Биринчидан, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш



Download 52,5 Kb.
bet1/5
Sana23.03.2022
Hajmi52,5 Kb.
#506593
  1   2   3   4   5
Bog'liq
стратегия-


Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси кейинги беш йилда амалга ошириладиган кенг кўламли ислохотларнинг дастури сифатида дунёга келди. Унинг ўзига хос жихатлари бор: Биринчидан, инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш. Албатта, инсон бутун мохияти билан мўътабар зот. Дархақиқат, Қуръони Каримда "Биз сизни мукаррам қилиб яратдик", дейилади. Мукаррамлик нимада? Мўътабарлик, азизлик нимада намоён бўлади? Бу хақли ва мантиқли саволларнинг жавоби битта. Аллох жонзотларнинг орасида фақат инсонгагина ақл берди, фикрлаш, муносабат билдириш, ўз хаётини ўзи йўлга қўйиш имконини берди. Яхшилик ва ёмонликни, эзгулик ва ёвузликни фарқ қила оладиган ва унга муносабат билдирадиган хис-туйғу берди. Айни ана шу бебахо имконият инсонни мўътабар жонзотга, уни азизу мукаррам хилқатга айлантирди. Улуғ бобокалонимиз Абу Наср Форобий эса "Инсоннинг мохияти ақлда, ақлнинг мохияти хатти-харакатда билинади", деган эди. Дархақиқат, инсоннинг қадру қимматини, инсонийлик даражасини белгилайдиган ягона ва бирдан-бир ўлчов ақлдир.
Ақлнинг эса ранги, хажми, оғирлиги, кенглиги ё торлиги йўқ. Уни ўлчайдиган мезон инсоннинг хатти-харакатида, бизнинг хар биримиз ўз феъл-атворимиз доирасида, атрофдагиларга муносабатимиз, хатти-харакатларимиз, мақсад-интилишларимиз орқали ақлимизнинг қай даражадалигини намоён этамиз. Тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида инсон қадрини юксалтириш орқали эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, халқпарвар давлат барпо этиш ғояси илгари сурилар экан, энг аввало, инсон ўзини ўзи қадриятга айлантириш орқали ялпи жамият қадриятий жихатларини такомиллаштиришни тақозо этади. Давлатнинг ягона ва бирдан-бир манбаи сифатида халқ якка тартибдаги хар бир инсоннинг ўзини-ўзи қадрият даражасига олиб чиқиши, ақлий салоҳиятини ривожлантириши, ўзини-ўзи англаши, бошқариши, эзгуликлар сари йўналтириши, иллатларини камайтириб, фазилатларини кўпайтиришга интилиши орқали қудратли давлатни барпо этиш имконияти туғилади.
Бу эса ялпи жамиятда барчанинг умуммиллий хамжихатлик, умуммиллий сафарбарлик фазилатларига таянади.

Download 52,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish