Мавзу: Одам генетикаси



Download 62,5 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi62,5 Kb.
#309398
  1   2   3
Bog'liq
генетика маъруза.


Мавзу: Одам генетикаси.
Режа

  1. Одам генетик объект сифатида.

  2. Одам генетикаси фанининг ривожланиш тарихи.

  3. Одам генетикасининг тармоқлари.

Одам генетикаси генетика фанининг бир шаҳобчаси бўлиб, у одамдаги ирсият ва œзгарувчанликни œрганади. Одам генетикаси антропология ва тиббиёт билан узвий алоқадордир. Одам генетикаси шартли равишда антропогенетика ва тиббиёт генетикасидан ташкил топган. Антропогенетика одам организмидаги нормал белги-хоссаларнинг, тиббиёт генетикаси эса унинг патологияси яъни наслий камоматларнинг ирсийланишини тадқиқ қилади.
Одам генетик объект сифатида Генетика фанида асосий ирсият ва œзгарувчанлик қонунлари нўхат, дрозофила мева пашшаси, нейтроспора, ичак таёқчаси бактерияларида ихтиро қилинган.
ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларда исталган генетик тадқиқотларни олиб бориш мумкин. Бироқ ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмларда қўлланадиган генетик методларнинг барчасини одамларда қўллаб бўлмайди. Бунга асосий сабаб одам фақат биологик ривожланишнинггина эмас, балки ижтимоий омиллар маҳсули ҳамдир. Шу сабабли одамдаги ирсият ва ўзгарувчанликни ўрганишда бир қанча қийинчиликлар учрайди.

  1. Одатда генетик тадқиқотларни ўтказиш учун танланган организмлар ҳайвонларда ирсий жиҳатдан соф бўлиши керак. Генетик жиҳатдан соф организмлар œсимлик ва ҳайвонларда индбридинг йўли билан олинади, яъни бир ота-онанинг эркак ва урғочи индивидлари ўзаро чатиштирилиб, уларнинг насли бир неча авлодларда œрганилади. Одамларда бир ота-онанинг ўғиллари бегона оиланинг қизларига уйлансалар, қизлари бегона оиланинг ўғилларига турмушга чиқадилар. Бу эса одам ирсиятининг соф ҳолда гомозигота бўлишини чеклаб қўяди. Бинобарин, одам ирсиятининг гетерозигота ҳолатда бўлиши генетик тадқиқотларни олиб боришдаги биринчи қийинчиликлардир.

  2. Генетик қонуниятларнинг ҳаққоний бўлиши учун текширилаётган организмлар сон жиҳатдан кўп бўлиши шарт. Ваҳоланки, одамларда бир ота-онадан туғилган фарзандлар сони кўп ҳолатларда 1-4 тадан ошмайди. Одам наслининг камлиги генетик тадқиқотни ўтказишдаги иккинчи қийинчилик саналади.

  3. Одам генетикасидан тадқиқот олиб боришдаги яна бир қийинчилик кўпайиш муддати билан алоқадор. Маълумки, бактериялар ҳар 30 минутда, ғўза ўсимлиги 120-130 кунда, қўй 6 ойда янги насл бергани ҳолда, одамларда янги наслни олиш учун ўртача 18-20 йил талаб қилинади. Бинобарин қисқа муддат ичида бирор белги-хоссани одамдарнинг бир неча авлодларида тадқиқ қилиш имкони чекланган бœлади.

  4. Ҳайвон ва ўсимликларда, микроорганизмларда тадқиқотчи хоҳлаган белги хоссага эга организмларни ўзаро чатиштириб, янги насл олиши мумкин. Одамларда бундай йўл билан белги-хоссаларнинг ирсийланишини œрганиш қонун бœйича тақиқланади. Тадқиқотчи хоҳлаган эркак ва аёл шахсларни никоҳлаши мумкин эмаслиги, одам генетикасидаги қийинчиликлардан яна бири ҳисобланади.

  5. Ҳар қандай организмларда белги-хоссаларнинг ривожланиши бир томондан генотипга, иккинчи томондан ташқи муҳит омилларига боғлиқ. Маълумки, ҳайвон ва ўсимликлар устида тажриба ўтказилганда, турли хил ирсий хусусиятларга эга бўлган организмларни бир хил муҳитда ўстириб, улар орасида пайдо бўлган фарқлардан ирсий омиллар улушини аниқланади. Лекин одамлар турли ижтимоий ва иқтисодий муҳитда яшаганлари сабабли эгизакларни ҳисобга олмаганда бундай шароитни туғдиришнинг имконияти жуда кам эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бу ҳам одамдаги ирсият ва ўзгарувчанликни ўрганишда қийинчилик ҳисобланади.

Юқоридаги қийинчиликларга қарамай, одам ирсияти ва ўзгарувчанлигини ўрганиш ниҳоятда зарур. Унинг зарурлиги биринчидан микрорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонларда ихтиро қилинган ирсият қонунлари одамларда ҳам ўз қимматини сақлайдими - деган муаммони ҳал этиш, иккинчидан керакли белги-хоссаларнинг ирсийланишини билиш, оилани режалаштириш, ирсий касаллик турлари, сабабларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш учун керак.

Download 62,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish