“Рустамхон” достони ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа
сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Достоннинг бош қаҳрамони Рустам ёшлигидан бақувват, мард ва жасур бўлиб улғайди.
Достон воқеалари ривожида Рустамнинг қўрқмас ва довюраклигини, чин инсонийлик
сифатларини кўриш мумкин. Кундошлари туҳмат билан онасини юртдан ҳайдаб, дорга
осдирмоқчи бўлганида, Рустам саросимага тушмади. Онасини жаллодлар қўлидан
қутқариб: “Адашганнинг олди йўл”, – дея йўлга тушади ва Ҳукуму тоғида қўним топиб,
овчилик билан кун кўра бошлайди.
Рустам ов кунларининг бирида ўтовга боғлаб қўйилган хушсурат қизни кўриб қолади
ва унинг аждарга емиш учун турганлигидан хабар топади. Хабарни эшитган Рустам
аждар билан жангга отланади. Офтобой ялиниб-ёлвориб Рустамни ўз аҳдидан
қайтаришга уринади, бироқ довюрак Рустам: “Мард сўзидан, йўлбарс
изидан
бурилмайди” деган гап бор, аждаҳор домига тортади, мени ютади деб ваҳм
қилмайман, қайишмай аждаҳорнинг йўлини айтгин”, – дейди. Аждар билан мар25
донавор курашиб, уни енгади ва қизни ўлимдан қутқаради. Аждар зулмидан халос
бўлган Бужул юрти Рустамни шоҳликка кўтаради ва Офтобойим билан тўйини қилиб
уйлантириб қўяди. Эркин ва оддий ҳаёт йўлини танлаган Рустам уч кундан сўнг
шоҳликдан
воз кечиб, суюкли ёрини олиб, онаси олдига қайтади. Шу тариқа достонда
Рустам образи соддадил, мард ва қўрқмас, жисмонан бақувват инсон, меҳрибон
фарзанд ва садоқатли ёр сифатида гавдаланади.
Достонда бир қанча аёл образлари ҳам гавдалантирилган. Айниқса, Ҳуройим ва
Офтобойим образлари алоҳида ажралиб туради. Уларга хос гўзаллик, оқилалик,
садоқат ва меҳрибонлик фазилатлари достон воқеалари ривожида ишонарли
тасвирланган. Хусусан, Офтобой – тенгсиз гўзал қиз. Уни биринчи кўрган
Рустам унга
шундай мурожаат қилади:
Малойик суратли, гул юзли дилбар,
Сени кўрган одам бўлар беқарор.
Ой-у кундан зиёд сенинг ҳуснинг бор
Не қилди сени бойлаб гирифтор?
“Рустамхон” достони ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
Офтобойда мана шу гўзалликка тенг фаҳм-фаросат, зукколик ҳам мавжуд. Унинг бу
фазилатлари Султонхон ўз қилмишларига тавба қилиб, ўғли ва хотинидан кечирим
сўраш учун дарвеш қиёфасида келган пайтда ҳам кўринади. Офтобой достонда оқила
келин, суюкли ёр сифатида гавдаланади.
Достондаги асосий қаҳрамонлардан бири Ҳуройимдир. Ҳуройим Султонхонга ўғил
фарзанд
ато этади, бироқ эвазига қанчадан қанча жабр-у ситамлар кўради.
Кундошлари юртидан қувганида ҳам, ажал кўланка солганида ҳам, ўзга юртда
қийинчиликда яшаса ҳам, у ўзлигидан кечмайди. Ундаги гўзал хулқ, оқилалик барча
ситамлардан қутулишида ёрдам берди. Рустам дарвеш сифатида келган Султонхонни
қилич билан чопмоқчи бўлганида, Ҳуройимнинг ўзига хос мулоҳазали аёл, оқила она,
кечиримли ёр эканлиги кўзга ташланади:
– Болам! – деб қайтарди Рустамдай улди,
– Тавба қилиб ўзи ахтариб келди, 26
Чопиб ташлаб, болам, сенга не бўлди?
Қандай бўлса, қўзим, манманлик қилма,
“Рустам отасини чопибди” деган
Ланқа гапни, қўзим, ўзингга олма.
Достонда Султонхон ўйламай қарор қабул қиладиган, ўзгаларнинг гапига ишонувчан
лақма, подшо бўлса-да, заиф шахс сифатида тасвирланади. Достон воқеалари
давомида Султонхон жуда кўп хатоларга йўл қўяди. Момогул мастон фитнасига
алданиб,
оиласидан, хотини ва фарзандидан ажрайди, уларсиз яшашга маҳкум
бўлади. Достон сўнгида Султонхон ўз хатоларини тушуниб етади ҳамда хотини ва
ўғлидан кечирим сўрайди. Оиласини қайтадан тиклайди, йўл қўйган
хатоларини
тузатишга киришади. Ёмонларни жазолайди.
Достондаги бошқа бир қатор образлар ҳам воқеаларнинг ишонарли чиқишида хизмат
қилади.
“Рустамхон” достони ҳақида
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
“Адабиёт” (Боқижон Тўхлиев, Баҳодир Каримов, Комила Усмонова. Ўрта таълим
муассасаларининг 10-синфи ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг
ўқувчилари учун дарслик-мажмуа. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси” давлат илмий
нашриёти, Тошкент–2017) дарслигидан