Мавзу: Одам генетикаси


Одам генетикаси фанининг ривожланиш тарихи



Download 62,5 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi62,5 Kb.
#309398
1   2   3
Bog'liq
генетика маъруза.

Одам генетикаси фанининг ривожланиш тарихи Ота-она белги-хоссаларининг келгуси авлодга берилиш муаммоси билан одамлар миллоддан олдинги даврларда ҳам қизиққанлар. Бу соҳада олимлар ўз фикрларини баён этганлар. Хусусан, қадимги юнон олимларидан Гиппократ одам уруғининг ҳосил бўлишида тананинг барча аъзолари қатнашади, уруғдан ўз навбатида одам танаси ривожланади, соғ одамдан соғ фарзанд туғилади, деб таъкидлаб œтган.
Аристотелнинг қайд қилишича, келгуси авлод учун она организми асосий материал беради. Ота уруғи эса уни ҳаракатга келтиради холос. Агар ота бақувват бўлса ўғил, она кучли бўлса қиз фарзанд туғилади. Шу сабабли ўғил отага, қиз-онага ўхшаш деган тасаввурни илгари сурган.
XVII асрда биринчи маротаба ҳужайрани микроскоп орқали кўрган А.Левенгук уруғда шаклланган одам организми бор, она эса уни дунёга келтиради, деб уқтирган.
Фақат, XVIII асрга келиб одамдаги баъзи белгиларнинг авлоддан-авлодга берилиши ҳақида тўғри тасаввур пайдо бўлган. Масалан, 1752 Мопертью одамларнинг тўрт авлодида полидактилия (бармоқлар сонини бештадан ортиқ бўлиши)ни кузатиб, бу белгининг наслга берилиши ҳам ота, ҳам онага боғлиқ эканлигини эътироф этган.
Инглиз врачи Адамс ўзининг «Тахмин қилувчи ирсий касаллик хоссалари тўғрисида» деб номланган асарида одамларда яширин ҳолда туғма касаллик омиллари мавжуд, улар яқин қариндошлар никоҳида рўёбга чиқади, лекин улар туғилганда бирданига эмас, кейинчалик пайдо бўлиши мумкин, бунда муҳит омилларининг маълум даражада роли бор, деган. Унинг фикрича ирсий касалликларга дучор бўлган шахсларнинг урчиши пасайган ҳолатда бўлгани сабабли бундай касалликлар кейинги авлодларда йўқолиши мумкин.
1820 йили немис олими Нассе қон ивимаслик-гемофилия касал эркаклар орқали келгуси авлодларга берилишини маълум қилган.
Инглиз олими Гальтон «Истеъдод ва феъл-атворни ирсийланиши» (1865) ва «Истеъдод ирсийланиши» (1869) номли асарида машҳур одамлар шажарасини ўрганиб, ҳам руҳий ҳолат, ҳам жисмоний ривожланиш ирсийланади, деган хулосага келди. У белги-хоссаларнинг ирсийланишида ота-она организмларининг тенг қимматга эга эканлигини эътироф этди. Олим фикрига кўра фақат қобилият, истеъдодгина эмас, балки бошқа руҳий, биологик хоссалар, чунончи спиртли ичимликларга, дарбадар хаёт кечиришга мойиллик, сил, юрак хасталиклари, узоқ яшашлик, хатто аҳлоқ, художўйлик ҳам наслдан-наслга берилади. Гальтон одам ривожланишида ирсиятнинг роли муҳимлигини исботлаб, фанга эгизаклар методикасини жорий этган. Олим табиий танланиш ҳақидаги Чарлз Дарвин таълимотини одамзодга татбиқ этиш йўли билан жамиятда истеъдодли, қобилиятли шахсларни кўпайтиришни таклиф этди. Бу билан одам генетикасида ғайри-илмий назария ҳисобланган евгеника оқимига асос солди. Гальтон евгеника тушунчаси остида «одамлар авлодини яхшилаш» таълимотини илгари сурди. У евгеникани уч босқичда олиб боришни тавсия этди.
Биринчи босқичда одам ирсияти ўрганилиб, ҳар бир одам ўз ирсияти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.
Иккинчи босқичда одам ирсияти ҳақидаги маълумотларга асосланиб инсонларнинг жисмоний ва руҳий фаолиятини яхшилашга йœналтирилган никоҳларни амалиётга жорий этиш инсон наслига зиён келтирувчи никоҳларга тўсқинлик қилувчи қонунларни яратишни қузда тутиш.
Учинчи босқичда одамлар ирсият ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлганларидан сўнг жамиятда яхши авлодни вужудга келтирувчи никоҳлар ўз-ўзидан содир бўлади, дейди.
Дастлаб евгеника оқими барча мамлакатларда шиддат билан ривожланади. Лекин 1930-40 йилларда евгеника оқимининг «негатив» холатлари намоён бўла бошлади. Евгеникани тарғиб қилиш билан боғлиқ ҳолда бир ирқ ёки миллатни бошқалари устидан хукмдор бўлиш ғояси ёки ирқларни миллатларни табақаларга ажратиш каби ғайри-илмий назариялар пайдо бœлди. Чунончи шу йилларда Германия «фашистлари» томонидан евгеника оқими ниқоби остида ўтказилган «ирқчилик гигиенаси» бутун дунё жамияти олдида евгеника оқимини инқирозга учрашига сабабчи бœлди.
Шундай қилиб, дастлабки вақтларда одам ирсиятини œрганиш ва бу соҳада олиб борилган тадқиқотлар бирор бир назарий қоидаларга асосланмади. Фақат ХХ аср бошларида инглиз тиббиёт олими Геррод Менделнинг ирсият қонунлари билан танишгач, модда алмашиш билан алоқадор баъзи белги-хоссаларнинг ирсийланиши мана шу қонунлар заминида рўй беришини қайд этди. Масалан, алкаптонурияга йўлиққан одамларнинг фарзандлари яқин қариндошларига уйлансалар ёки турмушга чиқсалар, улар наслида оз сонда шундай хасталикка чалинган болалар туғилишини аниқланди. Кейинчалик Ландштейнер одамлар қонини текшириб, уларда А,В,О гуруҳлари борлигини маълум қилди. Дунгерн ва Гиршфельд одамдаги қон гуруҳлари Мендель кашф қилган қонунлар бўйича ирсийланишини аниқладилар.
1924 йили Берштейн тадқиқотлари қоннинг А,В,О гуруҳлари кўп аллеллар томонидан назорат қилинишини кœрсатди. Одам хромосомалар тузилишини ўрганишда А.П.Прокофьева-Бельговскаянинг хизмати мухимдир.
Одам генетикаси бўйича кейинги йилларда ўзбекистонда бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, Е.Х.Тўрақулов ва унинг шогирдлари томонидан ирсий касалликлар ривожланишининг биокимёвий механизмлари ўрганилди. Академикларимиздан Ж.Х.Хамидов, ва А.А.Абдукаримовлар тиреоид гормонлар таъсирининг генетик механизмларини ўрганишга œзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар. Акад. Н.М.Мажидов ва проф. Ш.Шомансуровлар асаб касалликларининг келиб чиқишида ирсий омиллар ролини ўргандилар.
Марказий Осиё республикаларида, биринчи марта Тошкент тиббиёт институтида 1971 йили Ж.Х.Хамидов, проф А.Т.Оқилов раҳбарлигида ирсий касалликларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида тиббиёт генетикаси бўлими очилди. Ҳозирги пайтда Тошкентдаги акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институтида ҳамда тиббиёт институтларида, йирик поликлиникалар қошида тиббиёт генетикаси лабораториялари очилган бўлиб, уларда никоҳланувчи ёшларга, ирсий касалликлари бор одамларга амалий ёрдам кўрсатилади. Генетик инженерия ва биотехнология усулларининг одам генетикасида кенг қўлланилиши туфайли ирсий касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ва олдини олиш имкониятлари пайдо бўлди.

Download 62,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish