– Сиз тушунасиз, – деди. – Бу юртда фақат сиз... Насиб этса, сизни
шу тепанинг ичига олиб кираман. Унда ибодатхона бор, – овози жуда
пасайиб кетди. – Тухум шаклидаги ибодатхона... Биласиз-ку?
– Тухум шаклида бўлса... Будда! – деб юборди Ултон. Ўрта Осиёда
мелоддан бурунги биринчи ва мелоднинг иккинчи-учинчи асрларида,
яъни Буюк Қўшонлар империяси ҳукм сурган пайтларда Давлат дини
ҳисобланган Буддапарастлик (Ҳиндистоннинг ярмисиям қарарди бу
салтанатга!) ибодатхоналари қурилган. Бугунги кунда...
...20 га яқин ибодатхона топилганини Ултон билар, Тошкентдаги
Оқтепада ва Термиздаги Қоратепада очилган шундай зиёратгоҳларни
учинчи курсдаёқ кириб кўрган, анграйиб чиққач, соатлаб чайқалиб
224
юрган эди.
Нималар йўқ бу заминда?
Тупроқ остида?
Кўмилган...
– Худди шундай! – сеҳргардек шивирлади Хуррам. – Будда!...
Унинг ҳайкалиям бўлиши керак, – давом этди ишонч билан. – Ахир,
бусиз мумкинмас!
– Албатта, – деди Ултон. – Сиздан бошқа биров билмайдими?
– Толстов ҳам! – жилмайди Хуррам. Академик Толстов – антик
Хоразм экспедициясининг бошлиғи у киши, ўша ўлкадан топилган бари
осори
атиқанинг
олиш-кўтариш-юклаш
мумкин
бўлганларини
Ленинград Эрмитажига жўнатган.
– Массон ҳам-а? – кулумсиради Ултон. Бу академик эса,
Термиздаги Қоратепа ибодатхонасини текшириб, топилган қирқин
қизлар хайкалигача
14
Ленинградга юборган.
Хуррам девона қўлини узатиб, унинг бармоқларини қисди. Ултон
ҳам беихтиёр унинг панжалари устига кафтини босди-да:
– Борингизга шукр, – деди. – Халқимизнинг сиздек ўғлонлари бор
Do'stlaringiz bilan baham: |