Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET
Хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлимларини жойлаштиришни иқтисодий асослаш
Режа
1.Иқтисодий асослаш кўрсаткичлари.
2. Янги қурилишни, аҳоли яшаш жойлари ва ишлаб чиқариш марказларини жойлаштиришни баҳолаш
3. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, такомиллаштириш ва техник қайта қуроллантириш учун капитал харажатлар самарадорлигини баҳолаш.
Лойиҳанинг бу қисмида қуйидаги масалалар ечилади:
хўжалик ҳудудида жойлашган барча аҳоли яшаш жойларининг келажакдаги ривожланишини ва хўжаликдаги мовқеини белгилаш ёки аниқлаш;
хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилишини, ишлаб чиқариш бўлимларининг турларини, сонини, ўлчамларини, уларнинг ер массивларининг ва чегараларининг жойлашишини асослаш;
хўжалик ишлаб чиқариш марказларини (умумхўжалик ва бригадалар ҳовлилари, чорвачилик фермалари, ёрдамчи корхоналар) жойлаштириш.
Бу масалалар асосан ташкилий-ҳудудий характерга эга бўлиб, биринчи навбатда ишлаб чиқаришни ташкил этишга, аҳолига ва корхона иқтисодиётига тааллуқлидир. Аммо, улар ер эгаликларининг (ердан фойдаланувчилар) ўзига хос хусусиятларидан, кенглик шароитларидан, ерлари сифати ва жойлаши-шидан, ҳудуднинг ташкил этилишидан ажратилган ҳолда ечилиши мумкин эмаслиги учун, улар хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларининг ажралмас таркибий қисмлари ҳисобланади.
1.Иқтисодий асослаш кўрсаткичлари.
Ҳудудни ташкил этишни такомиллаштириш, асосан, капитал харажатлар (аҳоли яшаш жойларини, чорвачилик фермаларини, энергия, иссиқлик, газ, сув таъминотлари объектларини ва бошқ. қуриш учун) билан боғлиқ. Шунинг учун бундай ҳолатда ер тузиш самарадорлиги тўғридан-тўғри қилинган инвестициялар (харажатлар) самарадорлиги билан аниқланади.
Капитал харажатларнинг умумий ҳажми қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
янги уй-жой ва маданий-маиший қурилишлари, ҳудудни инженерлик жиҳозлаш (сув ўтказгичларни, оқова сувини чиқаргичларни, электр тармоқларини ва ш.ў. қуриш) учун;
янги чорвачилик бинолари, ҳар хил омборхоналар, устахоналар, гаражлар ва ш.ў. билан ишлаб чиқариш қурилишлари учун;
аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида иморатларни таъмирлаш ёки қайта жиҳозлаш учун.
Уй-жой, ишлаб чиқариш, маданий-маиший қурилишлар ва ҳудудни
инженерлик жиҳозлаш қиймати ҳаракатдаги намунавий лойиҳалар асосида аниқланади.
Уй-жой қурилиши учун харажатлар, 100% янги қурилганда, умумий
яшаш майдонидан 1 одамга тўғри келадиган яшаш майдони, 1 м яшаш
майдонининг қурилиш баҳоси ва аҳолининг умумий сонидан (N) келиб чиқиб аниқланади. Агар, қишлоқ жойларда бир одамга 18 м яшаш майдони тўғри келиши керак десак, 1 м қурилиш баҳоси эса 300 сўмни (1990 й. баҳоларида) ташкил этса, қишлоқдаги уй-жой қурилишининг умумий баҳоси (А)
А=5,4 N га тенг бўлади.
4- жадвал
Аҳоли яшаш жойларини (аҳолиси 200 дан 5000 одамгача бўлган) қуриш ва ободонлаштириш учун харажатларни ҳисоблашга тавсия этилаётган ифодалар
Харажатлар турлари
|
Ҳисоблаш ифодалари
|
Уй-жой қурилиши
Маданий-маиший қурилиши
Инженерлик жиҳозлаш ва
ободонлаштириш:
сув таъминоти
газ таъминоти
электрлаштириш
кўкаламлаштириш
Ҳамма харажатлар:
|
A =5,4 N
A =257,22 +1,15 N
A =49,5+0,16 N
A =10,4+0,58 N
A =59,2+0,18 N
A =32,0+0,011 N
A =408,32+7,48 N
|
Йирик қишлоқларни қуришда юқорида кўрсатилганларга қўшимча оқова сувларни чиқазиш, радиолаштириш, телефонлаштириш тармоқлари, асфальтлаш ва ш.ў. харажатлари ҳисобга олиниши мумкин.
Кичик қишлоқларда (ижарачилар, оилавий фермерлар, деҳқон хўжаликлари, пудратчи жамоаларга мўлжалланган) биринчи навбатда уй-жой қурилиши ва инфратизимнинг ҳаётий зарур элементлари баҳоланади.
Янги бино ва иншоотларни қуриш, агар улар унумдор ерларни эгалласа, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига олиб келади. Бу зарар 1 га ердан олинадиган соф даромаднинг қурилишлар ерлари майдонига кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Қишлоқ қурилишидаги қишлоқнинг аҳоли яшайдиган қисмининг умумий майдони тахминан қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
бунда S - томорқа ерлари майдони, га;
n - қишлоқда яшайдиган оилалар сони;
а - қишлоқда 1 одам ҳисобига умумий фойдаланиладиган ерлар (жамоа ерлари, кўкаламзорлар) майдонини кўрсатувчи коэффициент.
Аҳолиси 200 одамдан кўп бўлган қишлоқлар учун (МҚТО Гипросельхозстрой институти маълумотлари бўйича) қишлоқлар қурилишида одамлар яшайдиган қисмининг умумий майдони қуйидаги ифода ёрдамида ҳам аниқланиши мумкин:
бунда С- оила аъзоларининг ўртача сони, одам.
Кичик қишлоқлар учун аҳоли яшайдиган қисмининг умумий майдони
қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
Ишлаб чиқариш марказларининг майдонларини ҳисоблашда ва қури-лишини баҳолашда 5- жадвалдаги маълумотлардан фойдаланиш
мумкин (Р - фермадаги моллар бош сони).
5- жадвал
Ишлаб чиқариш марказларини қуриш учун харажатлар ва улар майдонини аниқлаш учун меъёрлар
Фермалар ва ин-шоотлар турлари
|
Сиғими
|
Қурилиш баҳосини ҳисоблаш ифодаси, минг сўм
|
Майдонини аниқ-лаш ифодаси, га
|
Сут фермаси
Қорамол бузоқ-ларини ўстириш ва боқиш бўйича ферма
Ғунажинларни ўстириш бўйича ферма
Репродуктив чўчқа фермаси
Бўрдоқичилик чўчқа фермаси
Жун-гўшт йўна-лишидаги қўй фермаси
Гўшт йўналиши-даги парранда-чилик фермаси
Қишлоқ хўжа-лик техникала-рини таъмирлаш ва сервис хизма-ти кўрсатиш бўйича устахона
Автогараж
|
200-1600 бош
1000-10000
3000-6000
400-2400
2000-20000
3000-5000
125-100 минг
25-200 трактор
5-25 автомобил
|
А =372,6+2,66P
А =255,6+0,45P
А =0,62+0,97P
А =395,3+4,14P
А =324,9+0,25P
А =851,6+0,018P
А =511,6+0,00468P
А =45,7+1,39P
А =90,2+1,12P
|
S 0,38+0,008P
S 1,6+0,0088P
S 0,76+0,0021P
S 0,6+0,0126P
S 5,25+0,00015P
S =0,32+0,00098P
S 4,2+0,000019P
S 6,9+0,001P
S
|
Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун капитал харажатлар махсус тайёрланган смета-молия ҳисоб-китоблари асосида белгиланади. Умумлаштирилган баҳолаш учун бу қиймат объект баланс қийматининг 30 % миқдорида, жиҳозларни тўла алмаштиришда эса- 40 % миқдорида белгиланиши мумкин.
Агар ишлаб чиқариш марказларини кенгайтириш, такомиллаштириш ёки қайта жиҳозлаш бўйича ишлар мавжуд фондларни тугатиш билан боғлиқ бўлса, фондларнинг қолдиқ қиймати (сотишдан тушган қийматни чиқариб ташлаб) мос капитал харажатларга қўшилади. Қолдиқ қиймат баланс қиймати ва ҳисобланган амортизация ажратмаси фарқи сифатида аниқланиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |