатлар, маъмуриятнинг хўжалик масалалари юзасидан топшириқлари ва уларнинг бажарилганлиги ҳақидаги ҳисоботларни ташкил этади.
Шахсий ҳужжатлар турли шартномалар, савдо, қарз тилхатлари ва бошқалардан иборат бўлиб, бу ҳужжатлар Месопотамия аҳолисининг ўзаро ижтимоий-иқтисодий муносабатлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.
Шахсий характердаги ҳужжатлар белгиланган шаклда қисқа ва лўнда баён қилинган бўлиб, келишувнинг хусусияти ва шартлари ҳақида маълумот беради. Бу ҳужжатларда қандай нарсалар ва ҳолат ҳақида гап кетганлиги фақат хат олувчи (адресат) ва жўнатувчигагина маълум бўлганлиги учун, уларни шарҳлашда қийинчилик туғдиради.
Из Месопотамии III тысячелетия до н.э. дошло много юридических документов — судебных решений и приговоров по гражданским и уголовным делам, протоколов судебных разбирательств и пр. В 1894 г. при раскопках в Телло на «Холме табличек» был найден обширный архив судебных документов эпохи III династии Ура. Большую часть архива составляют таблички с судебными решениями (дитилла) по бракоразводным процессам, искам о нарушении условий брачных контрактов, делам о наследстве, заявлениям рабов о том, что они не являются таковыми. (Среди последних особенно интересны два документа времени Амар-Суэна и Шу-Суэна по делу некоего Ахумы, на протяжении 15 лет неоднократно пытавшегося оспаривать перед судом то, что он раб.) Есть в этом архиве и таблички с делами о кражах, убийствах и т.д.
Юридические документы III тысячелетия до н.э. дают богатый материал для изучения семейных отношений, отношений между отдельными людьми и между различными социальными группами, а также позволяют хотя отчасти реконструировать правовые нормы и судебный процесс. Их значение невозможно переоценить: если законы представляют собой в известном смысле идеальную схему, о степени реализации которой в действительности бывает трудно судить, то судебные документы отображают живую реальность, положение, существовавшее на практике.
Шумер
Жанубий Месопотамияда ҳам XIX асрнинг иккинчи ярмида катта қазишлар ўтказилган. Археологлар бу ерда эрамиздан аввалги IV минг йиллик охирларидаги энг қадимги Шумер шаҳарларининг харобаларини топган. Эрнест де Сарзека бошчилигидаги француз археологлари 1877–1900 йиллар давомида Телло (Гирсу, Жанубий Месопотамия) шаҳрида қазув ишлари олиб борганлар ва шумер ҳукмдорларига тегишли кўплаб ёзувлар ва миххат ҳужжатларини топганлар ҳамда 30000 дан ортиқ миххат ёзувли лой тахтачалар маҳаллий хазина изловчилар томонидан сотиб юборилганлиги аниқланган14. Улар Лагаш харобаларидан Шумер санъатининг кўпдан-кўп асарларини ҳамда шумерийлар миххати билан ёзилган бир қанча сопол лавҳалар, жумладан хўжалик ишларига оид қимматли ҳужжатлар топганлар. Бу ҳужжатларнинг баъзилари Москва ва Ленинград музейларида сақланмоқда. Қадимги Шумернинг асосий диний маркази бўлган Ниппур шаҳридан бинолар, жумладан ибодатхоналар ва ибодатхона миноралари (зиккурат)нинг кўплаб қолдиқлари топилган15.
Do'stlaringiz bilan baham: |