6-мавзу: жиноий судлов ишини юритишнинг шакллари ва босқичлари режа



Download 205,5 Kb.
bet1/4
Sana22.07.2022
Hajmi205,5 Kb.
#836687
  1   2   3   4
Bog'liq
1. JOS 6-Ma\'ruza


6-МАВЗУ: ЖИНОИЙ СУДЛОВ ИШИНИ ЮРИТИШНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА БОСҚИЧЛАРИ


Режа:

  1. Судловга тегишлилик масалалари

  2. Судларда иш юритиш тартиби

  3. Судларнинг тизими ва функсиялари



Судловга тегишлилик - жиноят-процессуал қонуни томонидан жиноят ишининг мазмунан у ёки бу судда кўрилишини белгиловчи процессуал институт бўлиб, қайси суд юритувига қандай иш тегишлилигини ва ягона суд тизими судлари ўртасида ваколатлар қандай тақсимланганлигини аниқлайди.
Жиноят ишларининг судловга тегишлилиги деганда жиноят процессуал қонуни билан жиноят ишининг у ёки бу судда мазмунан кўрилишини белгиловчи юридик хусусият тушунилади. Бу хусусиятга кўра жиноят ишининг қайси судга тегишли эканлиги ва ягона суд тизими ичида судлар ўртасидаги ваколатлар белгиланади.
Маҳлумки, ваколатлар доираси (компетенсия) суднинг суд ҳокимияти органи сифатида барча ваколатлари мажмуи ҳисобланади. Аммо суднинг ваколат доираси ва судловга тегишлилик бир хил тушунчалар эмас ва тенг аҳамиятга эга эмас. Улар бир-бири билан умумий тузилма ва унинг қисми сифатида, яъни ваколат доираси умумий, судловга тегишлилик эса унинг қисми бўлиб номаён бўлади.
Судловга тегишлилик икки хил маънода тушунилади. Судловга тегишлилик, биринчидан, айрим жиноят ишларининг кўрилиши ва ҳал қилиниши суд органларига тааллуқли (тегишли) бўлишини англатади; иккинчидан, судловга тегишлилик ягона суд тизимига кирадиган умумий юрисдиксия судларининг қайси бири муайян жиноят ишини кўриш ва ҳал қилишга ҳуқуқли бўлишини билдиради. Бинобарин, суд органларининг ваколатига кирадиган жиноят ишларини ўз ичига олади. Жиноят ишларининг доираси жиноят-процессуал қонунига кўра белгилаб берилади.
Демак, судловга тегишлилик деб суд органларига тегишли бўлган жиноят ишларининг мазмунига кўра суд инстанциялари ўртасида тақсимланишига, шунингдек, ҳудудий ва шахсга кўра мазкур жиноят ишининг айнан қайси судга тааллуқли бўлишига айтилади.
Жиноят ишини кўриш ва ҳал қилишда судловга тегишлилик масаласи катта аҳамиятга эга.
Судловга тегишлилик ҳақида сўз юритилганда, суд инстанцияси ваколатларига кирадиган жиноят ишларининг қонуний, асосли, адолатли ва мазмунан аниқ кўрилиши биринчи инстансия, апеллация, кассация ва назорат суд инстансияларига кўп жиҳатдан боғлиқ ҳисобланади. Бундай фикрга келишга жиноят-процессуал қонунида кўрсатилган судловга тегишлилик юридик атамасинининг ишлатилиши, чунончи, “туман (шаҳар) судлари судловига, вилоят судлари судловига ва Олий суд судловига тегишли жиноят ишларининг белгиланиши” асосдир, яъни судловга тегишлилик жиноятнинг характерига кўра ва малакаланиши билан белгиланади.
Судловга тегишлилик фақат жиноятнинг характерига кўра белгиланиб қолмасдан, балки жиноят содир этган субъект билан ҳам белгиланади. Масалан, ҳарбий хизматчилар томонидан содир этиладиган жиноятлар тўғрисидаги ишлар фақат ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлади.
Судловга тегишлиликнинг жиноят-процессуал қонуни томонидан очиқ белгиланиши ҳар бир суд тизимига тегишли бўлган ишларнинг аниқ тақсимланишига ёрдам беради. Бу эса судлар ўртасида ишларни кўришда сансалорликка йўлқўйилмаслиги, юқори судларга тегишли ишларнинг қуйи судлар томонидан кўрилмаслигини таъминлайди.
Бу ўринда шуни таoкидлаш лозимки, юқори судлар судловига тегишли жиноят ишлари қуйи судлар томонидан кўрилмаслиги лозим. Акс ҳолда жиноят-процессуал қонунининг нормалари бузилади. Юқори судлар томонидан қуйи судларнинг судловига тегишли бўлган барча жиноят ишлари кўрилиши мумкин. Чунончи, юқори судларнинг судловига тегишли бўлган жиноят ишлари ўзининг алоҳида ижтимоий аҳамияти ёхуд ўта муҳимлиги билан ажралиб туради.
Юқори судларга ёки ҳарбий судларга тегишли бўлган жиноят ишларидан ташқари барча жиноят ишлари туман (шаҳар) судлари судловига тегишлидир. (ЖПКнинг 389-моддаси 1-қисми). Туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судларга жиноят ишларининг жуда кўп турлари топширилган, аниқроғи 90 фоиз жиноят ишларини ушбу суд органлари кўради.

Download 205,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish