Режа: Асосли муҳокама юрутиш шартлари Исботлаш ва рад этишнинг умумий тавсифи



Download 28,4 Kb.
bet1/3
Sana13.07.2022
Hajmi28,4 Kb.
#791138
  1   2   3
Bog'liq
ma ruza4(1)


МАВЗУ: ХУЛОСА ЧИҚАРИШ. АРГУМЕНТЛАШ ВА БИЛИМЛАР ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МАНТИҚИЙ ШАКЛЛАРИ

РЕЖА:
1. Асосли муҳокама юрутиш шартлари
2. Исботлаш ва рад этишнинг умумий тавсифи
3. Билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари: муаммо, гипотеза, назария
Илмий билиш ва кундалик фаолиятда аргументация ва танқид, исбот ва раддия каби билишнинг мантиқий усуллари кенг қўлланилади. Талабаларга аргументация ва танқид усулларини эгаллаш, исботланган аргументацияни, исботланмаган аргументациядан фарқлаш, рад этилмайдиган танқиддан рад этилган танқидни, аргументация ва танқиддаги хатоликларни аниқлашни эгаллаш тавсия этилади. Аргументация ва танқид назариясининг мантиқий ва методологик асосларини эгаллаш, педагогик илмий ва бошқа фаолиятни самарали олиб бориш имкониятини беради. Аргументация – ҳукм, гипотеза, контсепцияни асослаш усулларидан биридир. Тасдиқлаш воқеликга бевосита мурожат қилиш (кузатиш, тажриба ва бошқалари) орқали ёки билвосита маълум бир мантиқий усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Мантиқий усулларда ҳам асослаш воқеликка мурожаат қилиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин, лекин бунда муражаат бевосита эмас, билвосита амалга оширилади. Аргументация – бу бирор-бир тасдиқни бошқа тасдиқ билан тўлиқ ёк
и қисман асослашдир. Аргументациянинг вазифаси бирон-бир фикрни чинлигига ишонч ҳосил қилишдир. Айниқса бу сиёсий аргументацияга таълуқли. Ишонч тўлиқ ёки тўлиқсиз бўлиши мумкин. Сўнгги ҳолатдаги ишонч шахсий фикр деб аталади. Шахсий фикрнинг маълум бир жиҳатларига ишончсизлик натижасидаги тўлиқсиз эътиқоддир. Эътиқод ва шахсий фикр фақат аргументация асосида эмас балки кузатиш ва амалий фаолиятда ҳам ҳосил қилинади. Демак аргументация бошқа бир тасдиқланган фикрлар асосида эътиқод ва шахсий фикрни шаклланиши жараёнидир. Аргументацияда асосланиши лозим бўлган фикр тезис деб аталади. Тезисни асослаш учун келтирилган фикр аргумент ёки асос дейилади. Тезисни аргумент ёрдамида асослашнинг мантиқий усули демонстрация деб аталади.
Аргументациянинг тузилиши қўйидагича ифодаланади.
{A1,….., An} T
A1,... An – аргументлар, T-тезис– аргумент ва тезис муносабати
Аргументациянинг кўп тарқалган шакли исботдир. Исбот-бирон-бир фикирнинг чинлигини исботланган фикрлар ва мантиқий усуллар билан аниқлаш. Исбот аргументациянинг шундай шакилли, бунда аргументларнинг чинлиги аввалдан исботланган бўлади. Исбот хам тезис, аргумент ва демонстрациядан иборат. Масалан, “Темирнинг зичлиги сувникидан юқори”-
-Тезис
“Металларнинг зичлиги сувникидан юқори” ва “Темир металл”– аргумент. Демонстрация кўп ҳолларда оддий қатъий силлогизм шаклида бўлади. Юқоридаги мисол ҳам шундай кўринишда. Исботлашда дедукция билан бирга индукция ва аналогиядан ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин индукция ва аналогиянинг хулосалари кўп ҳолларда эҳтимоли бўлади. Исбот назарий ва амалий фаолиятнинг турли соҳаларида муҳим аҳамиятга эга. Илгари сурилган фикрни асослаб биз учун воқеликка мос келишини, тезисни чинлигига ишонтирамиз. Асосланган фикрлар-илмий билимнинг муҳим вазифасидир. ҳеч бир илмий ғоя исботланмаган эътиқод сифатида қабул қилинмайди. Исботлаш бевосита ва билвоситага бўлинади. Бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги орзументдан тўғридан тўғри келиб чиқади. Бевосита исботда тезисга зид оргументлардан фойдаланилмайди. Масалан, «Баъзи металлар ранглидир» тезис “Мис рангли металл ”, “Кумуш рангли металл”, “Олтин рангли металл” – арзументлар. Билвосита исбот аналогик ва айирувчига бўлинади.
Аналогик билвосита исботда тезиснинг чинлиги антитериснинг хатолигини исботлашдан келиб чиқади. Антитерисга қарама-қарши бўлган ҳукмдир. Масалан, “Баъзи металлар ранглидир” – тезис “ҳеч бир металл рангли эмас” – антитезис. Бу ҳолда биз антитезисни хатолиги «Мисс рангли металл», “Кумуш рангли металл”, “Олтин рангли металл” каби ҳукмлар ёрдамида исботланади. Айирувчи билвосита исботда тезис соф айирувчи ҳукмнинг (кучли дизъюнкциянинг) бир аъзоси бўлиб, унинг чинлиги бошқа аъзоларининг (антитериснинг) хатолигини кўрсатиш орқали асосланади.
Масалан, «Омборхонадаги ёнғин олов билан эҳтиёткорсизлик асосида чиқган»- тезис, “омборхонадаги ёнғин олов бериш асосида чиқган”, “омборхонадаги ёнғин электр ўтказгичлардаги носозлик асосида чиққан”- аргумент. Агар текшириш натижасида аргументларнинг чинлиги тасдиқланмаса ёнғин олов билан эҳтиёткорсизлик натижасида келиб чиққанлиги тасдиқланади. Бу исбот айрувчи – қатъий хулоса чиқаришнинг инкор-тасдиқ модуси бўйича қурилган. Тезис бу модуснинг қоидаларига риоя қилиш шароитида исботланади, агар айирувчи асос тўлиқ дизъюнкция ҳукмидан иборат бўлса, бу ҳолатда ёнғиннинг бошқа сабаблари истисно қилинади.

Download 28,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish