Бизга маълумки, маҳаллий давлат бошқарув органларида



Download 30,25 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi30,25 Kb.
#759102
Bog'liq
Nodir aka


Бизга маълумки, маҳаллий давлат бошқарув органларида


ахборот-коммуникация технологиялари салоҳияти билан ўзаро муомала қилиш, ахборот айирбошлашнинг принципиал жиҳатдан янги шакллари
ва имкониятларини очади, фуқаролик жамияти барпо этилиши ҳамда мустаҳкамланишига кўмаклашади, иқтисодий, сиёсий ислоҳотларни
ва мамлакатнинг демократик ривожланиши жараёнларини жадаллаштириш имконини беради [*]. Ўзбекистон Республикаси шаклланаётган глобал табиий ва техноген офатларсиз жамиятида муносиб ўринни эгаллашга интилмоқда [*].
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар қандай давлат ва жамиятнинг асоси ҳисобланади. Ҳуқуқий асос қанчалик мустаҳкам бўлса, қонунларга қанчалик риоя этилса, давлат ва жамият ҳам шунча ривожланиб бораверади. Айни пайтда, замон ва ислоҳотлар амалдаги қонунларни доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо этади [52].
Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик салоҳиятини кучайтириш
ва кенг инвестиця жалб қилиш бўйича ҳукуматни норматив ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Тадбиркорлик субьектлари ва мамлакатимиз аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат бошқарув органларини асосий вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусияли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғриси”ги қонуннинг 3-боби Фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган [*]. Ушбу бобнинг 15-моддасида Фуқароларнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари белгилаб берилган [*].
Қонунда аҳолини фавқулодда вазият рўй берганда ҳаётлари, соғлиқлари ва шахсий мол-мулклари муҳофазаланиши ҳуқуқи белгиланган. Шунингдек, умумий ва якка муҳофазаланиш воситаларидан, маҳаллий ҳокимият органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш учун мўлжалланган бошқа мол-мулкидан фойдаланиш ҳуқуқларига эгадир.
Қонун аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусияли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Фавқулодда вазиятлар рўй бериши
ва ривожланишининг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар юзага келтирадиган талофатларни камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг бартараф этиш асосий мақсади ҳисобланади. Қонунда ҳудудларда юзага келган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишга раҳбарлик қилиш бўйича вазирлик, идора ва бошқарув органларига вазифалар белгилаб берилган.
Шунингдек, қонунда Фавқулодда вазиятлар чоғида аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш белгиланган [*]. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш режаси бу қўйилган вазифаларни мувафаққиятли бажарилишига ёрдам бериши керак бўлган муҳофаза тадбирларининг олдиндан ишлаб чиқилган, асосланган, моддий таъминланган мажмуаси ҳисобланади [*]. Режа вилоят, шаҳар ва туман ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади. Ишчи гуруҳ таркиби вилоят, шаҳар ва туманда мавжуд ФВДТ ва унинг функционал қуйи тизимларида масъул ходимлар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартраф этиш комиссиялар ва махсус ваколатли орган ходимларини ўз ичига олади. Режада табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни оқибатларини бартараф этишда ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартибини, вазифасини ва бажариш лозим бўлган чора-тадбирларини белгилаб беради. Демак, ушбу режа фавқулодда вазиятларнининг олдини олиш ва бартараф этишда ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатини ва вазифасини белгилаб беради. Режага мувофиқ ФВДТ таркибига кирувчи Ҳудудий газ таъминоти тасарруфидаги ҳудудда мавжуд магистрал газ қувурлар йўналишлари, аҳоли яшаш пунктидан ўтган оралиқ масофалари ҳамда аҳолига газ тақсимлаш қурилмалари жойлашган ўринлари акс этади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда аҳолини фавқулодда вазият газ чақнаши ва газ билан боғлиқ ҳодисалардан муҳофазаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сонли қарори асосида тушинтириш ишлари олиб борилади [*]. Қарорга мувофиқ Аҳолини тайёрлаш, тоифалар доирасида ташкил этиладиган гуруҳлар таркибида, қуйидаги тартибда амалга оширилиш белгилаб берилган. Жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, шунингдек, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилари давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — ФВДТнинг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган йиғинлар ва ўқув машқлари орқали ўтказиш режалаштирилади [*]. Агар вилоят ва туман миқёсидаги ташкилотлар раҳбарлари ва масъул мутахассислари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — 3 йилда бир марта жамлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг (кейинги ўринларда Фуқаро муҳофазаси институти деб аталади) малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курслари орқали ўргатиб борилади. Ушбу курсларда газ сизиб чиқишини олдини олиш ва у билан боғлиқ вазият юзага келганда бартараф этиш йўлларини ўргатилади.
Корхона ташкилотларнинг ходимлари, ишчи ва хизматчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар — доимий равишда тайёрлаш дастурларига мувофиқ, хизмат ва ишдан ажралмаган ҳолда, хизмат ва иш жойларида ташкил этиладиган объект ўқув машғулотларида тайёргарликдан ўтказилади.
Умумтаълим мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим муассасасалари тарбияланувчила газ билан боғлиқ вазиятлардан муҳофазаланиш бўйича дарс мобайнида ҳамда машғулот жараёнларида ўрнилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги “Газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 226-сон қарорида аҳоли пунктларида жойлашган газ таъминоти тизимида, саноат корхоналарининг, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва коммунал-маиший соҳа ташкилотларининг газ қувурларига қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилаб беради.
Қарорга мувофиқ, турар жойлар ва улардаги ички газ қувурлари ва газ жиҳозлари, газни хомашё сифатида ишлатувчи кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қазиб чиқариш ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш саноат корхоналарининг технологик газ қувурлари ва газ жиҳозлари, қора металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарининг газ хўжаликлари, газ билан ишлаётган тажриба ва экспериментал агрегатлар ва қурилмаларга, автомобиль ва темир йўл транспорти, дарё, денгиз ва ҳаво кемаларининг газ жиҳозлари, шунингдек, газдан фойдаланадиган кўчма қурилмалари, газ-ҳаво аралашмаларининг портлаш кучидан фойдаланувчи ёки ҳимоя газлари олишга мўлжалланган қурилмаларга татбиқ этилмаслиги белгилаб берилган.

Download 30,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish