ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГAЦИЯ ВA ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
“ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ” КAФЕДРAСИ
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ИҚТИСОДИ ФAНИДAН
КУРС ИШИНИ БAЖAРИШ БЎЙИЧA
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ – 2021
Ушбу методик қўлланма институт Илмий – методик кенгaшининг 2021йил 5-сентябрда бўлиб ўтгaн 1-сонли мaжлисидa кўриб чиқилди вa чоп этишгa тaвсия этилди.
(C) Тошкент ирригaция вa қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 2021 й
КИРИШ
Ердан оқилона фойдаланмасдан ва уни муҳофаза қилмасдан туриб, иқтисодиётни самарали ривожлантириш мумкин эмас. Бу жараёнда энг аҳамиятли ролни инженерлик-техник, иқтисодий ва ҳуқуқий тадбирлар тизими ёрдамида ерлардан экологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ фойдаланишни ташкил этиш, ҳудудни самарали ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни жойлаштиришни таъминлаш имконини берадиган ер тузиш ўйнайди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарини оммавий қайта ташкил этиш, янги хўжаликларни ташкил этиш ва мавжудларини тартибга солиш, ер муносабатларини қайта қуриш ва ерларни қайта тақсимлаш амалга ошириладиган йирик ер қайта тузишлари (ислоҳотлари) даврларида ер тузиш муҳим аҳамият кашф этади. Бундай вазиятларда ерлардан нооқилона фойдаланишга, ишлаб чиқаришни ва ҳудудни ташкил этишдаги ноқулайликларга, эрозиянинг ривожланишига, тупроқларнинг бузилишига, бошқа салбий экологик оқибатларга, самарали ишлаётган корхоналар ва бутун давлат иқтисодиётига зарар етказилишига йўл қуймаслик учун махсус чоралар керак бўлади.
Мазкур фанни ўрганишга киришишда аввало, унинг предмети мазмунини, ер тузишни ўрганадиган бошқа фанлар орасидаги ўрнини аниқлаш керак. Кейин ер тузишнинг ижтимоий табиати, ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги ўрни, ер тузишга объектив иқтисодий қонунларнинг таъсири, ер тузиш ривожланишининг тарихий ва ижтимоий-иқтисодий қонуниятлари очиб берилади; шу асосда ер тузишнинг ер муносабатлирини тартибга солиш механизмидаги, ватанимиз ер ресурсларини бошқариш тизимидаги, ерлардан оқилона фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишдаги аҳамияти аниқланади. Ер тузишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг моҳияти, турлари ва тамойиллари кўриб чиқилади, бундай баҳолашнинг мезони ва кўрсаткичлари белгиланади. Ер тузиш чизмалари ва лойиҳаларидаги ер тузиш ечимларини баҳолаш усуллари, уларни ташкил этиш ва молиялаш тартиби баён этилади.
Хўжаликда ички ер тузишда, одатда, ҳар хил ижтимоий-иқтисодий ва экологик-иқтисодий самарадорликка эга ҳудудни ташкил этишнинг кўплаб ечимлари пайдо бўлади, шунинг учун уларни кўрсаткичлар тизими ёрдамида тўғри баҳолаш, қабул қилишга яроқсизларини чиқариб ташлаш ва энг яхшисини танлаш аҳамиятга эга.
Ушбу услубий кўрсатмада хўжаликлараро ер тузиш иқтисодининг ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг оптимал ўлчамларини белгилаш, ташкил этилаётган ёки қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини (рақобатбардошлигини) баҳолаш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ерларни бериш ва олишнинг иқтисодий оқибатларини ҳисоблаш усули, ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар камчиликларини тугатишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва бошқ. масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |