ашкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхонасининг иқтисодий самарадорлигини (рақобатбардошлигини) баҳолаш.
Режа:
Тизимли кўрсаткичларни аниқлаш.
Капитал харажатларнинг самарадорлиги.
Қишлоқ хўжалик корхоналарини қайта ташкил этишда ерларни
Ер тузиш самарадорлигини баҳолашга халқ хўжалиги бўйича ёндашув биринчи навбатда, янги хўжаликни ташкил этишнинг ёки мавжуд хўжаликнинг ишлаб чиқаришини ва ҳудудини қайта тузишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган бўлишини талаб этади. У рақобатбардош бўлиши, реал иқтисодий вазиятда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириши керак. Шунинг учун хўжаликлараро ер тузиш лойиҳасида қишлоқ хўжалиги учун ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этишда қуйидаги имкониятларни берадиган кўрсаткичлар тизими аниқланади:
хўжаликнинг ер тузишгача бўлган ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини лойиҳавий натижалар билан ёки кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришни таъминловчи назорат меъёрий даражаси билан солиштириш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ҳудудни тўла ташкил этиш бўйича тадбирларнинг таъсирини баҳолаш, хўжаликнинг оптимал ўлчамини ва унинг ерини тузишнинг энг яхши ечимини танлаш;
лойиҳанинг охирги танланган ечимини корхона ҳудудининг тузилишини, ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасини ва лойиҳавий таркибини тавсифловчи сонли материаллар билан таъминлаш.
Янги ташкил этилаётган ёки ери тузилаётган хўжалик бўйича ялпи, товар ва соф маҳсулотлар, фойдалар ва уларнинг ер майдонига, ишга яроқлилар сонига, режалаштирилаётган капитал харажатларга, ишлаб чиқариш фондларига нисбати ҳисоблаб топилади. Бу эса ердан, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини, капитал сарфлар ва ишлаб чиқариш фондлари самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
Баҳолашнинг умумлашган кўрсаткичи сифатида хўжаликнинг, Капитал харажатларнинг самарадорлиги.
Олинаётган натижаларни хўжаликнинг ер тузишгача даврдаги шундай натижалари ёки ишлаб чиқаришнинг ижтимоий зарур самарадорлигини таъминловчи меъёрий даража билан солиштириб, таклиф этилаётган хўжаликни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қатьий хулосага келиш мумкин.
Янги фермер хўжалигини тузиш билан боғлиқ аниқ мисолни кўрайлик. Унинг оптимал майдонини, ишлаб чиқариш тизимини, ер турлари таркибини, мавжуд пул маблағлари ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаш, унинг рақобатбардошлигини баҳолаш керак.
Фермер хўжаликлари етарлик даражада моддий-техник таъминотига, кредитларга, ҳуқуқий кафолатларга эга бўлишса, юқори самарали ишлаб чиқаришни ташкил этишлари ва хўжалик юритишнинг кўп укладли тизимида ўз ўринларини топиши мумкин.
Ҳозирги даврдаги айрим фермер хўжаликлари самарадорлик кўрсаткичларининг пастлигига нафақат қийин иқтисодий шароитлар, балки, уларнинг нооптимал ўлчамлари, балансланмаган экинлар таркиби, асосий фондлар билан ёмон таъминланганликлари ва чорвачиликнинг паст даражада ривожланганлиги ҳам сабаб бўлмоқда. Бу яна бир марта қишлоқ хўжалик мақсадлари учун ер ажратишда нооптимал ўлчамлардаги хўжаликларни ташкил этиш мумкин эмаслигини, хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари зарур иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланиши зарурлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |