Ердан фойдаланиш” кaфедрaси ердан фойдаланиш иқтисоди фaнидaн


Мавзу:Ер тузиш иқтисоди фанининг мақсади ва вазифаси



Download 496,95 Kb.
bet2/38
Sana30.06.2022
Hajmi496,95 Kb.
#720389
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ЕФИ-Услубий кўрсатма

Мавзу:Ер тузиш иқтисоди фанининг мақсади ва вазифаси
Режа
1.ЕТИнинг мақсади.
2.ЕТИнинг вазифаси
1.ЕТИнинг мақсади
Ер тузиш давлатнинг умумий режалаш ва молиялаш тизимига кирганлиги учун, барча ер тузиш корхоналари ўз фаолиятларини ўз харажатларини ўзи қоплаш, фойда олиш ва самарадорлик тамойиллари асосида олиб боришлари керак.
Демак, ер тузишнинг иқтисодий мақсади қуйидагиларда намаён бўлади. У:
ижтимоий ишлаб чиқариш усулининг таркибий қисми ҳисобланади ва жамиятнинг объектив ривожланиш қонунлари таъсирида бўлади;
жамиятдаги ҳар хил синфлар ва аҳоли гуруҳларининг иқтисодий манфаатларини ўзида акс эттиради;
ерни оддий физик жисм сифатида эмас, балки, иш қуроли ва меҳнат предмати, қишлоқ хўжалигида эса асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ташкил этади, тупроқнинг иқтисодий унумдорлигига таъсир этади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлигини оширувчи ва уни интенсивловчи омил ҳисобланади;
ер муносабатларини тартибга солишнинг иқтисодий механизмини яратиш учун зарур ахборотлар асоси ҳисобланади;
ер ресурсларини бошқариш тизимининг ҳар хил миқёсларига киради, режалаштирилади, молиялаштирилади, ташкил этилади ва аниқ иқтисодий вазиятда фаолият кўрсатади.
Ер тузишнинг иқтисодий моҳияти ушбу фаннинг предметини, усулларини ва асосий вазифаларини белгилайди.


2.ЕТИнинг вазифаси

Инсониятнинг мавжудлиги негизида озуқа, уй-жой ва бошқа моддий эҳтиёжларга бўлган талабни қондиришга қаратилган онгли фаолият ётади. Унинг асосий шартлари орасида меҳнат предмети, қишлоқ хўжалигида эса бир вақтнинг ўзида меҳнат воситаси ва асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланадиган ер биринчи даражали аҳамиятга эга, чунки у ҳар хил иш қуроллари билан ишлов бериш ва ўз унумдорлиги ёрдамида ўсимликларга таъсир этади, маҳсулот етиштирилишига имкон яратди.


Ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш учун ишчи кучини ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан боғлаш ва жамиятни аниқ ташкил этиш зарур. Шунинг учун ҳам жамиятнинг ҳар бир ривожланиш поғонасида ерни бўлиш, қўшиш ва уни меҳнат жараёнида бошқа ишлаб чиқариши воситаларига боғлаш ва мослаштириш давом этиб келган.
Дастлаб, бу жараён тасодифий характерга эга бўлган ва ибтидоий жамоада мевалар, қўзиқоринлар йиғиш, ов қилиш, кейинчалик чорвачилик ва деҳқончиликда фойдаланиш учун ерларни чегаралашда намаён бўлган; кейинроқ эса у ерни тақсимлаш ва ҳудудни ташкил этиш бўйича онгли фаолиятга айланган. Бу фаолият кейинчалик Ер тузиш номини олган.
«Ер тузиш» номи биринчи бор рус тилида (Землеустройство) 1906 й. қайд қилинган, ундан илгари ерни тақсимлаш билан боғ-лиқ бўлган ишлар чегаралаш (межевание) деб аталар эди. Чегаралаш (межевание) деганда - қонуний равишда ер мулкларини чегаралаш ва ерга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш тушунилган.
Шундай қилиб, чегаралаш ёрдамида давлат ернинг ҳисобини олиб боришни йўлга қўйди, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларни солиққа тортиш ва ердан фойдаланишни назорат этиш учун уларни рўйхатга олди, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилди ва мулкчилик ҳуқуқининг бир одамдан иккинчи одамга ўтиши билан боғлиқ ишларни енгиллаштирди.
Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, чегаралаш ўз ичига ҳужжатларни расмийлаштириш ва рўйхатга олиш, ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчилар ерлари планини тузиш, ерларни ўлчаш ва баҳолаш, ер майдонларини ҳисоблаш ва шунга ўхшаш ҳуқуқий ва техник ер ўлчаш ишларини қамраб олган.
Ер эгаларининг манфаатлари мавжуд чегараларни мустаҳкамлаш йўли билан эмас, балки ерларни қайта тақсимлаш орқали қондирилган вазиятларда, яъни уларнинг ҳар бири олдинги ерига тенг, лекин хўжалик юритишга қулай шаклдаги ва чегаралардаги ерларни олиши билан боғлиқ ишлар мажмуи ер
тузиш деб атала бошлади.
Бу вақтда ер тузишнинг иқтисодий томони биринчи ўринга қўйила бошлади. Кейинчалик эcа «Ер тузиш» ва «Чегаралаш» орасидаги фарқ йўқолди. Ер эгаликлари ва ердан фойдаланувчиларнинг янгиларини ташкил этиш, мавжудларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ҳудудларини тузиш ишлари ер тузиш лойиҳалари асосида амалга оширилганлиги учун чегаралаш ҳар хил табиий ва иқтисодий шароитларда ҳар хил мақсад ва вазифаларни кўзлаб ер мулкчилигини тузиш мақсадида ўтказиладиган мураккаб ер тузиш ишларининг бир бўлаги эди холос.
Кейинчалик коллективлаштириш (жамоалаштириш) ва йирик қишлоқ хўжалик корхоналари барпо этилиши натижасида ер тузиш ишлари қаторига хўжаликда ички ер тузиш кириб келди. Унинг мазмуни қишлоқ хўжалик корхоналарида алмашлаб экишни жорий этиш, ишлаб чиқаришни, меҳнатни ва бошқарувни оқилона ташкил этиш, ер турларини, алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш ва уларнинг ҳудудларини ташкил этиш ишларини ўз ичига олган хўжалик ҳудудини илмий асосда ташкил этишдан иборат эди.
Шундай қилиб, ер тузиш ўзида ҳуқуқий, техник, хўжалик, ташкилий ва иқтисодий мазмунга эга ишларни мужассамлаштирган мураккаб ишлар мажмуасига айланди.

Download 496,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish