Мавзу: Одам генетикаси


Одам генетикасининг тармоқлари



Download 62,5 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2022
Hajmi62,5 Kb.
#309398
1   2   3
Bog'liq
генетика маъруза.

Одам генетикасининг тармоқлари. Одам генетикаси ўсимлик, ҳайвонлар генетикасидан кейин ривожланганлигига қарамай, унинг бир қанча тармоқлари шаклланган. Ана шу тармоқлардан бири тиббиёт генетикасидир.
Ҳозирги пайтда Жаҳон аҳолиси 6 миллиарддан ортиб кетди. Туғилган болаларнинг 4,5%и турли ирсий касалликлар билан дунёга келади. Эпилепсия, шизофрения, кретинизм, гемофилия, бронхиал астма шундай хасталиклардандир. Ирсий касалликларга эрта ташҳис қœйиш, уларнинг олдини олиш ва даволаш методларини белгилашда муҳим ўрин тутади. Бу тиббиёт генетикаси одам саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутишидан далолат беради.
Одам генетикасининг яна бир тармоғи демографик генетика ҳисобланади. Демографик генетика одамдаги айрим белги-хоссаларни (масалан, қон гуруҳларини) жаҳон аҳолиси орасида қандай тарқалганлигини аниқлаш билан шуғулланади. Фармокологик генетика ҳам одам генетикасининг бир тармоғи сифатида турли дориларни, чунончи антибиотикларни одам организмига кўрсатган таъсирини тадқиқ қилади.
Одам генетикасиниг бир тармоғи цитогенетика бўлиб, у одам ирсиятнинг моддий асослари бўлмиш хромосомаларнинг ташқи, ички тузилишини тадқиқ қилади. Иммуногенетика эса иммунитет реакцияларининг амалга ошишида ирсиятнинг ролини ўрганади. Биокимёвий генетика ёрдамида ирсиятниг молекуляр асослари моддалар алмашиши, у билан боғлиқ белги-хоссаларнинг ривожланиши œрганилади. Одам генетикасиниг яна бир тармоғи педагогик генетикаси саналади. Унинг текшириш объекти болалар ақлий қобилияти ва руҳиятини генетик жиҳатдан тадқиқ килиш ҳисобланади. Болаларнинг руҳий ҳолати, ақлий қобилияти ота-онадан ўтади. Шу билан бир қаторда қобилият, истеъдод, иқтидорнинг шаклланишида ижтимоий муҳит, ота-она, ўқитувчиларнинг таълим-тарбияси муҳим аҳамиятга эга бўлади. Педагогик генетика болалардаги ота-онадан берилган ирсий қобилият, иқтидорлилик, истеъдоднинг ёшга қараб ўзгаришини тадқиқ қилиб, педагогларга маълум тавсиялар беради.
Одам генетикасининг назарий ва амалий аҳамияти Одам тана тузилишининг анатомик, морфологик тузилишини, унда борадиган физиологик, биокимёвий жараёнларнинг генетик асосларини ўрганиш, жуда муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга масаладир. Шахснинг шаклланишида ирсият ва муҳитнинг ролини аниқлаш, одамлар популяциясида у ёки бу ирсий белгининг тарқалиш даражасини белгилаш одам ирсиятининг ташқи муҳит – хусусан физикавий, кимёвий, биологик ва бошқа омилларнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш, ирсий касалликнинг келиб чиқишининг генетик сабабларини тадқиқ қилиш одам генетикасининг инсоният учун ниҳоятда муҳим муаммоларни ечишда қатнашишини кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси органик олам тарихий тараққиётининг мўъжизаси бўлган инсон организмининг биологиясини тушунишга ёрдам беради. Мазкур назарий муаммоларнинг ҳал этилиши одамлар умрининг узайиши, турли ирсий касалликларнинг олдини олиш, уларни бартараф қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш, ҳам жисмонан, ҳам рухан ривожланган баркамол авлодни вояга етказишнинг генетик жиҳатдан ҳал этиш имкониятини беради.
Бинобарин, одам генетикасини ўрганиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳам жамиятда яшаётган ҳар бир инсон одамдаги ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларидан бохабар бўлмоғи замон тақозасидир.

Билимни текшириш учун саволлар:


  1. Одам генетикасининг мақсади ва вазифаларини гапиринг.

  2. Одам ирсияти ва ўзгарувчанлигини ўрганишда қандай қийинчиликларга дуч келинади?

  3. Одам генетикасиниг ривожланиш тарихи тўғрисида нималарни биласиз?

  4. Одам генетикасиниг тармоқларини шарҳлаб беринг.

  5. Одам генетикасиниг назарий ва амалий аҳамиятини тушунтиринг.

Download 62,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish