6-мавзу: жиноий судлов ишини юритишнинг шакллари ва босқичлари режа


Жиноят ишининг қайси судга тегишлилиги масаласи



Download 205,5 Kb.
bet3/4
Sana22.07.2022
Hajmi205,5 Kb.
#836687
1   2   3   4
Bog'liq
1. JOS 6-Ma\'ruza

Жиноят ишининг қайси судга тегишлилиги масаласи биринчи маротаба дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг, ишни прокурор орқали судга юбориш вақтида келиб чиқади. Сўнгра бу масала иш келиб тушган суд томонидан текширилади. Жиноят ишининг қайси судга тегишлилиги масаласи судда жиноят процесси иштирокчиларининг хоҳиши ёки судьяларнинг хоҳиш истаги билан эмас, балки қонунда кўрсатилган асосда, тартибда ҳал қилинади.
Жиноят ишини бир суддан тўғридан-тўғри шундай даражадаги судга ўтказишга йўлқўйилмайди.
Шу билан бирга суд юборилган жиноят ишини ўзига тегишли эканлигини аниқлаши лозим. (ЖПКнинг 396-моддаси 1-қисми). Баoзи вақтларда жиноят ишини тўла, ҳар томонлама, холисона ва ўз вақтида кўрилишини таoминлаш мақсадида жиноят иши бир суддан иккинчи судга ўтказилиши мумкин. Лекин ишни бошқа судга ўтказишнинг маълум шартлари мавжуд (ЖПКнинг 393-моддаси).
Жиноят иши судья томонидан бу судга тегишли эмас, балки бошқа суднинг судловига тегишли эканлигини аниқланса, уни ўша тегишли судга юборади. Бу судьянинг ажрими, юқори суд раисининг эса қарори билан процессуал расмийлаштирилади.
Муайян бир туман (шаҳар) судидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳудудидаги жиноят ишлари бўйича бошқа судларга ўтказиш тўғрисидаги судьянинг ажрими ёки прокурорнинг тақдимномаси мавжуд бўлган жиноят ишлари тегишли тартибда юқори суд инстансиясининг раисига юборилади. Бу иш юзасидан жиноят ишлари бўйича юқори суднинг раиси ўз қарори билан муайян ҳудуднинг судловига тегишлилигини белгилайди ва бу борадаги қарор қатoий бўлиб, мунозара қилишга йўл қўйилмайди.
Жиноят ишининг тегишлилик масаласига риоя қилиниб, жиноят процессуал қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми тегишли қарорлари талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда юборилган жиноят ишини суд қабул қилиб олишга мажбурдир.
Суд судловга тегишлилигига риоя қилиб, қабул қилиб олган иш, гарчи кейин бошқа шу даражадаги суднинг судловига тегишли эканлиги суд мажлисида маълум бўлиб қолган ҳолатларда суд ишни кўришни давом эттиради ва бу иш бўйича ҳукм чиқаришга ҳақлидир. Шу ўринда жиноят-процессуал қонунида белгиланган норматив-ҳуқуқий мезон амалда бўлишини қайд этиш лозим. Суд мажлиси вақтида юқорида кўрсатилган ҳолат юзага келганда, ишнинг ҳолатларини тўла текширишга зарар етказилмаслик инобатга олиниши керак. Мазкур судда ишни кўриш унинг ҳолатларини тўла текширилишини таoминламаса, суд тегишлилигига кўра ишни бошқа суднинг судловига юборади (ЖПК 393-моддаси).
Суд мажлиси давомида жиноят иши юқори турувчи суднинг ёки ҳарбий суднинг судловига тегишли эканлиги аниқланса, суд тегишлилигига кўра ишни юборади. Ушбу процессуал талаб ҳар қандай ҳолатда ҳам бажарилиши шарт.
Ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган жиноят ишларини тегишлилигига кўра ўтказиш ўзига хос хусусиятларга эга. Муайян ҳарбий суддан бошқа ҳудуддаги (ҳарбий қисм, гарнизон) ҳарбий судига ўтказиш юқори турувчи ҳарбий суднинг раиси томонидан ҳал қилинади. Юқори инстансия ҳарбий суди раисининг қарорига кўра, қуйи ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлган ишлар юқори суднинг судловига ўтказилиши мумкин, ёки бўлмаса юқори ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлган ишлар қуйи суднинг судловига ўтказилиши мумкин. Шунингдек, бошқа худди шундай ҳарбий судга жиноят ишини кўриб чиқиш учун ўтказиш ҳуқуқига ҳам эга.
Жиноят ишини бир суддан бошқасига 392 ва 393-моддаларда кўзда тутилган тартибни бузиб юборилган ҳолда, суд раиси юқори суд раисига жиноят ишини судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисидаги судьянинг ажримини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақли.
Юқори инстансия судининг судловига ва ҳарбий суднинг судловига тегишли бўлган жиноят ишлари қуйи судлар томонидан кўриб чиқилишига йўлқўйилмайди.
Жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга кўра бир суддан бошқа судга ўтказилган жиноят иши қайси судга юборилган бўлса, ўша суд томонидан қабул қилиниши шарт.
Юқори суднинг суд мажлисида кўрила бошланган ишни қуйи судга ўтказишга йўлқўйилмайди. Юқори суд мазкур ишни давом эттириб, қонуний ҳукм чиқариши зарур.
Жиноят ишини бир вилоят судидан бошқа вилоят судига ўтказиш ҳақидаги судьянинг ажрими ёки тегишли прокурорнинг тақдимномаси мавжуд бўлган жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилади.
Жиноят ишининг судловга тегишлилигига кўра бошқа вилоятдаги жиноят ишлари бўйича судга ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги жиноят ишлари бўйича судга ўтказиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан ҳал қилинади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси унинг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар судининг судьялари томонидан жиноят ишини бошқа судга ўтказиш ҳақидаги ажримини асосли деб топганда жиноят ишини тегишли судга юборади. Жиноят ишини судловга тегишлилигига кўра ўтказиш тўғрисидаги судьянинг ажрими ёки прокурорнинг тақдимномаси асосли эмас деб топилганда, уни жиноят-процессуал қонуни бўйича судловга тегишлиликка асосан ўз жойида кўрилиши маoқул деб топилади ва қарор билан процессуал расмийлаштиради.
Судловга тегишлилик ҳақида баҳслашишга йўлқўйилмайди. Биринчидан, сансалорлик суд муҳокамасини муддатига таoсир қилади; иккинчидан, юқори суд масалани қандай ҳал қилган бўлса, қуйи судлар унинг талабларига сўзсиз амал қилишлари, қарорларини бажаришлари шарт. Яъни, ЖПКда назарда тутилган тартибда бир суддан бошқа судга юборилган жиноят иши, албатта, кўриб чиқиш учун қабул қилиниши лозим (ЖПКнинг 394-моддаси).


Download 205,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish