Ердан фойдаланиш” кaфедрaси ердан фойдаланиш иқтисоди фaнидaн



Download 496,95 Kb.
bet19/38
Sana30.06.2022
Hajmi496,95 Kb.
#720389
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
ЕФИ-Услубий кўрсатма

Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET


Хўжаликларда ички ер тузиш иқтисоди. Ер тузишнинг қишлоқ хўжалик корхоналари иқтисодига таъсири
Режа
1.Кўрсаткичлар тизимини яратиш услубияти
2. Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш формалари ва қисмлари
3. Ер тузишнинг самарадорлиги.


1.Кўрсаткичлар тизимини яратиш услубияти
Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий баҳолаш кўрсаткичлари тизимини аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
меҳнат жараёнини ҳудудий ташкил этишдан бошлаб, хўжалик миқёсида ижтимоий зарур маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш жараёнигача бўлган, ернинг ташкил этилишини ўз ичига оладиган, ишлаб чиқариш жараёнининг тузилиши ва босқичларини;
ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар хил даражаларида (босқичларида) меҳнат предмети, асосий ишлаб чиқариш воситаси ва ишларни бажариш учун кенглик асос сифатида қатнашадиган ернинг аҳамиятини;
ер тузиш лойиҳаларининг ҳар хил таркибий қисмлари ва элементлари бўйича асосланиши керак бўлган асосий масалалари таркибини.
Агар, ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонаси ишлаб чиқариш жараёнини босқичлар, даражалар, таркибий қисмларга ажратсак, у умуман ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш тармоқлари ва айрим ишлаб чиқариш жараёнларидан ташкил топади.
Ишлаб чиқаришниг мақсади, умуман, хўжалик ишлаб чиқариш дастури ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш талаблари асосида аниқланадиган жамият учун зарур маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам жамият учун зарур маҳсулотни ишлаб чиқариш вақти, қишлоқ хўжалик корхонасидаги қайта ишлаб чиқариш вақти (даври) билан мос келади ва ўз ичига унинг барча босқичларини (ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол қилиш) олади.
Ишлаб чиқариш тармоқлари фаолияти натижасида тайёр маҳсулот яратилади, уни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт эса тармоқнинг ишлаш даврига, яъни, мазкур тармоқда тайёр маҳсулотни олиш учун зарур, бир-бирлари билан боғлиқ маълум ишчи кунлар сонига мос келади.
Айрим ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш аниқ маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ эмас, балки унда ишлаб чиқариш жараёни ва меҳнат жараёни бир-бирларига мос тушмайдиган қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам экиш, экинларни парвариш қилиш, ҳосилни йиғиб олиш ишлари битта майдонда амалга оширилишига ва бир технологиянинг таркибий қисмлари бўлишига қарамасдан вақти бўйича дон, пахта ва ш.ў. етиштириш даврига мос келмайди.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир қисмига ўзининг ер тузилиши шакли мос келади. Умуман ишлаб чиқаришга - ишлаб чиқариш бўлинмаси ер массиви, айрим ишлаб чиқариш жараёнига ёки жараёнлар гуруҳига -дала, суғориш участкаси (3 жадвал)
3- жадвал
Ҳар хил даражаларда ҳудудни ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакллари орасидаги боғлиқлик

Ишлаб чиқариш жараёни даража-лари

Ишлаб чиқа-ришнинг таркибий қисмлари

Ишлаб чиқариш фаолияти турлари

Ишлаб чиқариш вақти

Жамоа ташки-лоти шакли

Ташкил этиш шакли (элементи)

Ернинг асосий вазифаси

Меҳнат жараёни
Айрим маҳсулот-ларни иш-лаб чиқа-риш жара-ёни
Умуман ишлаб чи-қариш жа-раёни(маҳ-сулотлар-ни ишлаб чиқариш, тақсим-лаш,айир-бошлаш ва истеъмол)

Технологик жараённинг айрим ишлаб чиқариш операцияси
Корхона тармоғи
Умуман
корхона

Ишлаб чиқариш операциясини бажариш

Тармоқда тайёр маҳсулотни иш-лаб чиқариш жа-раёни (деҳқон-чилик, боғдор-чилик, сабзавот-чилик ва бошқ.)


Жамият учун зарур маҳсу-лотни ишлаб чиқариш жараёни

Ишлаб чиқа-риш опера-циясини ба-жаришнинг ишчи вақти

Тармоқнинг иш даври (ишлаб чиқариш даври)


Такрор ишлаб чиқариш даври



Звено, ишчи гуруҳ, вақтинча отряд

Ишлаб чиқариш бригада-си, ферма, цех


Ташкилотбўлинма, ишлаб чиқариш участкаси



Ишчи участ-ка, суғориш участкаси,да-ла, айрим контур

Алмашлаб экиш, ер тур-лари (боғ, узумзор, пичанзор, яйлов, ёки ер турлари массивлари)


Ер эгалиги (ердан фой-даланиш)



Меҳнат предмети, ишларни бажариш учун кенг-лик асос
Асосий иш-лаб чиқариш воситалари (меҳнат предмети ва бир вақтнинг ўзида меҳнат қуроли)
Асос ва ишлаб чи-қаришнинг кенглик базиси

Ишлаб чиқариш даражаси ўзига мос инфратизимни талаб этади. Шу билан бир қаторда, инфратизимнинг бир хил элементлари, ишлаб чиқаришнинг ҳар хил таркибий қисмларига хосдир. Суғориш шароитида, масалан, хўжаликка сув ажратилади, уни олиш ва тақсимлаш учун эса сувни ажратиш иншоотлари, умумхўжалик магистрал каналлари, коллектор-дренаж тармоқлари хизмат қилади.


Ҳар бир бригада ўзининг сув ажратгичи билан таъминланади, бригадалар ер массивларини, алмашлаб экиш массивларини сув билан таъминлаш хўжаликдаги ички гуруҳ каналлари орқали амалга оширилади. Далаларни ва суғориш участкаларини суғориш учун, вақтинчалик ва ўқ ариқлардан, эгатлардан фойдаланилади. Худди шундай тартиб йўл тармоқларига ва ҳудудни ташкил этишда жойлаштириладиган инфратизимнинг бошқа элементларига ҳам тааллуқлидир.
Демак, бутун хўжаликнинг ишлаб чиқаришига (такрор ишлаб чиқаришга) хизмат кўрсатиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини топшириш жойлари, бригада қишлоқлари, ишлаб чиқариш марказлари билан боғловчи магистрал йўллар тармоғидан фойдаланилади. Асосий йўллар яна бригадалар хўжалик марказларини ўзаро ва фермалар, қишлоқ хўжалик ерлари, алмашлаб экиш массивлари билан ҳам боғлайди.
Дала йўллари тармоғи автомашиналар ва қишлоқ хўжалик техникасининг дала ишларини бажариш, дарахтзорларни парваришлаш, пичан ўриш ва ш.ў. даврлардаги қатновларига мўлжалланган.
Ишлаб чиқариш жараёнини дифференциялашдан (таркибий қисмларга ажратиш) келиб чиқиб, ернинг аҳамияти ва ундан фойдаланиш характерига боғлик ҳолда, ҳудудни ташкил этиш самарасини ҳам аниқлаш керак:
жамият учун зарур маҳсулотни ишлаб чиқаришда ва чорвачилик тармоқларида (ер кенглик базис);
деҳқончилик тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришда (ер асосий ишлаб чиқариш воситаси);
айрим ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришда (ер-меҳнат предмети ёки ишлар учун кенглик базис).
Шу сабабли, хўжаликларда ҳудудни ички ташкил этишнинг асосий самараси қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқариш бўлинмаларини, хўжалик марказларини ва магистрал йўлларни жойлаштиришда - ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатлари ва ҳар хил зарарларнинг (қурилиш, йўлларни қуриш учун) камайишидан;
ер турларини ва алмашлаб экишни ташкил этишда - соф даромаднинг ўсишидан;
алмашлаб экиш массивлари, дарахтзорлар, яйловлар ва пичанзорлар ҳудудларини ташкил этишда - ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш учун харажатларни тежашдан ва ишлаб чиқариш зарарларини камайтиришдан (техниканинг далалардаги айланиш полосалари, ишланмай қоладиган учбурчаклар ва бошқа ерлар майдонларини камайтириш ҳисобига).
Кўрилаётган иқтисодий самарани табақалаш асосида ҳар хил даражадаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратизимлар элементларини яратишга сарфланадиган капитал харажатлар самарадорлигини ҳисоблаш тавсия этилади. Масалан, ерларни трансформациялашда капитал харажатлар янги ўзлаштирилган ёки юқори интенсивликда фойдаланиладиган ерларда соф даромаднинг ўсиши ҳисобига, алмашлаб экиш массивлари ҳудудларини ташкил этишда - дала шийпонларини ва йўлларни қўриш учун қилинадиган харажатлар эса, ишлаб чиқариш харажатларини тежаш ва ш.ў. ҳисобига қопланади.
Кўриниб турибдики, ер тузишнинг асосий самараси соф даромаднинг ўсиши ва соф даромаднинг ўсишига олиб келадиган ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши билан боғлиқ. Бу ўсишга қўшимча капитал маблағлар (К) ҳисобига амалга ошириладиган тадбирлар ёки қўшимча ишлаб чиқариш харажатларини (С) талаб этадиган, ёки қўшимча харажатларсиз амалга ошириладиган ташкилий хўжалик ишлари натижасида Еришилади.
Лойиҳанинг самарадорлигини баҳолашда юқорида айтиб ўтилган соф даромад ўсишининг ( СД) келтирилган харажатларга нисбатидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

бу ерда - капитал маблағлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти.
Ҳудудни ташкил этиш ҳисобига олинган соф даромад ўсишларининг мос лойиҳалаш ва қидирув ишлари харажатларига, капитал харажатларга, ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларига нисбатлари уларнинг самарадорликла-рини баҳолаш имкониятини беради.
МAВЗУГA ОИД AСОСИЙ ДAРСЛИКЛAР ВA ЎҚУВ ҚЎЛЛAНМAЛAР
Aсосий aдaбиётлaр:

1. Aвезбaев С, Волков С. Н. Ер тузиш иқтисоди. - Т.: «Янги aср aвлоди», 2002.
2. Волков С.Н. Экономикa землеустройствa. Москвa.: «Колос», 1996. – 370 б.

Download 496,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish