Ўзбекистон республикасининг нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишни тартибга



Download 190,49 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi190,49 Kb.
#24834
Bog'liq
ПКМ-86 25.02.2004



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НАҚД МИЛЛИЙ 
ВАЛЮТАСИНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА 
СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг 
19-моддасига
мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 
нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқишга доир операциялар 
ўтказилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Белгилансинки, 2004 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний шахслар — 
резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 
нақд миллий валютаси — сўмни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва 
республикадан ташқарига олиб чиқишга Ўзбекистон Республикасида 
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан 
ошмайдиган суммада рухсат берилади. 
Нақд миллий валютани юқорида кўрсатилган суммадан ортиқча олиб 
чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси билан 
йўл қўйилади. 
2. Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси юридик 
шахслар — резидентлар ва норезидентлар томонидан олиб кирилиши ва олиб 
чиқилишига 
йўл 
қўйилмайдиган 
тартиб 
ўрнатилсин, 
Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкининг рухсатномаси бўлган тақдирда ваколатли банклар 
бундан мустасно. 
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий 
валютаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банклар 
томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилишида божхона тўловлари 
ундирилмайди, божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно. 
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона 
қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 
нақд миллий валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги 
низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бошқаруви ва 
Давлат божхона қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий 
валютасини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби тўғрисида Низом»ни 
тасдиқлаш тўғрисида»ги 
қарори 
(рўйхат № 1326, 16.03.2004 й.). 
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон 
Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин. 
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ 
Тошкент ш., 


2004 йил 25 февраль, 
86-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004
 й., 8-сон, 
96-модда) 

Download 190,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish