2.Камчиликларни бартараф қилиш усуллари.
Ер тузиш фанида қадимдан маълумки, ер эгаликлари камчиликларини белгилаш учун мезон ва уларни тугатиш учун асос бўлиб ташқи белгилар (ер массиви кўриниши эмас балки, уларнинг хўжалик фаолиятига ва ердан фойдаланишга салбий таъсирлари хизмат қилади.
Юқорида санаб ўтилган камчиликларни асосланган тарзда тугатиш учун, бир-бирлари билан боғлиқ ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар гуруҳи бўйича хўжаликлараро ер тузиш лойиҳаси ишланади. Бунда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
майдони тенг ва сифати бир хил ер участкаларини алмаштириш;
майдони тенг бўлмаган ва сифати ҳар хил ер участкаларини алмаштириш;
бир хўжалик ерини бошқа хўжаликка олиб бериш;
янги ер эгаликларини ва ердан фойдаланувчиларни ташкил этиш ёки мавжудларини қайта ташкил этиш.
Ер участкаларини алмаштиришда ерларни иқтисодий баҳолаш натижаларидан фойдаланиш керак. Масалан, агар бир хўжалик бошқасига ўртача 1 га ер ҳисобига 500 сўм даромад олинадиган 100 га ҳайдалма ерни берадиган бўлса, иккинчи хўжаликдан олинадиган ер 1 га ҳисобига 400 сўм даромад берса, у биринчи хўжаликка =125 га ер бериши керак бўлади.
3.Иқтисодий самарадорлик.
Икки хўжалик орасида бир хил ер участкаларини алмаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш 2-жадвалда келтирилган шаклда амалга оширилади. Ундан кўриниб турибдики, фақат хўжалик ерларинининг мустақил бўлакларини тугатиб, уни бир бутун массив ҳолига келтириш натижасида ер тузишдан кейин алмашинаётган ер участкаларидан олинадиган умумий соф даромад икки баравардан кўпроқ ўсади.
2- жадвал
Ер участкаларини алмаштириш самарадорлигини баҳолаш
Кўрсаткичлар
|
Ер тузишгача
|
Ер тузишдан кейин
|
1-хўжалик
|
2-хўжалик
|
1-хўжалик
|
2-хўжалик
|
Дон экинлари ҳосилдорлиги, 1 га ц
1 ц доннинг таннархи, сўм
Сотиш баҳоси, сўм;
Соф даромад, сўм;
Алмаштириладиган ерлар майдони, га
Ер участкасигача бўлган масофа, км
Транспорт харажатлари, сўм;
юкларни ташиш учун
ишчиларни ташиш учун
Механизациялашган дала ишларини бажариш таннархи, сўм
Барча майдонлардан олинадиган соф даромад, сўм
|
13,5
8,4
12,5
55,4
100
10,5
129
45
290
5540
|
15,0
9,2
12,5
49,5
100
12,7
164
58
450
4950
|
20,0
6,7
12,5
116,0
100
4,3
104
33
206
11600
|
21,5
7,4
12,5
109,6
100
4,8
120
34
317
10960
|
Ер тузишнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблашда лойиҳа бўйича ҳосилдорлик хўжалик бўйича олинган ўрта кўрсаткичга тенг қилиб олинади, ер тузишгача эса ҳар бир ер участкасидан олинган аниқ ҳосилдорлик кўрсаткичи қабул қилинади. Худди шундай йўл билан маҳсулот таннархи хам аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |