Толадор чигитларни ажратиб олиш учун қўлланиланилаётган машиналардан бири рнс регенераторидир



Download 47,42 Kb.
bet1/2
Sana25.06.2022
Hajmi47,42 Kb.
#701839
  1   2
Bog'liq
малика-2 (0)


Толадор чигитларни ажратиб олиш учун қўлланиланилаётган машиналардан бири РНС регенераторидир (1.2.4-расм). Бу қурилманинг вазифаси аррали ишчи органи ёрдамида чигитли массадан летучкаларни (яхши жинланмаган чигитларни) ажратиб олади [31]. Регенераторда линтерга келаётган чигитли масса таркибидаги яхши жинланмаган чигитларни ажратиш аррали барабан ёрдамида амалга оширилади. Регенераторда ажратиб олинган толадор чигитлар қайта жинга юборилиб, жинлаш орқали йигиришга яроқли тола олиш имконияти яратилади.
Қурилманинг юқори самарадорликда ишлашига қарамай унда чигит таркибида мавжуд бўлган турли майда ифлосликларни тозаланмайди ҳамда аррали ишчи орган ёрдамида регенерация қилиш даврида арра тишлари


1.2.4-расм. Аррали ишчи органли регенератор технологик схемаситаъсирида чигитнинг шикастланишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тола ҳамда момиқнинг сифат кўрсаткичлари пасаяди.
Пахта чигитларини сараловчи КСМ-1-1,5 қурилмаси (1.2.5.-расм) тўрли тўсиқлар-новлар, эксцентрик ўтказгич ва новли тозалагичлардан иборат.
Бу чигит саралагичнинг камчилиги пахта чигитининг ўлчами лотоклар тўрлари тешикларига мос тушмасдан тиқилиб қолиши, бундан ташқари, лоток тозалагич таъсири оқибатида чигитнинг механик шикастланишларидан иборат. Бу қурилма ишлаб чиқариш унумдорлигини пасайтиради, унинг конструкциясини мураккаблаштиради, қўшимча мослашни талаб қилади, тўрларни тозалаш учун тўхташлар содир бўлади, ишланаётган чигитлар аралашмасини фракцияларга ажратишни чеклаб қўяди.
Кўриниб турибдики, бу машинада чигитларни ва ифлосликларни тўлиқ ажратиш имконияти йўқ, шунинг учун қўшимча тозалаш жараёнини амалга ошириш лозим.
Р.Ф.Беляев ишида [32] яхши жинланмаган чигитларни ажратиш учун РХ регенератори қабул қилинган. Бу пахта тозалаш саноатида йирик ифлосликларни тозалагич машиналарининг чиқиндисидан пахтанинг толадор чигитларини ажратиб олиш учун ишлатилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, толадор чигитлар ва эркин толалар бўйича юқори ажратиш самарадорлигига эга регенераторлар яхши жинланмаган чигитларни жуда кам миқдорда ажратиб олади (2,5-3,5 %). Шунинг учун «Пахтатозалаш» ИИЧБ унинг оптимал технологик ва конструктив катталикларини танлаш бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказилди [33].
Регенераторнинг унумдорлигини ошириш мақсадида қабул қилиш қувурининг диаметри 300-350 мм.га катталаштирилди. Яхши жинланмаган чигитларни ажратиш бўйича самарадорликни ошириш учун аррали барабанлар билан таъсирлашув сони бир мартагача камайтирилди. Иш пайтида, яхши жинланмаган чигитларни кўп марта тозалашда уларнинг катта қисми аррали барабан арралари билан боғланиш кучларининг камлиги ҳамда колосниклар билан кўп марталик тўқнашуви натижасида колосниклардан ўтади. Бундан ташқари, зичловчи чўткадан кейин ҳам катта миқдорда яхши жинланмаган чигитлар тушиши кузатилади. Шунинг учун тадқиқот тозаловчи чўткаларсиз ўтказилди.
Ҳаво ёрдамида узатувчи ушбу регенератор ишлаганда яхши жинланмаган чигитлар таркибида синган чигитлар бўлиши қайта жинлаш пайтида ифлосликнинг ошиб кетишига сабаб бўлади. Шунинг учун иккинчи вариант бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Яъни таъминловчи валикли таъминлагич шахтаси қўлланилади. Механик ажратиш системали регенераторни тадқиқ қилиш натижаларида ажратиш самарадорлиги 1-2 фоизга ошди ва синган чигитлар миқдори кескин камайди.
Регенератор конструкциясини соддалаштириш мақсадида қўшимча тадқиқотлар ўтказилди ва 1.2.6-расмда кўрсатилган схема қабул қилинди. Бундан ташқари, бу регенераторда чигитларни майда ифлосликлардан тозалаш жараёни ҳам йўлга қўйилган [34]. Кўриб ўтилган ишларнинг тахлили шуни кўрсатадики, улар ўз ҳаракатлари ва конструкциялари бўйича юқорида кўриб ўтилган аррали машиналарга яқин, шунинг учун охирги ишнинг камчиликлари РХ машинасига яқин.
Юқорида таъкидланганлардан кўринадики, толадор чиқиндиларни қайта ишлаш техника ва технологиясини ривожлантиришга кўп эътибор қаратилмоқда. Лекин жинлаш маҳсулотларига (момиқ, чигитлар ва бошқалар) кам эътибор берилмоқда. Ваҳоланки, бу маҳсулотлар пахта тозалаш корхоналарида катта миқдорда ишлаб чиқарилади.
Пахтанинг турли навларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жинларнинг турли иш режимларида жинлангандан кейинги чигитларнинг ташқи кўриниши ва таркиби доим бир хилда бўлмас экан. Улар таркибида майда ва йирик ифлосликлар, тоза жинланган ва яхши жинланмаган чигитлар бўлиши мумкин. Шунинг учун юқорида айтиб ўтилган технологик машиналарни қўллаш жинлашдан чиққан чигитларни тозалаш - саралашда


Download 47,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish