Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалишига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш



Download 19,64 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi19,64 Kb.
#469120
Bog'liq
хук билим шакллантириш


Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалишига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Конституция ва қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий онг ва маданият ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир мансабдор шахснинг ҳаёт ва фаолият тарзига айланмоғи керак”, деб таъкидлаб ўтган эди.
Шубҳасиз, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг ҳамда турли хил ҳуқуқбузарликларнинг камайишининг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш умуман юриспруденцияда фанида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунда мутахассислар томонидан ҳуқуқбузарликлар билан курашишнинг энг самарали ва инсонпарвар йўли сифатида жазо эмас, балки тарбия самаралироқ деган фикр илгари сурилади.
Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга қаратилган ислоҳотлар ўтказилиши баробарида, мазкур жараёнга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам сақланиб қолаётганлигини қайд этиб ўтиш жоиз. Хусусан, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаятган ҳолатлар учраб турмоқда. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қаралиб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаган.
Ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмади. Аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир вазифаларнинг умумий тусда белгиланганлиги ҳамда уларни амалга оширишнинг аниқ таъсирчан механизми мавжуд эмаслиги жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ишларнинг самарасиз олиб борилаётганлигини кўрсатади.
Маълумки, ижтимоий – ташкилий нуқтаи назардан қараганда ҳуқуқий тарғибот, тарбия ва таълим ўзида барча соҳаларидаги ҳуқуқ нормаларни ва уларни қўллаш кўникмаларини англаш, тушуниш, ўзлаштириш ва айнан тасаввур этишнинг махсус жараёнини намоён этади. Ушбу жараённинг мазмун ва моҳиятини тадқиқ этишда, энг аввало, унинг таркибий қисмларини (ҳуқуқий тарғибот, тарбия ва таълим) алоҳида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Тегишли адабиётларда тарғибот тушунчасига нисбатан турли хил ёндашувлар илгари сурилади. Кўпчилик бунда тарғибот (пропаганда) ва ташвиқот (агитация) атамалари ўртасидаги фарқли жиҳатларга эътибор бермайди. “Агитация” сўзининг луғавий маъноси (лотинча agitation ҳаракатга келтириш) сиёсий ғоялар ва шиорларни кенг халқ оммаси онгига таъсир этиш мақсадида ёйишни билдиради. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида тарғибот (пропаганда) сўзига “бирор ғоя, таълимот ва шу кабиларни ёйишга, кишилар онгига сингдиришга қаратилган тушунтириш ишлари, деб изоҳ берилса, ташвиқот (агитация) атамасига “оммага сиёсий таъсир кўрсатиш мақсадида ёзма ва оғзаки равишда қилинадиган ишлар” деган тавсиф берилган. Кўриниб турибдики, тарғибот (пропаганда) ва ташвиқот (агитация) тушунчалари ўртасида муайян фарқлар мавжуд. Хусусан, тарғибот – бу бир неча ғояларни тингловчилар кенг доирасига илмий ва тизимли тарзда сингдириш бўлса, ташвиқот эса муайян ғоянигина кишиларнинг хиссиётига таъсир этиш орқали етказилишидир.
Ҳуқуқшуносликда ҳуқуқий тарғибот ҳуқуқий тарбиянинг бир шакли эканлиги ҳамда у ўзида ҳуқуқий билимларни етказиш, ҳуқуқ нормаларининг мазмунини ва уларни қўллаш амалиётини тушунтиришга қаратилган фаолиятни ифода этиши ҳақида сўз боради. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча воситаларни қўллаш асосида ҳуқуқ ҳақидаги ахборотларни етказиш, қабул қилиш, ўзгартириш ва ундан фойдаланиш ҳамда уни амалда рўёбга чиқаришни кўзда тутувчи ҳуқуқий хабардорликни амалга ошириш масалалари ётади.
Ҳуқуқий тарғибот тушунчасига берилган таърифларда унинг элементлари тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлсада, лекин изоҳидан келиб чиқиб, ундаги субъект, объект ва мазмунни ажратиб кўрсатиш мумкин. Ҳуқуқий тарғиботнинг субъектлари деганда, ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларга асосланган ҳолда тарғибот фаолиятини амалга оширувчи шахсларни тушуниш зарур. Бундай субъектлар қаторига ўзининг ваколатли органлари ва мансабдор шахслари тимсолида намоён бўладиган давлат, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни киритиш мумкин. Хусусан, 2019 йилнинг 9 январида тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” тасдиқланди. Унга кўра ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш, уларни мувофиқлаштириш ҳамда бу жараёнга янги усул ва воситаларни тадбиқ этиш бўйича ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланди.
Ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш объектига келадиган бўлсак, бу масала фанда анча баҳсли ҳисобланади. Бундаги фикрлар хилма-хиллиги асосан объект деганда бевосита жисмоний шахснинг ўзини тушуниш керакми ёки унинг ички субъектив мушоҳада этиш хусусиятиними деган масала юзасидан келиб чиқмоқда. Бизнинг фикримизча, ҳуқуқий тарғиботнинг объекти деганда муайян индивидни эмас, балки унинг онгини шакллантирадиган биопсихофизик хусусиятни тушуниш лозим. Чунки, ҳуқуқий онг ўзининг табиатига кўра кўпроқ индивидуал характерга эга бўлади. Демак, уни шакллантириш жараёнида индивиднинг этник, ёш, аҳлоқий, рухий ва бошқа хусусиятлари эътиборга олиниши лозим.
Ҳуқуқий тарғиботнинг мазмунига келадиган бўлсак, у ўзида тарғибот мақсадларига эришиш учун қўлланиладиган воситалар мажмуасини ифода этади. Мазкур воситалар ёрдамида кишиларнинг одатий даражада билимларни ўзлаштириш, англаш ва ифода этишлари учун уларнинг онгига таъсир ўтказилади. Ўз навбатида, ҳуқуқий тарғиботга мажбурийлик белгиси хос эмас. Чунки, мазкур жараёнда эгалланадиган билимлар доираси чегараланмаган ҳамда у хилма хил шаклларда намоён бўлади. Ҳуқуқий тарғибот оммавий ахборот воситалари, бадиий адабиёт, семинарлар ва лекциялар каби воситалар ёрдамида амалга оширилади.
Ижтимоий борлиқда инсон унда шаклланган қадриятлар, дунёқараш, ҳуқуқий маданиятга таянган ҳолда ўз юриш туришини белгилайди. Айтиш жоизки, қонунга итоаткорлик ва қонун бузилиши, жумладан ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасизлик руҳини ташқаридан киритиб бўлмайди. Бунга ҳуқуқий билимларни изчил тарғиб ва ташвиқ қилиш орқали эришилади.
Бизнинг фикримизча, ҳуқуқий билимларни ёйиш ва уларни кишилар онгига сингдиришда ҳуқуқий тарғиботнинг долзарблиги ва алоҳида аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиб, уни фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш ва бу орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг мустақил воситаларидан бири сифатида ажратиб кўрсатиш лозим.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш борасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган конституциявий-ҳуқуқий асослар яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига кўра, “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир”.
Ўз навбатида юқоридаги конституциявий тамойил бир қатор қонунчилик ҳужжатларида ривожлантирилди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда фуқароларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича кенг миқёсли ташкилий-ҳуқуқий чоралар мажмуи амалга оширилди. Ахборот соҳасининг самарали фаолиятини таъминлашга қаратилган 10 га яқин қонунлар ва бошқа норматив –ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунларини айтиш мумкин. Сўнги йилларда бу борадаги ишлар тубдан янги кўлам касб этди ва қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фодаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунда “ҳуқуқий ахборот”, “ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш”, “ҳуқуқий ахборотни тарқатиш” каби тушунчаларнинг таърифлари белгиланди, ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш ва уни тарқатиш принциплари ва кафолатлари, шунингдек бу борадаги ваколатли давлат органлари, уларнинг мазкур жабҳадаги ваколатлари ҳуқуқий асосга эга бўлди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Амалдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси”га кўра ҳуқуқий тарғибот ишлари янги кўринишдаги “шахс – оила – маҳалла – таълим муассасаси – ташкилот – жамият” принципи асосида олиб борилмоқда. Бу шуни англатадики, ҳуқуқий тарғибот борасида узилишлар бартараф этилиб, ишлар тизимлилик ва кенг қамровлилик асосида бевосита тингловчиларнинг ёш ва етуклик даражасига қараб турли усул ва воситаларда амалга оширилади. Жумладан, шахснинг ўзи мустақил ҳуқуқий билимларга эга бўлиш имконияти яратилади, шунингдек оилада, маҳаллада, таълим муассасасида, иш жойида ва умуман жамиятда ҳуқуқий тарғибот ишлари мазкур доираларга мос усул ва воситалар қўлланган ҳолда ташкил этилади. Шу билан бир қаторда, фуқароларнинг бошқаларнинг ҳам шу каби ҳуқуқларини билиш, уларни ҳурмат қилиш ҳақида билимларга эга бўлади. Инсон ҳуқуқларини билиш, уларга амал қилиш ва уларни ҳурмат қилиш орқали инсон ҳуқуқлари маданияти шаклланади, дейиш мумкин.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг ҳуқуқ нормаларини тушуниш, кундалик ҳаёт давомида улар томонидан дуч келинадиган вазиятлар ва турли хил фактларга ҳуқуқий баҳо бера олиш қобилиятларидан келиб чиқиш лозим.
Хорижий давлатларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уни турли йўналиш ва ҳудудлар бўйича махсус дастурлар орқали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу жараёнда полиция ёки ички ишлар идораларининг иштироки минимал даражада бўлиб, амалга оширилаётган дастурларнинг ижроси, асосан, аҳолининг ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятига асосланади. Шунингдек, ушбу дастурлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишнинг классик усуллари – полиция патрули, тарғибот ва тушунтириш ишларига нисбатан анча амалий ва самарали эканлиги маълум бўлмоқда. Хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Германия, Австралия каби давлатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда “Қўшнилар назорати” (neighborhood watch), “Синдирилган ойналар” (broken windows), “Жиноятчиликни тўхтатувчилар” (crime stoppers) каби дастурлар, шунингдек муайян тоифадаги шахслар, масалан болалар ва ўсмирларга мўлжалланган ёки жиноятчилик даражаси нисбатан юқори минтақаларга (“Weed&Seed”, “Safety City”) дастурлар самарали татбиқ этилмоқда.
Шу билан бирга, ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий, тезкор, қизиқарли ва энг муҳими самарали усулларидан фойдаланиш кун тартибига қўйилмоқда. Фикримизча, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғиботнинг қуйидаги шакл ва усулларда амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:

  • ­давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг расмий веб сайтларини модернизация қилиб бориш, айниқса уларда шу идоралар фаолиятига тегишли бўлган барча ҳуқуқий ахборотларни жойлаштириш;

  • мактаблардаги юқори синф ўқувчилари учун “Street law” дарсларини ўқув режасига киритиш;

  • олий ва ўрта махсус таълим муассасларида ўқувчи ва талабаларнинг мутахассисликларидан келиб чиқиб, улар тегишли бўлган соҳалар доирасидаги ҳуқуқий билимларни бериш;

  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шарҳларини тайёрлашга ва чоп этишга кенг эътибор бериш;

  • масофавий тарзда ишлашга мўлжалланган ҳуқуқий маслаҳатларни берувчи хизматларни жорий этиш ва бошқалар.

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқий тарғибот орқали фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, биринчидан, уларнинг ижтимоий ҳаётда, давлат ишларида онгли ва фаол иштирок этишлари шарти бўлса, иккинчидан, уларнинг фаровон турмуш тарзини, умумий маданиятини шакллантириш, учинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамиятда ва кишилараро муносабатларда осойишталик, ўзаро тенг ҳуқуқли ҳамкорликни, яъни, бир сўз билан айтганда адолатли, маънан баркамол ва юксак ҳуқуқий маданиятли жамиятни қуриш омилидир.
Download 19,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish